I сиёсий саволлар ўзбекистон Республикаси мустақил давлат деб эълон қилинган санани айтиб беринг


Бухгалтерия ҳисобининг субъектлари ва объектлари тўғрисида тушунча беринг


Download 281 Kb.
bet31/36
Sana02.04.2023
Hajmi281 Kb.
#1319859
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   36
Bog'liq
уқингизлар

Бухгалтерия ҳисобининг субъектлари ва объектлари тўғрисида тушунча беринг.

Бухгалтерия ҳисобининг субъектлари – Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган юридик шахслар, уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳамда ундан ташқарида жойлашган шўъба корхоналари, ваколатхоналари, филиаллари ва бошқа таркибий бўлинмалари ҳисобланади.


Бухгалтерия ҳисобининг объектлари – активлар, мажбуриятлар, хусусий капитал, захиралар, даромадлар, харажатлар, фойда, зарарлар ва уларнинг ҳаракати билан боғлиқ хўжалик операцияларидан иборат.





  1. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини тартибга солиш қайси органга юклатилган?

Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботни тартибга солиш, бухгалтерия ҳисоби стандартларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юклатилган.


Банклар ва бошқа кредит ташкилотларининг бухгалтерия ҳисоби ҳамда ҳисоботини тартибга солиш Марказий банк томонидан амалга оширилади.



  1. Молиявий ҳисобот тўғрисида тушунча беринг.

Молиявий ҳисобот – бухгалтерия ҳисоби субъектининг ҳисобот санасидаги молиявий ҳолати, ҳисобот давридаги фаолиятининг молиявий натижаси ва пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги тизимлаштирилган ахборотдан иборатдир.



  1. Бухгалтерия баланси тўғрисида тушунча беринг.

Бухгалтерия баланси – молиявий ҳисоботнинг таркибий қисмларидан бири ҳисобланади, хўжалик юритувчи субъектнинг мулкий ва молиявий аҳволи ҳақидаги ахборотни ўзида акс эттиради.



  1. Аналитик ва синтетик ҳисоблар тўғрисида тушунча беринг.

Синтетик ҳисоб – бухгалтерия ҳисоби объектлари ҳақидаги маълумотларни муайян иқтисодий белгилари бўйича умумлаштириш йўли билан амалга оширилади.
Аналитик ҳисоб – бухгалтерия ҳисоби объектлари ҳақидаги батафсил бухгалтерия ахборотини шакллантириш мақсадида бухгалтерия ҳисобининг субъекти томонидан мустақил равишда белгиланадиган тартибда юритилади.




  1. Download 281 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling