I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти
Бухгалтерия ҳисобини юритишдан мақсад
Download 5.64 Mb.
|
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ МАЪЛУМОТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР Ташқи фойдаланувчилар
- Ички фойдаланувчилар
- 13.04.2016 йилдаги “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги ЎРҚ 404-сон Қонун
Бухгалтерия ҳисобини юритишдан мақсад – турли фойдаланувчиларниниг маълумотга бўлган эҳтиёжини, ушбу маълумотни олиш учун энг кам сарф-харажатлар билан қондиришдир. Ўз-ўзидан маълумки қарорларни қабул қилиш учун ахборот тизимдан фойдаланиш натижасида олиниши мумкин бўлган иқтисодий нафлар ушбу тизимга кетган харажатлардан устун бўлиши лозим.
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига кўра, корхона, муассаса ва ташкилот раҳбари бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этишни амалга оширади. Корхонада бухгалтерия ҳисобини ташкил этишБарча мулкчилик шаклидаги корхона ва ташкилотларда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этиш ишлари янги таҳрирдаги 13.04.2016 йилдаги “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги ЎРҚ 404-сон Қонун билан тартибга солинади. Муайян корхонада ҳисобни ташкил этишга раҳбар жавобгар бўлади, бу эса унга маълум ҳуқуқларни беради ва мажбуриятларни юклайди. Раҳбар қуйидаги ҳуқуқларга, ёки бошқача айтганда имкониятларга эга: бухгалтерия ҳисоби хизматининг раҳбари бошчилигида бухгалтерия ҳисоби хизматини ташкил этиш ёки шартнома асосида жалб қилинган бухгалтер хизматидан фойдаланиш; бухгалтерия ҳисобини юритишни ихтисослаштирилган ташкилотга (аудиторлик ташкилотлари, солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ва уставида бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича хизмат кўрсатиш назарда тутилган бошқа ташкилотлар) шартнома асосида юклаш; бухгалтерия ҳисобини мустақил (раҳбарнинг ўзи томонидан) юритиш. Раҳбар қуйидагиларни таъминлаш учун масъул ва жавобгар ҳисобланади: ҳисоб сиёсати, ички ҳисоб ва ҳисобот тизими ишлаб чиқилишини; ички назорат тартибини; бухгалтерия ҳисоби тўлиқ ва ишончли юритилишини; ҳисоб ҳужжатларининг бут сақланишини; молиявий ҳисоботнинг тайёрланишини; солиқ ҳисоботининг ва бошқа молиявий ҳужжатларнинг тайёрланишини; ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилишини; мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши лозим бўлган корхона (ташкилот) раҳбари бухгалтерия ҳисоби хизмати раҳбарининг ҳар йили малака оширишдан ўтишини таъминлаши. Бош бухгалтер ёки бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи бошқа мансабдор шахс бухгалтерия ҳисоби хизматининг раҳбари ҳисобланади. Бухгалтерия ҳисоби хизматининг раҳбари бевосита корхона раҳбарига бўйсунади. Унинг хўжалик операцияларини ҳужжатлар асосида расмийлаштириш ва уларни бухгалтерия ҳисоби хизматига тақдим этиш бўйича талаблари корхонанинг барча ходимлари учун мажбурийдир.
Download 5.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling