И. Т. Ботиров эски термиз тарихий манбаларда
Download 1.39 Mb. Pdf ko'rish
|
Eski Termiz tarixiy manbalarda (I.Botirov)
- Bu sahifa navigatsiya:
- И.Т. БОТИРОВ ЭСКИ ТЕРМИЗ ТАРИХИЙ МАНБАЛАРДА (XIX - XX АСР БОШЛАРИ)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИК АСИ М АДАН И ЯТ ВА СП О РТ И Ш ЛА РИ ВАЗИРЛИГИ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ М А Д А Н И ЯТ ВА СПОРТ И Ш ЛАРИ БОШ ҚАРМ АСИ ТЕРМ ИЗ АРХЕОЛОГИЯ М УЗЕЙИ И.Т. БОТИРОВ ЭСКИ ТЕРМИЗ ТАРИХИЙ МАНБАЛАРДА (XIX - XX АСР БОШЛАРИ) Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси «Фан» нашриётн Тош кент-2010 www.ziyouz.com kutubxonasi УДК 94 (575.1) ББК 63.4 (5Ў) Б88 Рисолада Эски Термизда олиб борилган археологик тадкикотларнинг XIX - XX аср бошлари рус ва европа тарихий манбаларида ёритилиши ма- саласи урганилган. Эски Термиз качон, ким томонидан илк бор замонавий илмий талаблар асосида ўрганила бошлаганлиги, ушбу худудда жойлаш- ган ноёб тарихий ҳамда археологик ёдгорликларни кайд этиш ва дастлабки тадқиқот ишларини олиб боришдан кўзланган асоснй максад сингари маса- лаларга эътибор каратилган. Рисола манбашунос-тарихчилар, олий таълим муассасаларининг тарих йўналиши бўйича таълим олаётган талабалари ҳамда юртимиз ўтмишига кизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган. УДК 94 (575.1) ББК 63.4 (5Ў) + 63.3 (5Ў - 2 Термиз) М асъул м уҳарр и р: тарих фанлари номзоди Ж .М ирзаев Т ак п и зчи лар: тарих фанлари доктори. поофессор С.Н.Турсунов тарих фанлари номзоди, доцент Т.Ж-Аннаев 18В^ 978-9943-19-058-0 Ўзбекистон Республикаси ФА “Фан” нашриёти, 2010 йил. www.ziyouz.com kutubxonasi КИРИШ Эски Термиз археологик тадқикотларининг тарихий манбаларда ёритилиши ниҳоятда қизикарли ва долзарб илмий муаммо бўлиб, унинг ҳар бир йўналиши алоҳида тадқиқот мавзусидир. Бу, аввало, Эски Термизнинг качон, ким томонидан, қанчалик даражада археоло- гик жиҳатдан ўрганилганлиги ва унинг илмий натижаси бўлса, иккин- чи томондан, жаҳондаги энг қадимги шаҳарлардан бири ҳисобланган Термиз шаҳри аҳолиси босиб ўтган тарихий йўлни илмий жиҳатдан англаш ва ушбу жараёнда мавжуд қадимий ёзма манбалардан тортиб комплекс илмий тадқиқотларга қадар бўлган асарларни танқидий кўз билаи тахлил этишдан иборат. Шунингдек, ушбу муаммо XIX аср бошларидан эътиборан Эски Термиэ ҳудудида жойлашган ноёб тарихий ва археологик ёдгорликларни қайд этиш ҳамда дастлабки тадқиқот ишларини олиб боришдан тортиб, уларнинг архитекту- ра услуби, қурилиш техникаси, хронологик композициясига қадар булган муаммоларни ўз ичига олади1. Эски Термиз тарихи билан боғлик юқорида санаб ўтилган муаммо- лар яхлит ҳолда манбашунослик тарихига оид йирик бир илмий мав- зуни ташкил этадики, бу мавзу нафақат мамлакагимиз ва Марказий Осиё халқлари тарихида, балки бутун Шарк халқлари тарихида ҳам муҳим ўринга эга. Тадкиқот учун танланган мавзунинг барча қирраларини ёритиш имконияти бўлмаса-да, у билан боғлиқ асосий манбаларни таҳлил этишга ҳаракат қиламиз. ^ 'А рш авская З .А ., Р твел ад зе Э .В ., Х аки м ов З.А.Средневековме памят- ники Сурхандарьи. Ташкент, 1982. С. 152. www.ziyouz.com kutubxonasi ЭСКИ ТЕРМ ИЗ ТАРИХИЙ МАНБАЛАРДА (XIX - XX АСР БОШЛАРИ) Ғарб адабиётида Эски Термиз билан боглиқ маълумотлар XVIII асрдан бошлаб учрайди. Ўша давр маълумотлари, асосан, Ғарбий Европада тузилган географик хариталарда Термиз номли шаҳарлинг жойлашув ўрни кўрсатилганлиги билан характерланади. Гарб адабиётида Эски Термиз ҳақидаги дастлабки маълумотлар француз шарқшуноси Ж.Дегиннинг Марказий Осиё тарихи ҳақида ҳикоя қилувчи XVIII асрда чоп этилган китобида учрайди. Шуни- си қизиқки, Х^Ш-Х1Х аср Ғарб адабиётида Эски Термиз шаҳри Ғулғула номи билан машҳур бўлған ва бу ҳакда қизиқарли маълумот- ларни европалик тарихчи, географ ва саёҳатчилардан Г.Мейендорф, В.Г.Тизенгаузен, Г.Юль, Н.А.Маев, Д.Н.Логофет, И.В.Мушкетов, А.А.Бьтков, И.Л.Яварский, Н.А.Сорокин, Н.Каразин, Н.Зубов, Г.Бонвало ва бошқалар ёзиб қолдиришган. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, XIX асрнинг 80-йиллари- га келиб Россия империясининг мустамлакачилик сиёсати туфай- ли Ўрта Осиё ва Афгонистон худудида рус хукмронлигини ўрнатиш учун Россия-Англия ўзаро кураши ниҳоятда кучайиб кетди. Нати- жада Ўрта Осиёнинг Амударё оркали Афгонистон бўйлаб ўтган че- гара худудларида рус ва инглиз ҳарбий зобитлари, ҳарбпй сураткаш ва саёҳатчилар тез-тез пайдо бўла бошладилар. Айниқса, 1820 йилда Бухородаги рус элчихонаси котиби Г.Мейендорфнинг Бухородан Эски Термизга уюштирган саёҳатидан сўнг «1820 йилда Оренбургдан Бу- хорога саёҳат» номли китоби 1826 йилда Парижда босилиб чикди. Г.Мейендорф Эски Термиз қолдиқларини тасвирлаб туриб: «Бу шаҳар Амударёнинг ўнг қиргоғида (чап қиргоқнинг карама-каршисида) жой- лашган бўлиб, у ерда тош ва шагалтога, пахсадан қилинган уйларнинг харобаларидан бошка нарса кўринмайди»1. - деб ёзади. ‘Меуепс1огГ О. Уоуа§е с!’ОгепЬиг§ а Воискага ГаЛ еп 1820. Рап$, 1826. 4 У> www.ziyouz.com kutubxonasi Г Мейендорф маълумотларидан шу нарса аён бўладики, бу даврда ')ски Термиз хали археологик тадқикотларга жалб этилмаган бўлиб, факэт худудни кузатув орқали ўрганиш холати ҳукмронлик қилар эди. 1835 йилда Санкт-Петербургда нашр этилган тилшунослик эн- циклопедиясининг «Оксус» номли мақоласида Эски Термиз ҳакида маълумотлар келтирилади: «Кўлобдан бошланиб, Турон паст- текислиги қисмида Ҳисор водийси ястаниб ётади ва Балхни Ўкуздан ажратиб турган Қундузсой ва Хулутсой водийларининг карама- каршисида Балхнинг деярли бир хил меридианида Эски Термиз харо- балари жойлашган»2. 1849 йилда Москвада нашр этилган Александр Борнсниш «Бухо- рога саёҳат» номли китобида Эски Термиз номигина эслатиб ўтилади, холос3. Ғарб адабиёти вакилларидан бири инглиз географи Генри Юль Эски Термиз харобалари ҳақида тўлпқрок маълумот беришга харакат қилган. Унинг 1873 йилда чоп этилган «Вуд саёҳати» номли китоби сўзбошисида «Окс дарёси бўйида жойлашган ва Чингизхон томони- дан вайрон этилган Термиз жуда кадимий ва машҳур шаҳарлардан бири бўлиб ҳисобланади. Эски Термиз Чингизхон ҳужумидан бир аср ўтгандан сўнг дарёдан тахминан икки мил узокликда ўзининг аввалги даражасига эришади ва бу ҳолатни 1334 йилда Термизга ташриф буюрган ибн Батута ҳам қайд этади»4, - дейди. 1805 йилда Россия томонидан Бухоро амирлигининг жанубий ҳудудларини ҳарбий-сиёсий ўрганиш мақсадида Н.А.Маев бошчили- гида топограф Вишневский, гаржимон Казбеков, сураткаш Кривцов,- табиатшунос Ф.Ф.Шварц, Казаков ва Вейнберглардан иборат махсус экспедиция 1 узилади. Н.А.Маев Су^сон воҳасига ташриф буюрган бўлса-да, Эски Термиз ва Термиз шаҳрини келиб кўрмаган. Шу сабаб ли унинг Термиз ҳақидаги маълумотлари маҳаллий аҳолидан сўраб- суриштириш оркали тўпланган маълумотлардан иборатбўлиб қолган. Онциклопедический лексикон. Т. 21. Спб., 1835. С. 154. 'Борнс А. Путешествие в Бухару. Ч. 3. М., 1849. С. 225. 'Генри Ю ль. Очерк географии и истории верховьев Амударьи. Перев. с англ. О.А.Федченко. Спб., 1873. С. 18. www.ziyouz.com kutubxonasi А м м о Н .А .М аевнинг воҳа табиати, тарихи. ш аҳар ва қиш лок аҳолиси. уларнинг турмуш тарзи, урф-одатлари ҳақида ўзи бўлган худудларда кўриб ёзганлари ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотган эмас. 1878 йилнинг 7 декабрида Тошкентдан Кобулга кетаётган Россия- нинг 1878-1879 йиллардаги Афғонистондаги вакили И.Л.Яварский Эски Термиз харобаларини кўриб, қизикарли маълумотларни ёзиб колдиради. Унинг ёзишича, «...Паттакесар кечувидан 5-6 вёрст (I вёрст 1,06 км - И.Б.) узоқликда Эски Термиз харобалари ястаниб ёта- ди. Жуда катта ҳудуддаги ер пишган гиштларнинг синиқ бўлаклари билан қопланган. Бир жойда баландлиги 5-7 сажин (1 сажин 2,134 м - И.Б.) келадиган пишган ғиштдан қурилган минора турибди. Минора айланаси бўйлаб пишган гиштлардан фойдаланиб ку- фий услубида ёзилган ёзувлар бор. Миноранинг юқори қисми хароб бўлган, ундан нарирокда эса гиштдан қилинган жуда кўп биноларнинг харобалари бор. Кўпгина гишт синиқлари устида кошинли қоплама бор. Ушбу харобалар жойи Ҳайбар деб аталади»5. И.Л.Яварскийнинг ушбу маълумотлари Эски Термиз харобалари ҳақида бир қадар фикр юритишга имкон беради. Энг аввало, 1071-1072 йилларда қорахонийлар даврида қурилган (баъзи манбаларда 1081-1082 йилларда қурилган деб кўрсатилган) Термиз минорасининг баландлиги И.Л.Яварский тахмин килганидек, 10-12 метр эмас, балки анча баланд бўлганлигини фараз қилиш мум- кин6. Негадир И.Л.Яварский 1900 йилда Н.Кастальский томонидан суратга олинган Термиэ минораси ёнидаги масжид биноси ҳақида лом-мим демаган (ҳозирги кунда ушбу масжид сура". и Термиз Ар- хеология \гузейи фондларида сақланмоқда). Бизнинг фикримизча, суратга олинган минора ёнида кичикроқ масжид биноси бўлган. Чун- ки шундоққина минора ёнида аҳоли тураржойи бўлиши эҳтимолдан узоқ бўлиб, миноралар асосан азон айтиш учун мўлжаллангап иншо- от ҳисобланган. 1879 йил август ойи бошларида Эски Термиз хароба- ларини ўрганиш мақсадида Самарқанддан илмий экспедиция йўлга чиқади. Унинг.таркибида таниқли олимлардан геолог И.В.Мушкетов, 'Я в ар ск и й И.Л. Путешествие русского посольства по Афганистану и Бухарскому ханству в 1878-1879 гг. (Из дневника члена посольства). Т. II. Спб., 1883. С. 57. ‘ОКалолиддин М ирзо. Термизтарихи. Тошкент: Шарқ, 2001.39-бет. www.ziyouz.com kutubxonasi ботгник Н.А.Сорокин, муҳандис Н.Л.Ляпунов, таржимон Ф.Н.Жуков ва ёзувчи-рассом Н.Н.Карамзинлар бор эди. Эски Термиздаги тарихий ёдгорликларнинг расмлари Н.Н Карамзин томонидан унчалик аниқ чизилмаганлиги туфай- ли. улар катта илмий аҳамиятга эга эмас. Муҳандис Н.Л.Ляпунов ая-Ҳаким ат-Термизий кабридаги ёзувларнинг нусхаларини сурат- га тушириб олган бўлса-да, унинг вафотидан сўнг ушбу расмлар йўқолиб кетган. Илмий экспедиция аъзолари муҳим бир маълумотни аниқлаш мақсадида, маҳаллий аҳоли ўртасида суриштирув ишлари- ни олиб борганлар. Бу маълумот Эски Термиздаги қалъадаи дарёнинг қарама-қарши томонига караб қурилган доимий кўприк ҳақида эди. Маҳаллий аҳолининг гувохдик беришича, дарёнинг сувм пасайиб кетган пайгларда кўприкнинг мустаҳкам устунлари кўриниб турган. Ушбу маълумотларни аникдаш мақсадида экспедиция аъзолари ел- канли қайиқлар за ёғочдан ясалган сузувчи дасталар ёрдамида дарёга тушиб ҳарчанд уринмасинлар, кўприк қолдиқларини топа олмаганлар. Шуни айтиш керакки, кўприк ҳақидаги миш-мишлар ёки маҳаллий аҳоли ҳикоялари замирида қандайдир тарихий ҳақиқат бордек. Эски Термиз харобалари ҳақидаги муҳим маълумотларни И.В.Мушкетов келтиради. Унинг ёзипшча. Миа (Жаркўрғон минора- си ёнидаги) дегэн жойдан Сурхон воҳаси мутлақо сувсиз саҳрога ай- ланади, шамол билан кўтарилган кум барханлари эса ўсимлик дунё- сига катга зарар келтиради ва Эски Гермизга қадар етиб келиб, унинг устига ёгилади. Бу ўринда И.В.Мушкетов, сўзсиз, «афгон шамоли» ҳақида ёзаётгани аниқ. И.В.Мушкетовнинг Эски Термиз қалъаси ҳакидаги мтълумотлари- га кўра, шаҳар қалъаси харобалари боука харобаларга нисбатан яхши сақланган. Қалъанинг эни 6600 кв.м. (66 ар) келадиган зали чуқур хандақ билан ҳамда узунлиги 428 метр (200 сажин) келадиган йўлак ва узунлиги 210 метр ( 100 сажин) келадиган тор йўлак билан ўралган. Рус ҳарбий муҳандиси А.Г.Ананьев эса Эски Тсрмиз калъасининг узунлигини 525 метр (250 сажин), энини 252 метр (128 сажин) ва ба- ландлигини 6,3 метрдан 10,5 метргача (3-5 сажин) деб кўрсатади7. 'А н ан ьев А.Г. Орошение Шерабадской долини водами реки Сурхана. Таш- кент, 1911. С .18 www.ziyouz.com kutubxonasi Шунингдек, А.Г.Ананьев қалъадан шимол томонда 100 метр (50 са- жин) узоқликда жойлашган ал-Ҳаким ат-Термизий мақбараси ҳамда калъадан шарк томонда 2 км узоқликда (2 вёрст) жойлашган Хўжа Варрух минораси (озгина қийшайган) ва унинг ёнидаги қудуқ ҳамда қалъадан шимолда жойлашган Чингизтепа ёдгорлиги ҳақида маълу- мот беради. Амударёдан шарқий томонда 5 км (5 вёрст) узоқликда жойлашган Султон Саодат, Афгонмозор, Кокилдорота ва Қирққиз тарихий обида- лари ҳдқида маълумотлар беради. И.В.Мушкетов эътирофича, қалъанинг дарё томонида унга чикадиган йўлаклар пишган гипггдан қурилган. Дарёга қалъанинг ер ости йўлаклари оркали чиқилган. Аммо ушбу йўлаклар вакт ўтиши билан тупроқлар билан тўлиб қолган. И.В.Мушкетов кальа хароба- ларида дастлабки илмий кузатув ўтказиб, темир ва мисдан тайёрлан- ган турли хил буюмларнинг қолдиқлари, шиша буюмлар, нақшинкор сопол буюмлар синиқлари ва тангалар (асосан грек тангалари)ни гопганлигини кайд этади. Айниқса, унинг қурбақа шаклидаги ок нефритдан тайёрланган муҳр бўлагини топиб олганлиги дикқатга сазОвордир. Аммо И.В.Мушкетов ушбу топилмаларнинг кейинги тақдири ҳақида ҳеч нарса демаган. Шунингдек, у калъани Мадинат ул-Рижол, Термиз, Зунунобод номлари билан аталганини кайд этади*. 1881 йилнинг апрель ойида Бухородан афғон амири Шерапихон ҳузурига кетаётган К.Е.Эйфанов, француз сайёҳи Г.Бонвало ва рас- сом КанюЛйр Эски Термиз харобаларинн кўздан кечирадилар за мақбаранинг чап томонидаги ал-Ҳаким ат-Термизий қабри ёни- да кўплаб таниқли кишиларпинг қабрлари борлигини аниклашга муваффақ бўладилар. Г.Бонвало томонидан ёзиб қолдирилган маълу- мотлар 2006-2007 йилларда мақбаранинг атрофида ўтказилган архео- логик қазув ишлари жараёнида тасдиқланди. Шунингдек, Г.Бонвало Шеробод йўли устида жойлашган минорага алоҳида эътибор каратко, унинг ёнида мадраса харобалари, карвонсарой, ҳаммомлар ва бадав- лат кишилар хонадонлари жойлашганлигини қайд этади. “М уш кетов И .В. Туркестан. Геологическое и топографическое описание по даннмм. собраннмм во время путешествий с 1874 по 1880 г. Спб., 1876. С 577 www.ziyouz.com kutubxonasi Ш униси кизикки , Г.Бонвало келтирган маълумотларни 2007 йил- нинг баҳорида Эски Термиз ёнидан кесиб ўтувчи Термиз-Шеробод трассасининг ўнг томонида жойлашган пахта даласидан топилган тахминан IX асрга мансуб қудук тасдиклади. Қудук топилган жой Эски Термизнинг ўрта аср работи худуди хисобланади. Катта ўзбек грактидан 35 метр шаркда жойлашган қудук хаммомдан чиккан оқова сувларни ер остига сингдириш учун махсус қурилган. Ҳаммомлар чикиндилари ташкаридаги кудуқларга оқизилган. Ушбу қудук аввал айлана шаклида 5-6 мерт чуқурликда қазилиб, тагига 2 қатор ўртзча катталикдаги гош ётқизилган, сўнгра квадрат шаклидаги г.ишиқ гиштдаи паст кисми кенгроқ, юқори қисми торрок килиб терилган. Ғиштларнинг капталиги 24x24x3,5 см ва 25x25x4 см.ни ташкшг этади. Қ\'дуқ огзидан 1.40 м масофада шарқий тарафда 15 см диа- метрли сопол кувур ётқизилган. Кувур кудуққа қараб нишаб қилиб ёткизилган. Қудукнинг гарбий тарафидаги тўғри тўртбурчак шакли- даги тарновнинг эни 26 см, тарнов йўлининг баландлиги эса 6 см. Қудукнинг сақланган чуқурлиги 2,70 метр, умумий чуқурлиги тахми- нан 5-6 метрни ташкил этади. Г.Бонвало маълумотларидан Эски Термиз худудида ички айлана зинага эга 2 та минора бўлганлигини ҳам билиб олиш мумкин. Аммо 1900 йилда Н.Кастальский томонидан суратга туширилган фақат битта минорани биламиз. Демак, Г.Бонвалонинг Эски Термиэга 1881 йилдаги ташрифидан 20 йил ўтгач, иккинчи минора ё кулаб ту;шган ёки бу:.иб гашлалган. Балки бунда Г.Бонвало Зурмала минорасини на- зарда тутган оўлиши ҳам мумкин. Шунингдек, Г.Бонвало Султон Саодаз ьа Қирққиз гарихий обида- ларига ҳам қисқача тўхталиб, уларнинг ёнидаги масжид ҳақида маь- лумот бериб ўтади. Г.Бонвало масжидаи Қарши ва Бухородаги мас- жидлар билан бир хил усулда курилган деб ҳисоблайди. Афтидан, бунда у Султон Саодат ёнидаги масжидпи назарда тутган бўлса керак. 1887 йилнинг ноябрь ойида Г.Бонвало Эски Термиз худудига ик- кинчи маротаба қайтиб келади ва ўзининг дастлабки кичик археоло- гик тадқикотларини ўтказади. Сўнгра, тадқиқотларини Чўчқагузарда давом эттиради. Аммо тадкикот натижалари бирор жойда эълон этил- маганлиги сабабли улар ҳакида ҳеч қандай маълумотга эга эмасмиз. www.ziyouz.com kutubxonasi 1890 йилда Археология комиссиясининг топшириғига кУра шарқшунос Е.Ф Кальнинг Амударё қирғоклари бўйлаб илмий сафарлари бошланади. Унинг йўналиши дастлаб дарёнинг чап кирғогидаги Карки шаҳридан то афғон ҳудудидаги Давқалъагача. сўнгра эса Каркининг ўнг томонидан бошлаб то Сурхоннинг Аму- дарёга куйилиш жойигача килиб белгиланган эди. Е.Ф.Каль гомо- нидан Эски Термизда бирмунча жиддий археологик тадқикотлар ўтказилиб, анча кизикарли маълумотлар қўлга киригилган. У ал- Ҳаким ат-Термизий қабртошининг ўлчов ишларини амалга ошира- ди. Қабристондаги ёзувларни кисман ўқиб, суратга олади. Маҳаллий аҳолидан 150 га якин Юнон-Бактрия, Скиф, Ҳиндистон, Араб мам- лакатлари ва Эронда зарб этилган мис тангаларни сотиб олади4. 1891 йилда Е.Ф.Каль Амударёнинг Бухоро амирлигига қарашли қирғоқларига иккинчи маротаба кайтади. Аммо безгак касалли- гига чалиниб, Карки шаҳрида вафот этади. Шуниси ачинарлики, у тўплаган буюмларнинг фақат бир кисмигина давлат Эрмитажи- га топширилган. Қолган қисми ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Эски Термизда ўтказилган археологик тадкиқотлар ҳакидаги маълумот- лар, аниқроги, «Кальнинг кундалик дафтари» қўлёзмасининг 25 га фотонегативи ҳозирги к> нда Термиз Археология музейи архивида сақланиб келмокда. Унинг кўлёзмаларидан қизиқ маълумотларни олиш мумкин. Жум- ладан, фотонегативлар орасида Е.Ф.Каль томонидан 1890 йилда Эр- митажга топширилган археологик зопилмаларнинг рўйхати келти- рилган. Рўйхатда буюмлар 5-ракамдан бошланади ва 21-ракамда гу- гайди. Улар қуйидагилардан иборат: 5. Одам бош суяклари бўлаклари. 6. Идиш бўлаклари, тош бўлаклар, 3 та мис танга. 7. (Уқишнинг иложи бўлмадп - И.Б.). 8. Турли хил рангдаги 8 та мунчоқ донаси. 9. Шиша идиш бўлаклари. 10. Учи синган темир пичоқ. 11. Темирдан ясалган ўткир учли найзалар. 12. 50 дона шиша, тош ва бошка бўлаютар. чМ аев II. Е.Ф. Каль (некролог)/ / Туркестанские ведомосги. 1891.№ 39. www.ziyouz.com kutubxonasi 13. А йлана ш аклидаги идиш, вазанинг ю кори булаги ва някшланган 1 \ та вааа бўлаклари. 14 4 та чирокдон. I гаси бутун ҳолатда. 15. 4 га гурли хил катталикдаги (синиқ) вазалар. 16. 2 та бутун ваза. 17 2 га балдоқли синиқ вазалар. 18. I та идиш. 19. I та бутун қопқоқ, 21 Ярми куйган мис идиш. 21 Мисдан ясалган найза учи. Е.Ф.Каль Эски Термиз .чудудидаги девор билан ўраб олинган жойларда археологик казув ишларини ўтказаётганида 8 аршин чуқурликдан (I аршин 0,71 м - И.Б.) кўп микдорда сопол идишлар, шиша синиқлари ва пишган ғишт бўлакларини топиб олади. Умуман олганда, Е.Ф:Кальнинг кундалигшари орқали Эски Термиз ҳақида анча батафсил маълумотларни билиб олиш мумкйн. 1894-1895 йилларга келиб рус империяси хукумати Бухоронинг Афгонистон бўйлаб чегарасидаги ҳудудларда ўз мавқеипи кучайти- риш чораларини излай бошлайди. Худди шу мақсадда 1895 йилда рус империяси ҳук>матининг ташаббуси билан Афгон-Бухоро чегарасида рус ҳарбийларининг Амударё чегара бригадаси ташкил этилиб, унинг штаби Паттакесар кишлогига жойлаштирилади. Худди шу жойда че- гара божхонаси ҳам ташкил этилади. 1891 йилда тугилган термизлик маҳа.глий оқсоқоллардан бирп (шаҳарнинг 8 март кўчаси 67-уйда яглаган) Камол Бердиевнинг ҳикоя килишича, Термизнинг Паттаке- сар кишлоғига руслардан биринчи бўлиб 11 кишидан иборат божхо- на ходимлари шаҳардаги Хслмурод оқсоқол бекча исмти кишининг уйига келиб жойлашишган. Улар Бухоро амирининг сарбозлари ва амалдорлари ҳамроҳлигида келишган10. Худди шунингдек, 1885 йилда Саратов губерниясида туғилган ва 1907 йилда Термизга ҳарбий хизматга келган Григорий Васильевич Исаевнинг берган кўрсатмаларига кўра, ҳақикатан ҳам Термизнинг Папакесар кишлоғида Г1егербур|даги алоҳида корпуснинг 7 округи- дан 3 1-Амударё ҳарбий бригадаси ташкил этилиб, Паттакесарга юбо- рилган. Бу ерда ҳарбий бригаданинг штаби жойлашган бўлиб, у 4 та П арф ёнов Г.В. История исслелования Старого Термеза (Материалм к ар- хеологической карте Сурханцарьинской области). Ташкент, 1941. С. 2. www.ziyouz.com kutubxonasi отрядга бўлинган. 1-отряд шаҳарда зобитлар пости деб аталган. 2-от- ряд Айритомда, 3-отряд Шўроб кишлоғида, 4-отряд эса Маймунтўкай кишлогида жойлашган. Ҳар бир отрядда 10-12 кишидан иборат сол- даглар бўлган". Эски Термиз ҳудудининг Амударё этаклари билан туташ камишзорларидан бири - Маймунтўқай билан боғлиқ маълумот- лар археология ихлосмандларининг Туркистон тўгараги архиви ҳужжатларида сақланиб қолган. Ҳозирги кунда ушбу ҳужжатлар Узбекистон Республикаси Давлаг архивида сақланади. Ҳужжатлардан бири Бухоро амири томонидан Туркистон генерал- губернатори генерал-лейтенант барон Александр Борисович Врев- ский номига ёзилган хатдир. Ушбу хатда Маймунтўқайда кўй бокиб юрган 2 та чўпон бола 3 та ликопча (тарелка), 2 та тогора. 1 ликопча (блюдечко), 1 та кичкина идиш (чашка), 1 та тагдонсиз товок (посуда) топиб олишганини ва дарҳол Шеробод бекига хабар қилишганини, у эса ушбу буюмларни Бухоро амирига етказганини хабар қилади. Хат- нинг охирида 1314 ҳижрий зулҳижжа ойи кайд қилиниб, аниқ куни кўрсатилмаган’2. Рус империяси ҳукумати Термизнинг стратегик жойлашувини эъ- тиборга олиб, рус кўшинларининг мустаҳкам ўрнаишб олиши учун барча чораларни кўра бошлайди. Жумладан, 1896 йилнинг баҳорида Самарканд-Термиз ҳарбий алока почта йўли (военно-почтовмй гракт) очилади. Ҳарбий казарма қуриш учун 43 гектар ер сотиб олинади. Бу борада Термиз тарихини манбалар оркали анча чуқур ўрганган иктидорли ёш тарихчи Жалолиддин Мирзо анча батафсил маълумот- лар беради. 1897 йил 29 июлда Бухоро амири Абдулаҳадхоннинг буйруги ва белгиланган нарх асосида Саловаг хўжалари номидан Саййид Амирхўжа амлокдор Саййид Алихўжа 153,5 таноб, тахминан 43 гек- гар ерни 23025 тангага русларга сотишади13. Рус империяси ҳукумати ўша йилнинг ўзидаёк сотиб олинган ерда ҳарбий казарма қуришга ки- ришади. Аммо сотиб олинган ер майдони, табиийки, рус империяси '‘Ўша асар. 10-бет. |2Ўша жойда. |3Ж алоли дди н М ирзо. Термиз тарихи. Тошкент: Шарк, 2001.83-бет. www.ziyouz.com kutubxonasi ҳукуматининг харбий мақсадларини амалга оширишга каратилган та- лабпарини мутлақо қониктирмас эди. Шу сабабли империя ҳукумати 1900 йил 27 январда Бухоро амирлиги билан янги шаргнома туза- ди. Рус империяси сикуви остида амирлик шимолда Қоракум чўли, шимоли-шаркда Сурхондарё, жануби-ғарбда Амударё билан чегара- ланган ва умумий майдони 10,514 десятинадан иборат (1 десятина - 1 га) бўлган ерларнинг ҳаммасидан бепул фойдаланиш тўгрисидаги ак- тни имзолайди. Империя ҳукумати Бухоро амири Абдулаҳадхоннинг бу сахийлиги эвазига унга «Рус генерали» унвонини беради. Текинга кўлга киритилган ер майдонларидан империя ҳукумати ўзининг ҳарбий ва бошка мақсадлари учун фойдаланиш режасики ту- зиб, уни амалга ошира бошлайди. Мгсалан, мудофаа истеҳкомлари учуй 224,4 десятина, ҳарбий қалъа қурилиши учун 401,08 десяти- на. ҳарбий лагерь учун 50 десязина, ҳарбий машқлар майдони утун 34,4 десятина, томорка учун 19,59 дес*:гина, Паттакесарда руслар кўргончаси учун 70,14 десятина, янги шаҳар куриш лойиҳаси учун 52,63 десятина, Амударё бўйи гўкайзорларида чорва боқиладиган яй- лов учун 302,84 десятина ер ажратилади14. Яна асоскй мавзуга қайтамиз. 1896 йилда-Термизга археология ихлосмандларининг Туркистон тўгараги фахрий раиси Туркистон гснерал-губернатори А.Б.Вревский келади. У Эски Термиз харобала- рида бўлиб, у ерда бир канча тангалар, 3 та лойдан вз 1 та бронзадан ишланган эчки ҳийкалларини олиб кетади вауларпи тўгарак музсйига топширади13. 1896 йил охирида А.Б.Вревскийнинг илтимосигд кўра, Бухоро ами- ри Саййид Абдулаҳадхон номидан барча беклнкларга хат юборилиб, амирлик ҳудудидг.ги тарихий ёдгорликларга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, уларни муҳоффа этиш ва топилган тарихий бу- юмларни, нодир осори-атиқаларни асраб-авайлаб археология ихлос- "П арф ён ов Г.В. История исследования Старого Термеза (Материалм к ар- хеологической карте Сурхандарьинской области). Дело № 169. С. 45. 'О строум ов Н .П ., А ничков И .В. Описание археологической и нумизма- тической коллекций, принадлежаших Ташкентскому музею и Туркестанско- му археологическому кружку. Ташкент, 1900. С. 25. www.ziyouz.com kutubxonasi мандлари Туркистон тугарагига утказиш учун шахсан Бухоро амирм га топшириш шарт эканлиги айгилади. Хат 1314 хижрий зулхижжа ойида битилган бўлиб, аниқ куни курсатилмаган. Хатнинг оркасига амирнинг тамгаси босилган эди16. 1897 йилда археология ихлосмандпари Туркистон гугарагининг хақикий аъзоси И.И.Гейер Термиз харобаларида бўлиб, минора. ал- Ҳаким ат-Термизий макбараси ва ундаги қабргошни суратга олиб, 3 га суратни тўгарак архивига гопширди17. Шунингдек, 1894-1899 йилларда 'Гермизда архитектура ва тари- хий обидаларнинг расмини чизишда анча-мунча танилган канитан Б.Н.ЛитвиноЬ Сурхон-Шеробод воҳасидаги, шу жумладан, Эски Тер- миздаги тарихий обидаларнинг расмини чизиш билан бирга, улар ҳақида кискача маълумотларни ҳам колдирган18. У Эски Термиз харобаларига анча батафсил тухталиб, айниқса, Эски Термиз қалъаси ҳақида бирмунча муҳим маълумотларни кайд этади. Масалан, у калъанинг ташқн деворларидан ташкари ички му- дофаа деворларининг харобалари ҳам борлигини, ҳаттоки, баъзи бир девор қолдиқларида дераза ва гирқишлар, деворлар уртасида эса хо- налар ўрни борлиги ҳақида хам ёзади. У бу деворлар сув ости мудофаа деворлари булиши мумкин, де- ган хулосага келади ва сув остидаги бундай деворлардан 22 тасини санайди. Қалъанинг гарбий қисмида харобалардан зурға билиб олипг мумкин бўлган масжид сақланиб қолганипи таъкидлайди. Мас- жид атрофида эса кўпгина қабрлар борлигини айтади. Шунингдек. Б.Н.Литвинов Эски Термиз ҳудудидан Юнон-Бақгрия даврига ман- суб вазатопиб олганлигини ёзади. У «Эски Термиз миггораси ва Эски Термиздаги кудуқ», «Хўжа Абулҳаким Термизий мармар қабртоши», «Хўжа Абдулҳаким Термизий масжиди» номли бир қанча график гас- вирий асарларни яратади19. “ ЦАУ Уз. ф.ТКЛА. 1896/07 гг. Дело №4. «Письма разнмх лиц». Лист 42. пПротокольт ТКЛА от 29.08.1897 г. С. 16-17. “Л и тви н ов Б.Н. Через Бухару на ГГамир // Исторический вестник. 1904. Кн. 10, 11, 12. “П арф ёнов Г.В. Исторня исследования Старого Термеза (Материальг кархео- логической карте Сурхандарьннской области). Ташкент, 1941. Дело № 169. С. 64. > *СҚ 14 >«> www.ziyouz.com kutubxonasi В Н Литвиновнинг маълумотларига қўшимча равишда, ал- Ҳалим ат-Термизий мақбарасининг шаклланиши ва унинг курилиш блскнчларини аниклаш максадида Эски Термиздаги мақбарада 2006 йилнинг июнь-сентябрь ойларида Термиз Археология музейи ва Тер- миз давлат университети олимлари томонидан кенг кўламда археоло- гик казув ва пазорат ишлари амалга оширилди. Ушбу мақбара атрофи (4 томони 14 метр кенгликда макбара асосига қадар) даврлар давоми- да ҳосил бўлган маданий қатламлардан боскичма-боскич тозаланди. Мақбаранинг шарқий ва шимоли-шаркий домонларида тош катламга ўйиб ишланган горсимон иншоотларни ўрганиш максадИда 10 та горсимон бино колдиқлари қазиб очилди. Ушбу ғорларки казиш жараснида 1Х-Х1 асрларга оид жуда ноёб сопол идишлар намуналари гўпланди. Ал-Ҳаким ат-Термизий мақбараси ва унинг атрофида амалга оширилган археологик тадқикотларга асосланиб, қуйидаги нлмий ху- лосаларга келинди: 1. Ал-Ҳаким аг-Термизий мақбараси бунёд этилган жойда араблар истилоси арафасида Эски Термизнинг буддавийлик ибодатхоналари- дан бири бўлган бўлиши мумкин. Макбара агрофидаги горснмон ин- шоотларнинг ўз курилиш услуби ва меъморий тузилишига кўра мило- дий П-1У асрларга оид Қоратепа буддавийлик ибодатхоналари мажму- идаги ғорсимон иншоотларни айнан такрорлаши, аксарият горсимон иншоотларда милодий IV-VIII асрларга оид ашёларнинг кўплаб кайд этилиши. 629 йилдз Термизда бўлган хитсйлик сай£ҳ Сюакь Цзань маълумотлари, илк ислом даври тарихчилари (ат-Табарий) ва ал- Ҳаким ат-Термизий асарларининг тахлили шундай хулосага келишга имкон беради. 2. Бу горсимон иншоотлардан ал-Ҳаким ат-Термизий (800-900 йил- лар оралиги) ва унинг тарафдорлар^ўз фаолиятлари давомида мун- тазам фойдаланганлср. Маълумки, ал-Ҳаким ат-Термлзий сўфийлик тарикатининг илк намояндаларидан бирп ва ҳакимия тарикатининг асосчисидир. Тасаввуф таълимотининг илк шаклланишида буддавий- лик муҳим ўрин тутган. Мақбара атрофидаги горсимон иншоотлар эса сўфийларнинг буддавийлик иншоотларидан фойдаланганликлари ҳақида далолат беради. Бу кашфиёт Урта Осиё археологиясида илк бор айни шу ғорсимон иншоотларни ўрганиш жараёнида юзага келди. 4Х 15 ><•■ * А - 2 —* * www.ziyouz.com kutubxonasi 3. Археологик тадқиқотлар туфайли ал-Ҳаким ат-Термизий мақбарасининг ҳар бир тарихий даврга хос меъморий тузилишини ой- динлаштирувчи маълумотлар ҳам тупланди. Биринчидан, мақбарлдаги дастлабки бино хом ғиштдан курилган бўлиб, у X аср бошларига онд Иккинчидан, археологик тадқиқот натижаларига кўра мақбаранинг 2-қурилиш даври X аср ўрталарига, 3-қурилиш даври XI аср охири ва 4-қурилиш даври Амир Темур ҳукмронлиги даврига, 5-курилиш дав- ри Халил Султон ҳукмронлигининг илк босқичи (1405-1406 йиллар). 6-курилиш даври XVI асрга ва. ниҳоят, 7-қурилиш даври ХУП-ХУШ асрларга тўғри келади. Айниқса, 6-қ)'рилиш даврида мақбаранинг шимолий тарафида алоҳида бир гумбазли иншоот барпо этилганлиги ва ХУП-ХУШ асрларда мақбаранинг шимолий ва гарбий тарафларида қабристон юзага келганлигининг исбог этилиши муҳимдир. Мақбара атрофида олиб борилган илмий тадқиқотлар натижасида Археология музейи фондига 448 дона сопол буюмлар топширилди. 1898 йилнинг ёзида А.А.Добринский бошчилигидаги Москва антропология ва этнография жамияти аъзолари Дарвоз илмий экс- педициясидан қайтатуриб Термизга келадилар. Экспедиция аз.зола- ридан А.А.Семёнов Султон Саодат мақбараси билан танишади ва, энг муҳйми, мақбаранииг марказий портали (пештоқи)даги ёзув- ларни ўқийди. Жумладан, аркнинг ўнг томонида: «Султон Саид ал- Муҳаммад» ва арк устидаги «Асад ибн Абу Ҳасан Муҳаммад» ва чап томондаги «Рабиъ ал-Қосим Али ибн ал-Муҳаммад ибн Ҳасан» сўзларини ўқийди. А.А.Семёнов тахминига кўра, ушбу ёзув мақбарани курдирган ҳукмдор шажараси бўлиши мумкин20. Шунингдек, мақбара ичпдаги сирланган яшил рангли гиштдан терилган қабртошга т>Ьсталиб, унинг атрофидаги ганч усулида сирланган куфий ёзуви ҳақида маъпумот келтиради. Аммо қабртошнинг кўпгина жойлари лой билан жуда беўхшов килиб шуваб ташланганлигини гаъкидлайди21. А.А.Семёновнинг маълумотларидан шундай хулосага келиш мум- кинки, Султон Саодат мақбараси марказий порталининг жануб томо- нида жойлашган мақбара ичидаги Ҳасан ал-Амир қабри XIX аср охи- рига кадар накшинкор сирланган яшил рангда бўлиб, куфий услубда ,0С ем ён о в А .А . По грапицам Бухарм и Афганистана (Путевме очерки 1898 года) // Исторический вестник. 1902. №4. С.117. 21Ўшаасар. 121-бст. www.ziyouz.com kutubxonasi ёзуви \ам булган. Аммо ушбу маълумот бошка манбаларда учрамай- ди. Афсуски, хозирги кунга келиб ушбу кабр устидаги накшинкор ёзувлар бутунлай ўчиб кетган. 18^8 йилда Термизда бир неча йил яшаган ҳарбий муҳандис Г» II Кастальский «Термиз ва унинг атрофидаги ерлар ҳақида қисқача чшълумот» номли китобида Эски Термиз калъаси, ал-Ҳаким ат- Тсрмизий, Султон Саодат мақбаралари. Кишмишхона (Қирққиз) калъаси ҳакида қизиқ маълумотлар беради. Масалан, жануби-шаркдан оқиб келувчи Сурхон билан жануби-гарбга қараб оқувчи Амударё ора пигида учбурчак шакл ида жойлашган Эски Термиз худудининг эни 12 км ни. узунлиги 16 км.ни, умумий майдони эса 100 кв.км.ни таш- кил этади ёки 10000 га (десятина)дан иборат. Балки Б.Н.Касгальский юқоридаги маълумотни тахминий келтиргандир. Чунки Эски Термиз- нинг умумий майдони 500 га.дан иборат эканлиги археолог-олимлар томонидан аникланган. Б.Н.Кастальскийнинг яна бир муҳим маълумоти ал-Ҳаким ат- Гермизий ва Султон Саодат макбарасидаги масжидларга тааллуқли. Унинг эътирофича, маҳаллий аҳоли ал-Ҳаким ат-Термизий мақбараси ёнидаги масжидга деярли бормай қўйган. Аҳоли, асосан, Султон Сао- дат мақбараси ёнидаги масжидга борган. Масжиднинг шайхи ва ямо- ми Хўжа Саид Азиз бўлиб, у масжидда оила аъзолари билан бирга яшаган. Ривоятларга кўра, Хўжа Саид Азиз Ҳасан ал-Амирнинг ав- лодларидан бири Биби Мақсумага уйланган бўлиб, Солиобод (Сало- ват)даги ерлар Бухоро амири томонидан унга тортиқ килинган. Ҳозирги кунда Археология музейи илмий ходимлари томонидан Хўжа Саид Азиз шахсини аниқлаш юзасидан Салавот қишлогида яшовчи саййидлар авлодлари ўртасида сўров-суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Б.Н.Кастальский Эски Гермиз харобалари орасидан ўтувчи сугориш тизими ҳақида маълумот берар экан, Саловатга кириб ке- лувчи ариқ қишлоқнинг бошида 2 та&армоққа бўлинади: биринчи тармоқ Султон Саодат, Афгонмозор ва Қирққиз томонга қараб кетади, иккинчи тармоқ эса Туркистон чегара (линейньш) батальони жойлаш- ган ҳудудга караб оқади. Суғориладиган умумий майдон 3000 деся- тина ерни ташкил этади деб ёзади32. ^К аста л ь ^ и Р к записка о земле и воде владений Ур.Термез и олиагентства в Бухаре). Дело 196. С. 187-192. www.ziyouz.com kutubxonasi Рус империяси ҳукуматининг кистови билан Бухоро амири 1900 йил 27 январда Амударё ва Сурхон дарёси оралигида жойлаинан 10154 десятина ерни қайтариб олмаслик шарти билан русларнинг «ги- лик қилиш актига имзо чекади. Ана шу асосда рус империя ҳукумати Б.Н.Кастальскийга 1900 йил баҳорида Термизда сугориш тизими лойиҳалаш-кидирув ишларини амалга оширишни топшириб. 200000 рубль ажратади. Б.Н.Кастальский 2 нафар топограф, 2 нафар казак, 1 нафар таноб- чи ҳамкорлигида 200 сажин майдонни дюйм ҳисобида кичрайтириб, масштаб планини чизади ва 1900 йилнинг октябрида амалга оширил- ган ишлар юзасидан изохди билдириш хати тайёрлайди. Б.Н.Кастальскийнинг Термизни сугориш режаси лойиҳасига тари- хий обидалар жойлашган Эски Термиз ҳудуди ҳам киритилган эди. Б.Н.Кастальскийнинг режа-лойиҳасида қуйидаги тарихий обидалар кўрсатилган эди: 1. Чингизтепа. 2. Абдулло Термизий (ал-Ҳаким ат- Термизий) макбараси. 3. Минора харобаси (Шеробод йўлидаги 1032 йилда курилган минора). 4. Хўжа Варрух харобаси (ҳозирги кунда йўқолиб кетган). 5. Минора харобаси (Зурмала). 6. Қирққиз харобаси. 7. Афғонмозор харобаси (1904 йилда бузилиб кетган). 8. Кокилдор- ота харобаси. 10. Баландота тепалиги. 11. Султон Саодат мақбараси. 12. Таллитоғора харобаси. 13. Бурхи Сармаз харобаси. 14. Рупенои харобаси. 15. Ноғорахона харобаси. 16. Кишмиигхона харобаси. XX аср бошларида Б.Н.Кастальский томонидан рўйхатга кири- тилган тарихий обндалардан Термиз минораси, Афғонмозор, Жомард кассоб, Баландота, Ноғорахона, Кишмишхона сингари ёдгорликлар рус империяси мустамлакачилиги ва собиқ шўролар ҳукумати даври- да бутунлай бузилиб, йўқолиб кетди. 1902 йил май ойида Термиз тумани ҳудудида ер ишлари билан боғлиқ ирригация-курилиш ишлари бошлаб юборилиши муносаба- ти билан Туркистон археология тўгараги номидан Туркистон ҳарбий округининг муҳандислар бўлими бошлиғи И.Т.Пославский номига археологик ёдгорликларни ҳисобга олган ҳолда Эски Термиз ҳудуди жойлашган планнинг нусхасини юбориш тўғрисида хат жўнатилади. Ҳақиқатан ҳам ҳарбий округнинг топографик бўлими Туркистон археология тўгарагига Эски Термизнинг 1897 йилда туширилган план масштабини ва унда Амударё бўйида жойлашган тарихий обидалар, www.ziyouz.com kutubxonasi шу жумладан. Ноғорахона ва Кишмишхона ёдгорликларининг урни бел 1 иланган харитани юборади. Аммо ушбу ёдгорликлар йўқ бўлиб кетганлигини ҳозир яхши биламиз. Демак, ушбу ёдгорликлар жой- иишган жойни Туркистон археология тугараги архивидан излаб то- пиш талаб этилади. Ёки Афгонмозор тарихий обидасининг тақдирини олиб кўрайлик. Б Н Кастальский маълумотларига кўра, 1903-1904 йилларда рус хуқуматининг қарори билан Термиз шахрида ҳарбий қалъа қурилиши жадал суръатлар билан олиб борилади ва 1904 йилда Ўрта Осиёда ягона бўлган 3 қаватли Афгонмозор масжиди ғиштлари бўлакларга бўлиниб, мустамлакачиларнинг кўрсатмаси билан ҳарбий қалъа курилишига олиб кетилади. Биз ҳозир Афғонмозор масжидини фақат Б.Н.Кастальский туширган фотосуратлар орқалигина биламиз. Россия география жамияти ва ботаника боғининг кўмагида 1906 йилда табиатшунос Р.Ю.Рожевиц Бухорога. 1906 йил 16 мартда эса Шерободдан Термизгакелади. Р.Ю.РожевицнингТермизбилан боглиқ маъл>'мотларидан диққатга сазовор жойи Термиз шаҳри аҳолисининг 1906 йилгача Амударёдан келтирилган сувдан ва шаҳардаги қудуқ сувларидан истеъмол қилганлиги ҳақидаги қайдлардир. 1905 йилнинг кузида узунлиги 18 вёрст (1 вёрст - 1,06 км) келадиган ариқ Сурхон- дан қазиб келтирилгач, ариқчаларга бўлиниб, Термиз шаҳри аҳолиси ичимлик суви билан таъминланган. Р.Ю.Рожевицнинг Султон Саодат мажмуига берган таърифи ҳам жуда қизиқарли. Жумладан, у харобалар ичида «...энг кўрками ва энг чиройлиси Султон Саодатдир. У иккига бўлинган бўлиб, биринчи қисм макбараларда қабрлар жойлашган бўлса, иккинчи қисмда мул- лалар яшаган бўлса керак», деб фикр юритади. Шунингдек, «... барча бинолар нақшинкор қилиб ғиштлардан терилган гумбазлар остида турибди. Гумбаз гиштлари, асосан, бир қатор қилиб терил- ган ва факат биноларнинг бир-бирига бириктирилган жойларигина икки қатор қилиб терилган. Обидаларнинг ташқи томони рангли ко- шинкор бўлиб, унда юлдузлар ва маржонсимон гуллар тасвирланган. Рангли кошинларнинг ҳажми 1 см.дан 0,5 аршин (1аршин - 0,71 м) г ачани ташкил этади. Нақшинкор кошинлар кўк, мовий, оқ ва тилла 19 Download 1.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling