I. Геологик кисм I шўртан тузилмаси ҳақида умумий маълумотлар


Download 0.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/25
Sana19.06.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1625615
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
Ражабов шуртан кони



Мундарижа 
Кириш 
I. Геологик кисм 
I.1. Шўртан тузилмаси ҳақида умумий маълумотлар. 
I.2. Стратиграфияси . 
I.3. Тектоникаси 
I.4. Газлилиги 
I.5. Конденсатлилиги 
II. Асосий қисм 
II.1. Шўртан кони ишлаб чиқариш холатининг жорий таҳлили 
II.2. Шўртан конини тахлил натижалари 
II.3. Газ ва газконденсати қазиб чиқариш жорий тахлили 
II.4. Кудукларни тула ва жорий таъмирлаш 
II.5. Газ ва газконденсат уюмларини ишлатиш жараёни ва 
системалари 
II.6. Қудуқларни ишлатиш даврида учрайдиган қийинчиликлар 
II.7. Газнинг тезлиги ва қатлам босимига нисбатан айиpма 
II.8. Қудуқларда ўтказилган тадқиқотлар тўғрисида маълумот 
II.9. Шўртан кони ишлатиш қудуқларини бурғулаш 
III. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш қисми 
IV. Техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш 
V. Иқтисодий қисм 
Хулоса 
Фойдаланилган адабиётлар 
 
 
 
 
 
 


Кириш 
Мамлакатимизни иқтисодий ривожлантиришга қаратилган узоқ 
муддатли 
стратегик 
мақсадни 
амалга 
оширишнинг 
мантиғи 
мустақиллигимизнинг 
дастлабки 
кунларидан 
бошланган 
ва 
Ўзбекистоннинг жаҳон бозоридаги рақобатдошлигини ошириш ва 
мавқеини мустаҳкамлашга йўналтирилган таркибий ўзгартиришлар ва 
юксак технологияларга асосланган замонавий тармоқлар ва ишлаб 
чиқариш соҳаларини жадал ривожлантириш асосий устувор йўналиш 
сифатида углеводородлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича дастур 
қабул қилинган. 
Ўзбекистонда 
2022-2026 
йилларда 
углеводородлар 
ишлаб 
чиқаришни кўпайтириш бўйича дастур қабул қилинган. «Ўзбекистон 
нефть ва газ журнали» маълумотига кўра, у мамлакат иқтисодиётининг 
углеводородларга бўлган талабини қондириш, нефт ва газ саноатини 
барқарор ривожлантириш ва ишлаб чиқариш ҳамда экспорт салоҳиятини 
оширишга йўналтирилган. 
Дастур билан углеводородлар ишлаб чиқариш ҳажмини ушлаб 
туриш ва оширишни истиқболли майдонлар ва конларда қудуқлар ҳамда 
объектлар қуришни тезлаштириш, шунингдек уларни хорижий 
инвеститсиялар ва замонавий технологиялар жалб этган ҳолда тартибга 
келтириш назарда тутилган. 
Нефть-газ саноати соҳасини ривожлантириш муҳимлигини юрт 
бошимизнинг қуйидаги сўзлари : “ Мамлакатимизда ер ости бойликлари 
кўп. Уларни ўзлаштириш ва қайта ишлаш бўйича янги тизим яратилди. 
Хўш, юртимиз бойликлари халқимизга қандай манфаат келтирмоқда?”, 
исботлаб турибди. 
2022 йилда нефть ва газ конденсати қазиш, суюлтирилган газ ишлаб 
чиқариш бўйича белгиланган режа бажарилган. Лекин тармоқда йиллар 
давомида кўплаб муаммолар тўпланиб қолган. Захиралар ошириб 
борилмагани сабабли 2022 йилда табиий газ қазиш ва нефть маҳсулотлари 


ишлаб чиқариш башорати етарли даражада бажарилмаган. Геология-
қидирув жараёнидаги бурғилаш ҳажми бўйича башорат 77 фоизга 
бажарилган. Агар бу ишлар тўлиқ адо этилганида захирани янада ошириш 
мумкин бўлар эди. Шунингдек, эксплуататсион бурғилаш ишлари 
башорати 49 фоизга ва қурилиши тугатилган қудуқлар сони башорати 53 
фоизга бажарилган, холос. Табиий газ қазиш қувватлари ҳамда тарқатиш 
тармоқларини модернизатция қилиш ва таъмирлаш ишлари ҳам етарли 
даражада эмас. Бунинг оқибатида эса газ қазиб олишда бошлаб, уни 
истеъмолга етказиб бергунга қадар ушбу табиий бойликнинг 6 фоизи 
йўқотилмоқда. Президентимиз шу каби камчиликларни танқидий таҳлил 
қилар экан, углеводород захираларини ошириш ва қазиб чиқаришни 
кўпайтириш борасидаги муҳим вазифаларни белгилаб берди. 
Геология-қидирув ишлари давлат дастурига мувофиқ, янги конлар 
очиш орқали 2023 йилда табиий газ захирасини 57 миллиард куб метрга
нефть ва конденсат захирасини 3,6 миллион тоннага кўпайтириш 
зарурлиги таъкидланди. Жорий йилда 53 миллиард куб метр табиий газ, 3 
миллион тонна нефть ва конденсат қазиб олишни таъминлаш учун 255 та 
янги қудуқ ва 26 та янги технологик объектни қуриш ишларини якунлаш 
76 та қудуқни капитал таъмирдан чиқариш лозимлиги қайд этилди. 
Нефть ва газ қазиб чикаришни кўпайтириш ва жадаллаштириш
борасида бир қатор ишлар бажарилиб, усулларни янада такомиллаштириш 
бўйича бир қанча илмий ва амалий ишлар бажарилмокда. Мавжуд 
технологияларни ўрганиш ва таҳлил қилиш мақсадида битирув малакавий 
ишимга «Шўртан газконденсат конида жорий этилган ишлаш тизимини 
баҳолаш» мавзусини танладим.

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling