I бўлим. Умумий қоидалар 1-боб. Асосий қоидалар


-модда. Рухсатноманинг амал қилишини тугатиш


Download 363.71 Kb.
bet64/187
Sana22.02.2023
Hajmi363.71 Kb.
#1221006
TuriКодекс
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   187
Bog'liq
БОЖХОНА КОДЕКСИ (1)

140-модда. Рухсатноманинг амал қилишини тугатиш
Рухсатноманинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилади:
ваколатли шахс рухсатноманинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилганда;
юридик шахс тугатилганда — тугатилган ёки фаолияти тўхтатилган пайтдан эътиборан, юридик шахс қайта ташкил этилганда эса — қайта ташкил этилган пайтдан эътиборан, бундан юридик шахснинг ўзгартирилиши мустасно;
тадбиркорлик субъекти бўлган жисмоний шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши тугатилганда;
жисмоний шахс вафот этганда, унинг муомала лаёқати белгиланган тартибда чекланганда ёки у муомалага лаёқатсиз деб топилганда;
рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар божхона органи ёки суд белгилаган муддатда ваколатли шахс томонидан бартараф этилмаганда;
божхона органининг рухсатнома бериш тўғрисидаги қарори ғайриқонуний эканлиги аниқланганда;
рухсатноманинг амал қилиш муддати тугаганда;
амалга оширилиши учун божхона органининг рухсатномаси берилган бир марталик ҳаракат бажарилганда.
Ушбу модда биринчи қисмининг учинчи, тўртинчи, бешинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳоллар юзага келиши билан рухсатноманинг амал қилиши тугатилган деб ҳисобланади.
Рухсатноманинг амал қилиши ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолларда божхона органи томонидан, ушбу модда биринчи қисмининг олтинчи ва еттинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда эса суд томонидан тугатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Рухсатноманинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги суд қарори ваколатли шахсга ва божхона органига қонунчиликда белгиланган муддатларда етказилади.
Рухсатноманинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги божхона органи қарори унинг амал қилиши тугатилишининг сабаблари ва қонунчиликнинг аниқ нормалари кўрсатилган ҳолда, қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай ваколатли шахсга етказилади. Рухсатноманинг амал қилиши тугатилган тақдирда, у божхона органига қайтарилмайди.
(140-модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Рухсатноманинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарор устидан белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.

Download 363.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling