I боб. Мавзу: давлат ва ҳУҚУҚ назарияси фанинингпредмети ва методлари


Комаров С.А, Малько А.В. Теория государства и права: Учебно-методическое пособие; Краткий учебник для вузов. – М.: Норма – Инфра-М, 2003. – 448 с


Download 0.81 Mb.
bet80/106
Sana20.06.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1630776
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   106
Bog'liq
Davlat xuquq nazariyasi

Комаров С.А, Малько А.В. Теория государства и права: Учебно-методическое пособие; Краткий учебник для вузов. – М.: Норма – Инфра-М, 2003. – 448 с.

  • Поляков А.В. Введение в общую теорию права и государства: Курс лекций. 2000.

  • Нерсесянц В.С. Общая теория права и государства: Учебник. – М.: Норма – Инфра-М, 1999. – 552 с.

  • Лазарев В.В., Липень С.В. Теория государства и права. – М.: Спарк, 2000. – 511 с.




    1. Ҳуқуқни тартибга солиш тушунчаси. Ҳуқуқни тартибга солиш социал тартибга солишнинг муҳим кўринишларидир.

    Ҳар бир инсоннинг кундалик ҳаётида тез-тез учрайдиган саволлар туғилади, яъни ишдаги рўй берадиган ҳар хил ситуация (шароитлар)да унга қандай тўғри ёндошиш, ёки жамоат жойларида, уйда ва ҳоказо ҳолларда. Умуман қисқача айтганда, давлат жамият ва бошқа кишиларнинг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ўзингни қандай тутиш ёки ҳаракатларингни қандай кечириш зарур, деган савол туғилади.
    Бу саволларга жавобни аксарият кўпчилик ҳолларда кишиларнинг бир неча авлодлари тажрибаларидан келиб чиқиб, жамиятда ўз шаклини топган (ёки шаклланган) ижтимоий (социал) нормалардан излаш мумкин.
    Лекин шуни таъкидлаш керакки, социал (ижтимоий) нормалар тизими норматив тартибга солиш тизимининг фақат маълум қисми сифатида юзага чиқади. Сабаби жамиятда икки хил нормалар (ҳуқуқий қоидалар) ҳаракат қилади, буларга:
    а) социал (ижтимоий) техник;
    б) ижтимоий (социал) шахсий нормалар киради.
    Жумладан, нормалар инсон ҳулқининг ижтимоий муносабатлар доираси табиат, техника билан муносабатларини тартибга солишда қўлланилади.
    Норматив тартибга солишнинг тизими - бу ижтимой (социал) вормаларнинг мажмуи (йигиндиси) бўлиб, жамиятда кишиларнкнг ҳулқи, уларнинг бирлиги, жамоатчилик кўринишидаги ўзаро муносабатларини тартибга солиш туради ва уларнинг табиат билан муносабатларини шакллаштиради (тартибга солади).
    Умуман норматив тартибга солиш тизими жамиятда мавжуд бўлган барча муносабатларни тартибини таъминлайди.
    Социал-технш нормалар инсониинг меҳнат куролларри, машиналар
    билан қандай муомалада бўлишини, табиатнинг таъсир этувчи кучларига (таъсирига) қандай жавоб кераклигини кўрсатади.
    Социал-шахсий нормалар иқтисодий тузумнинг ривожлакиш даражаси билан боглиқ бўлиб, инсонларнинг жамиятдаги ҳулқини тартибга солади.

    1. Ҳуқуқни тартшбга солиш механизми тушунчаси, унинг асосий элементлари.

    Ҳуқуқни тартибга солиш механизми - бу ҳукуқ субъектлари манфаатларини қониқтириш йўлида турган (тўсиқ бўлаётган) қарама-қаршиликларни йўқотиш мақсадида катма-кетлик тарзида ташкил этилган юридик чоралар тизимидир.
    Ҳуқуқни тартибга солиш механизмининг мақсади - субъектларнинг ўз манфаатларига эришишдаги ҳаракатини тўсиқлардан тозалаш ёки таъминлашдир.
    Ҳукуқни тартибга солиш механизми - кўзланган мақсадга эришишга ёрдам берувчи, табиатига ва функцияларига кўра турли хил бўлган юридик чоралар тизимидир.
    Ҳуқуқни тартибга солиш механизмида ҳаракатда бўлган турлича юридик чораларга бўлган талаб, субъект манфаатларининг маълум мақсадга эришишдага ҳар хил ҳаракатлари билан ёки йўлда турган (тўсиқ бўлаётган) қарама-қаршиликларнинг мавжудлиги билан аникланади.
    Ҳукуқни тартибга солиш механизми ҳуқуқ нормативининг (нормативности права) ижтимоий муносабатларини тартибга солишдаги ўтиш жараёнининг функционал томонини ифода этади. Бу жараён - узоқ давом этадиган бўлиб, у бир неча босқичларга (стадия) бўлинади, ва натижада бу босқичнинг ҳар бирига бир қанча алоҳида юридик чоралар қўлланилиб, ҳаммаси биргаликда ҳуқуқни тартибга солиш механизмини ташкил этади.
    Ҳуқуқни тартибга солиш ўз ичига қуйидаги босқич (стадия) ларни қамраб олади:
    1) ҳуқуқ нормасини ипшаб чиқиш ва умумий таъсирининг белгиланиши
    (ижтимоий муносабатларни регламентлаш);
    2) субъектив ҳуқуқ ва субъектив юридик мажбуриятларни пайдо бўлиши;
    3) субъектив ҳуқуқ ва субъектив юрвдик мажбуржтларни тадбиқ этиш, яъни уларни ижтимоий муносабатлар иштирокчиларининг ҳулқига конкрет ва фактик сингдириш жиҳатдан;
    4) ҳуқуқни қўллаш.
    Социал-ижтимоий нормаларнинг объектив характери қуйидаги ҳолатлар билан аниқланади:
    а) ижтимоий (социал) нормалар социал тизимнинг ўз-ўзини тартибга солишдаги объектив талаблардан келиб чиқади (барқарорлик ва тартибни кўлаб-кувватлаш учун);

    Download 0.81 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   106




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling