И. Каримов номидаги тошкент давлат техника университети


Download 1.64 Mb.
bet46/80
Sana07.01.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1081188
TuriСеминар
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   80
Bog'liq
2.Соха иктисодиети амалий

6. Тақсимлаш вазифаси. Нарх воситасида даромадлар, маҳсулотлар ва иқтисодий ресурслар мулкдорлар, тармоқлар, соҳалар ҳамда ҳудудлар ўртасида тақсимланади ва қайта тақсимланади.
Нархларни туркумлашга бир қатор мезонлар асос қилиб олинади. Булар нархларнинг иқтисодий мазмуни, тартибга солиниш даражаси ва амал қилиш доирасидир.
Тартибга солиниши даражасига кўра нархининг қуйидаги турлари мавжуд бўлиши кўзда тутилади.

  • Қатъий белгиланган нархлар. Маъмурий тарзда белгиланиб, бозор кучлари таъсир кўрсатмайди ва муайян давр давомида доимий бўлиб қолади.

  • Эркин нарҳлар. Талаб ва таклиф таъсири остида вужудга келадиган бозор нархларидир.

  • Тартибга солинадиган нархлар. Айрим товарларга давлат нархларнинг юқори (истеъмолчи манфаатини кўзлаб) ва қуйи (ишлаб чиқарувчи манфаатини кўзлаб) чегарасини белгилаганда, ҳамда молиявий ва кредитли дастаклардан фойдаланиб, нархга таъсир кўрсатганда ўз ўрнига эга бўлади.

  • Шартнома нархлари. Ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи томонидан шартномада қайд қилинган нархлардир.

Амал қилиш доираси (бозор кўлами)га кўра ҳудудий, миллий ва жаҳон нархлари ажратилади.
Нарх турли омиллар таъсирида шаклланади:
Ишлаб чиқариш ҳаражатлари.

  1. Товарнинг нафлилиги, яъни унинг истеъмолчиларга фойдалилик даражаси.

  2. Талаб ва таклифнинг нисбати, яъни бирор бир товарга талаб катта бўлсаю, у товарнинг таклифи кам бўлса нарх юқори бўлади ва аксинча.

Рақобат, у таклиф орқали нархга таъсир қилади.
Бозор шароитига қараб ўзгармайдиган нархлар стандарт нархлар дейилади. Бунда нарх ўзгармасада, фойда кўпайиши мумкин, яъни бу нарх харидорга қулайлик туғдирувчи харажатларни қисқартириш йўли билан амалга оширилади.
Ўзгарувчан нархлар – булар бозор шароитига қараб оширилиб ёки камайтирилиб турилади.
Монопол нархлар монопол мавқеига эга бўлган товарларга белгиланиб, ишлаб чиқариш баҳосидан юқори ёки паст бўлиши мумкин.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling