I бўлим. Умумий қоидалар 1-боб. Асосий қоидалар


-модда. Товарлар ва (ёки) транспорт воситалари олиб кирилишидан (олиб чиқилишидан) божхона органларини хабардор қилиш


Download 363.71 Kb.
bet8/187
Sana22.02.2023
Hajmi363.71 Kb.
#1221006
TuriКодекс
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   187
Bog'liq
БОЖХОНА КОДЕКСИ (1)

17-модда. Товарлар ва (ёки) транспорт воситалари олиб кирилишидан (олиб чиқилишидан) божхона органларини хабардор қилиш
Товарлар ва (ёки) транспорт воситалари божхона ҳудудига олиб кирилаётганда ташувчи божхона органини божхона чегарасини кесиб ўтишидан хабардор қилиши шарт.
Ташувчи ёки бошқа манфаатдор шахс товарлар ва (ёки) транспорт воситалари божхона ҳудудига амалда етиб келгунига қадар улар тўғрисида божхона органига дастлабки ахборотни тақдим этишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ва (ёки) қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда, товарлар ва (ёки) транспорт воситалари божхона ҳудудига амалда етиб келгунига қадар ташувчи ёки бошқа манфаатдор шахс улар тўғрисидаги дастлабки ахборотни божхона органига тақдим этиши шарт.
(17-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Товарлар ва (ёки) транспорт воситалари божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқилаётганда, уларни олиб ўтаётган шахс ушбу товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини олиб чиқиш нияти борлигидан божхона органларини олдиндан хабардор қилади. Божхона органи божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун товарлар ва (ёки) транспорт воситалари етиб келиши керак бўлган вақт ва жойни тайинлайди. Агар товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини олиб ўтаётган шахс кўрсатилган хабардор қилишни амалга оширмайдиган бўлса, бундай мажбурият ташувчининг зиммасига юклатилади.
Божхона чегараси кесиб ўтилаётганда божхона органини хабардор қилиш божхона чегараси орқали ўтказиш пунктида жойлашган божхона органига товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини, уларнинг товар кузатув ҳужжатларини тақдим этиш йўли билан амалга оширилади.
Божхона органлари ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳужжатларни қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.
Божхона чегараси орқали товарларнинг қувур транспорти ва электр узатиш линиялари орқали олиб ўтилиши тўғрисида хабардор қилиш ушбу Кодекснинг 25-бобига мувофиқ амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган дарё портида ёки аэропортда тўхтамасдан божхона ҳудудини кесиб ўтадиган дарё ва ҳаво кемаларига нисбатан ушбу модда талаблари қўлланилмайди.

Download 363.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling