I ишчи дастур
А) Амалий конструктив малакалар
Download 4.21 Mb.
|
2.2. Мусика санъати фан укит мет. Мусиқа санъати йўналиши
А) Амалий конструктив малакалар:
1. Амалий тарбиявий ишларини режалаштириш, фаолиятнинг энг мухим қоидаларини англай билиш. 2. Ҳар бир талабага нисбатан уни жамоа шароитида тарбиялашнинг индивидуал дастурини тузиш. 3. Талабаларнинг ёшлик ва шахсий хусусиятларини хисобга олган холда, уларга нисбатан индивидуал муносабатни ошириш. Б) Ташкилотчилик малакалари: 1. Талабалар орасидаги фаол болаларни аниқлай билиш, танлай билиш ва уларни идрок қилиш. 2. Талабаларнинг турли хилдаги жамоа, индивидуал фаолиятини уюштира билиш ва уларни ижтимоий фаоллигини билиш. 3. Талабаларга берилган ижтимоий топшириқлар берилиши юзасидан назорат ўрнатиш ва уларга зарур вақтда амалий ёрдам бериш. 4. Ота-оналар, кенг жамоатчилик ўртасидаги ишларни билиш. талабаларга талаблар қўйиш методлари қуйидагилар дан иборат: талабанинг ахлоқ қоидаларини, барча предмет буйича билимларни баҳолаш, ўқитишдаги бурч ва маъсулиятни билиш, машқ килиш, талабаларни меҳнат қилишга ўргатишдан иборатдир. Устоз олдига қўйилган талаблар: 1. Фаолиятнинг аниқ мақсадларини шогирд хис қилсин. 2. Фаолиятни амалга ошириш шогирд ташаббуси ва ижодий фаолликка боғлиқ. Бунда ишни тақсимлаш, режалаш, хисобга олиш, натижа чиқариш кабиларни шогирдларнинг ўзларига хавола қилиш лозим. 3. Устоз фаолиятга педагогик рахнамолик қилади, шогирдларнинг ижодий одатларини шакллантиради. 4. Фаолият жараёнида ҳар бир шогирд ижрочилик малакасига эга бўлади. 5. Иш натижасини муҳокама қилиш, шогирдларни рағбатлантириш. Устоз шахсий хусусиятларидан ташқари чуқур илмий савияга, сўзлаш маданиятига, юксак одоб ахлоқли булиши керак. Шогирдлар билан ўтказиладиган сухбатларни юқори савияда ташкил қилишда, устоз қуйидаги маданият қирраларига эга бўлиши керак. Рухият маданияти - шогирднинг маънавий эхтиёжларига тўғри таъсир кўрсатиш. Маҳорат маданияти - ҳар бир тадбирни зўр қувонч ва қалбдан ташкил қилиш. Сиёсий маданият - давр талабига мос иқтисодий, ижтимоий билимга эга бўлиш. Маънавий маданият - шогирдларнинг ижодий, маънавий, бадиий фаолиятини ташкил қилиш. Касбий қобилиятнинг асосий турлари. Педагогик фаолиятнинг самарали бўлиши, педагогик маҳоратга эришиш учун устозда қуйидаги қобилият турлари мавжуд бўлмоғи лозим. 1. Билиш қобилияти - фанни тегишли сохаларига оид қобилиятидир. Бундай қобилиятга эга бўлган устоз фанни ўқув курси хажмидагина эмас, балки анча кенг ва чуқурроқ билади, ўз фани сохасидаги кашфиётларни хамиша кузатиб боради. 2. Тушунтира олиш қобилияти - ўкув материалини талабаларга тушунарли килиб баён этиш, талабаларда мустакил равишда фаол фикрлашга қизиқтириш. 3. Кузатувчанлик қобилияти - тарбияланувчининг ички дунёсига кира олиш қобилияти. Талаба шахсни ва унинг вақтинчалик рухий холатларини жуда яхши тушуна билиш билан боғлик бўлган психологик кузатувчанликдир. 4. Нутқ қобилияти - нутқ ёрдамида шунингдек имо-ишора воситасида ўз фикр ва туйғуларини аниқ ва равшан ифодалаш қобилиятидир. 5. Ташкилотчилик қобилияти - талабалар жамоасини уюштириши, талабаларни муҳим вазифаларни хал этишга рухлантириш назарда тутилади. 6. Обрў орттира олиш қобилияти - бевосита эмационал, иродавий таъсир кўрсатиш ва шу асосда тарбия бериш маъсулиятини хис этиш, ўзини хақ эканлигига ишонтириш. 7. Коммуникатив - тўғри муомала қила олиш, ўзаро муносабат ўрната билиш педагогик назокатнинг мавжудлигини билдиради. 8. Келажакни кўра билиш қобилияти - ўз харакатларининг натижавийлигини таъминлаш. Download 4.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling