I шахсий топшири=
Download 0.82 Mb.
|
1680155598 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2 – топшириқ учун назорат саволлари
2 - масала
Ясси гармоник электромагнит тўлқин чегарасиз фазода тарқалмоқда. Майдон тури қуйидагича ифодаланган: Тарқалиш муҳити биржинсли ва , , 0 параметрларга эга. Тебраниш частотаси f орқали берилган. Талаб қилинади: Муҳитда диэлектрик йўқотишлар бурчагининг тангенсини (tg) ва тўлқин тарқалишининг комплекс коэффициентини ни хисобланг (бунда - сўниш коэффициенти, - фаза коэффициенти). Хосил бўлган натижага кўра муҳит турини аниқланг (ўтказгич, яримўтказгич ёки диэлектрик). Тўлқиннинг тавсифий қаршилиги Zc ни ва Hxm, Hym векторлари ташкил этувчиларининг комплекс амплитудаларини ҳисобланг. 1 ва 2 бандларда хисобланган параметрларнинг сон қийматларини қўллаган холда E ва H векторларнинг оний қийматлари ифодасини ёзинг. Муҳит турини ҳисобга олган холда vф, , vгур тўлқин параметрларини ҳисобланг. Тўлқиннинг қутбланиш турини аниқланг (чизиқли, айланали ёки эллипссимон). E вектори модули ва йўналишининг ўзгариш қонунини тарқалиш ўқи бўйлаб zn {0; λ/8; λ/4;…; λ} координатали 8-10 та нуқтада, вақтнинг ҳар қандай tn {0; T/8; T/4;…; T} белгиланган онида аниқланг ва график кўринишида тасвирланг. Кўрсатма: 3-бандни бажаришда майдон векторининг оний қийматининг қуйидаги кўринишидан фойдаланинг , бунда ташкил этувчилар тебранишининг бошланғич фазаларини 0 га, вақтни эса тебраниш даврига тенг (t = T) деб қабул қилинг. Масала вариантлари иловадаги 2 - жадвалда келтирилган. 2 – топшириқ учун назорат саволлари Тушунчалар: тўлқин фронти, ясси тўлқин, биржинсли тўлқин, фаза тезлиги, гуруҳий тезлик. Уларнинг таърифи, физик маънолари. Ясси тўлқиндаги векторларнинг ўзаро жойлашиши. Ясси биржинсли тўлқин тарқалишининг комплекс коэффициенти: таърифи, ташкил этувчиларининг физик маъноси, бирликлари, ҳисоблаш формулалари. Ясси тўлқиннинг тавсифий қаршилиги. Турли муҳитларда қаршилик тавсифларини (характерларини) солиштириш. Тўлқин узунлиги тушунчаси, турли муҳитлар учун ҳисоблаш нисбатлари, уларни солиштириш. Қайси частота диапазонида ε = 80, σ = 5 См/м параметрли денгиз суви ўтказгич бўлиши мумкин? Тебраниш частотаси 10 ГГц га тенг бўлган тўлқин учун нам ер қандай муҳит турига мисол бўла олади (ўтказгич ёки диэлектрик)? Қор қопламаси (ε = 1,3, σ = 0,000001 См/м) ўтказгич сифатида қаралиши мумкинми? Диэлектрик йўқотишлар бурчагининг тангенси. Муҳитларнинг диэлектрик ва ўтказгичларга бўлиниши. Электромагнит майдоннинг қувватлар мувозанати. Умов – Пойтинг теоремаси, формула ташкил этувчиларининг физик маънолари. Download 0.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling