I химиявий тенгламалардан фойдаланиб масалалар


Download 1.29 Mb.
bet2/18
Sana01.08.2023
Hajmi1.29 Mb.
#1664390
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Sereda masalalar to\'plami

Масалаларнинг шартлари

  1. Таркибида доломит СаCО3 • МgСО3 бўлган руданинг 40 грами парчаланганда 8,96 л СО2 (нормал шароитда) ажралиб чиқади. Руда таркибида неча процент доломит борлигини аниқланг.

  2. 56 м3 СО2 (нормал шароитда) ишлаб чиқариш учун таркибида 8% бекорчи жинс бўлган доломитдан қанча керак бўлади?

  3. Калий перманганат термик парчаланганда калий манганат К2МnO4, марганец IV-оксид МnО2 ва кислород ҳосил бўлади. Таркибида 12,8 г аралашма бўлган калий перманганат парчаланганда ажралиб чиқадиган кислорoд ҳажмини (нормал шароитда) аниқланг.

*4. Таркибида 21% минерал аралашма бўлгаи 40 г калий перманганат парчаланганда 37,44 г қаттиқ қолдиқ ҳосил бўлган. Қаттиқ қолдиқнинг таркибини аниқланг.
5. 20 г калий хлорид аралашган бертоле тузи парчаланганда 12,32 г калий хлорид ҳосил бўлган. Берилган аралашманинг таркибий қисмларини процент ҳисобида ифодаланг.
*6. 147 г бертоле тузи парчаланганда унинг бир қисми кислород ажратиб парчаланди, қолган қисми эса перхлорат ва калий хлорид ҳосил қилиб парчаланди. Бунда 20,16 л кислород (нормал шароитда) ажралганлигини ҳисобга олиб, қаттиқ қолдиқ таркибини аниқланг.

  1. Ишлаб чиқариш процессида аммиакнинг 98,56% и нитрат кислотага айланадиган бўлса, 99% ли 700 кг нитрат кислота ҳосил қилиш учун қанча ҳажм (нормал шароитда) аммиак ёндирилиши керак?

  2. Унуми амалий жиҳатдан ҳисобланганда 95% ни ташкил этадиган 836 кг сирка альдегид олиш учун қанча оҳактошни кальций карбидга айлантириш кераклигини аниқланг.

  3. Бензол Сувсиз алюмииий хлорид иштирокида этилен билан ўзаро таъсирлашганда этилбензол С6Н5С2Н5 ҳосил бўлади. Реакция учун 776 кг бензол ва 200 м3 этилен (нормал шароитда) олинган ва этиленнинг фақат 89,6 проценти реакцияга киришган. Ҳосил бўлган маҳсулотнинг таркибини аниқланг.

  1. Таркибида 5,4 г мис (II)-хлорид бўлган эритмага таркибида 1,7 г водород сульфид бўлган эритма қўшилди. Эритма буғлатилди. Ҳосил бўлган мис (II)-сульфиднинг миқдорини аниқланг.

  2. Таркибида 5,88 г фосфат кислота бўлган эритмага таркибида 8,4 г калий ишқори бўлган эритма қўшилди. Ҳосил бўлган чўкманинг эритма батамом буғлатилгандан кейин қолган қуруқ қолдиқнинг таркибини аниқланг.

  3. Таркибида 11,9 г кумуш нитрат бўлган эритмага таркибида 2,67 г алюминий хлорид бўлган эритма қўшилди. Чўкмани фильтрлаб, фильтрат буғлатилди. Ҳосил бўлган кумуш хлориднинг ва фильтрат буғлатилгандан кейинги қолдиқнинг (бунда алюмииий нитрат кристаллгидрати А1(NO3)3 Х 9Н2О ҳосил бўлишини ҳисобга олинг) массаси ва таркибини аниқланг.

  4. Таркибида 7,84г хром (Ш)-сульфат бўлган эритмага таркибида 16,64 г барий хлорид бўлган эритма қўшилди. Ҳосил бўлган барий сульфат чўкмаси фильтрлаб олинди ва фильтрат буғлатилди. Барий сульфат ҳамда фильтрат буғлатилгандан кейинги чўкманинг (бунда кристаллгидрат тузлари ВаС12 • 2 Н20, СгСl3 X 6Н2O ва Сг2(SO4)з • 18 Н2O ҳосил бўлади) массаси ва таркибини аниқланг.

  1. Таркибида 9,84 г кальций нитрат бўлган эритмага таркибида 9,84 г натрий фосфат бўлган эритма қўшилди. Ҳосил бўлган чўкма фильтрланди, фильтрат эса буғлатилди. Реакция маҳсулотларининг миқдорини ва уларнинг фильтрат буғлатилгандан кейинги таркибини аниқланг (бунда сувсиз тузлар ҳосил бўлади деб ҳисобланг).

  2. Таркибида 4,68 г натрий хлорид бўлган эритмага сульфат кислота қўшилди. Эритма буғлатилди. Сувсиз тузнинг қуруқ қолдиқ массаси 5,43 г келди. Сульфат кислотадан қандай миқдорда қўшилган ва ҳосил бўлган тузлар аралашмасининг таркиби қандай?

16. Таркибида 130 г/л рух бор 300 м3 электролит тайёрлаш учун таркибида 40% рух бўлган рух куюндисидан ва сульфат кислотанинг 2 н эритмасидан қандай миқдорда керак бўлишини аниқланг.
17. Мис купороси эритмасига темир пластинка туширилганда унинг массаси 0,4 г ортди. Пластинкада қанча мис ажралиб чиққан?.
18 Мис купороси эритмасига кадмий пластинка туширилганда унинг массаси 3 г камайган. Кадмийнинг эритмага ўтган миқдорини аниқланг.

  1. Таркибида 15,4 г Сd(NOз)2 • 4Н2O кадмий нитрат кристаллгидрат бўлган эритмага рух пластинка туширилди. Бир оз вақг ўтгач, пластинка эритмадан чиқариб олинди, ювилди, қуритилди ва тортиб кўрилди. Пластинканинг массаси 0,94 г ортди. Эритма кадмий кристаллгидрати Сd(NO3)2 • 4Н20 ва рух кристаллгидрати Zn(NO3)2 • 6 Н20 ҳосил бўлгунча оҳиста қиздирилди. Олинган кристаллгидратлар таркибини аниқланг.

  2. Таркибида 8,32 г кадмий сульфат бўлган эритмага рух пластинка туширилди. Кадмий батамом ажралиб чиқкандан кейин пластинка массаси 2,35% ортди. Рух пластинканинг массасини аниқланг.

21. Таркибида 3,2 г сувсиз мис(II)-сульфат ва 6,24г сувсиз кадмий сульфат бўлган эришага рух пластинка туширилди. Эритмадан мис ва кадмий батамом сиқиб чиқарилса пластинка массаси қанча ортишини аниқланг.
*22. Таркибида 19,44 г кальций гидрокарбонат бўлган эритмага 20,52 г алюминий сульфат қўшилди. Кальций сульфат батамом чўкади деб ҳисоблаб, ҳосил бўлган чўкманинг таркибини ва эритмада қолган тузнинг миқдоршш аниқланг.
23. 1,2 г натрий дигидрофосфат ва 4,26 г натрий гидрофосфат ҳосил бўлиши учун қанча фосфат кислотани нейтраллаш керак?
24. 2,84г натрий гидрофосфат ва 6,56 г натрий фосфат ҳосил бўлиши учун 5,88г фосфат кислотага натрий ишқоридан қандай миқдорда қўшиш керак?
25. Сульфат кислота эритмасига натрий ишқори қўшилди. Бунда 3,6 г натрий гидросульфат билан 2,84г натрий сульфат ҳосил бўлди. Эритмада қанча натрий сульфат бўлганлиги ва қанча натрий ишқори қўшилганлнгини аниқланг.

  1. 15,04 г мис (II)-нитрат қисман термик парчаланганда 8,56 г қаттиқ қолдиқ ҳосил бўлди. Мис (II)-нитратнинг парчаланиш даражасини ва олинган чўкманинг таркибини аниқланг.

  2. Таркибида 3,2 г ўювчи натрий бўлган эритмадан 1,568 л СО2 (нормал шароитда) ўтказилганда ҳосил бўладиган туз таркибини аниқланг.

  3. Таркибида 8 г мис (II)-сульфат бўлган эритмага таркибида 4,68 г натрий сульфид бўлган эритма қўшилди. Мис (II)-сульфид чўкмаси фильтрлаб, фильтрат буғлатилди. Ҳосил бўлган мис (II)-сульфид миқдорини ва фильтрат буғлатилгандан кейинги қолдиқнинг таркибини аниқланг.

*29. Маълум миқдордаги оксалат кислотани сульфат кислотали муҳитда оксидлаш учун 6,32г калий перманганат сарфланди. Ҳосил бўлган карбонат ангидрид таркибида 8,8 г натрий ишқори бўлган эритмадан ўтказилди. Эритмада қандай тузлар ва қандай миқдорда ҳосил бўлган?
*30. Толуол нейтрал муҳитда калий перманганат билан оксидланганда марганец IV-оксид билан бензой кислота ҳосил бўлади. Марганец IV-оксидни сульфат кислотали муҳитда қайтариш учун 60,8 г темир (II)-сульфат сарф қилинган. Ҳосил қилинган бензой кислотанинг миқдорини аниқланг. (Ҳисоб юритишда калий перманганатнииг ҳаммаси толуолни оксидлаш учун сарф бўлади деб ҳисобланг.)

  1. Таркибида ўювчи калий бўлган зритмадан 60 л газ ўтказилганда 2,07 г калий карбонаг билан 6 г калий гидрокарбонат ҳосил бўлди. Газ таркибида неча процент углерод IV-оксид бўлганлигини аниқланг.

  2. Газсимон пентан ёндирилганда ҳосил бўлган карбоат ангидрид таркибида 22,2 г сўндирилган оҳак бор эритмага юттирилганда 20 г кальций карбонат ва 16,2 г кальций гидрокарбонат ҳосил бўлган. Қандай ҳажмдаги пентан (нормал шароитда) ёндирилган?

*33. Таркибида кальций гидрокарбонат бўлган қаттиқ сувга 30,4 г темир (II)-сульфат қўшиб, ҳаво пуфланди. Ортиқча сульфат кислотани нейтраллаш учун таркибида 1,36 г аммиак бўлган эритма қуйилди. Ҳосил бўлган чўкма қаттиқ қиздирилди. Чўкманинг массаси ва таркибини аниқланг. (Ҳисоб юритишда кальций сульфат батамом чўккан деб ҳисоблансин.)
34. 5,6 г бутан (нормал шароитда) ёндирилди ва ҳосил бўлган углерод IV-оксид таркибида 102,6 г барий гидроксид бўлган эритмадан ўтказилди. Бунда қандай тузлар ва қандай миқдорда ҳосил бўлганлигини аниқланг.
*35. Таркибида 3,17 г хром (III)-хлорид бўлган эритмага таркибида 3,4 г аммоний сульфид бўлган эритма қўшилди. Ҳосил бўлган чўкма фильтрлаб олинди ва қаттиқ қиздирилди. Чўкманинг қаттиқ қиздирилгандан кейинги массасини, шунингдек, фильтратда қандай тузлар ва қандай миқдорда бўлганлигини аниқланг.

Download 1.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling