I. Ўқув фанинингдолзарблиги ва олий касбий таълимдаги
ўрни
Ушбу фан аминокислоталар, пептидлар, оқсиллар, нуклеин кислоталар,
углеводларнинг
тузилишлари, конформацион ва фазовий холатлари,
физикавий ва кимѐвий
хоссалари, ҳамда уларнинг тирик организмдаги
бажарадиган асосий вазифалари каби масалаларни қамраб олган.
“Биоорганик кимѐ” фани ихтисослик фанлар блокига киритилган курс
ҳисобланиб, 3 курсда ўқитилиши режалаштирилган.
II.
Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси
Фанни ўқитишдан мақсад- талабаларга биоорганик кимѐ
фаннинг
назарий асосларини,
асосий тушунчаларини, соҳа бўйича олиб бориладиган
тадқиқотлар усулларини ўргатиш ҳамда уларни амалиѐтдга татбиқ этиш
кўникмасини ҳосил қилишдан иборат.
Ушбу мақсадга эришиш учун фан
талабаларни назарий билимлар,
амалий кўникмалар, кимѐвий жараѐнларга услубий ѐндашув ҳамда илмий
дунѐқарашини шакллантириш вазифаларини бажаради.
Фан бўйича
талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги
талаблар қўйилади.
Талаба:
-
Биоорганик кимѐ фани асослари, бирламчи ва иккиламчи метаболизм
моддаларнинг вакиллари тўғрисида ҳақида
тасаввурга эга бўлиши;
- Соҳа бўйича олиб бориладиган тадқиқотларнинг усулларини,
тирик
табиатдан олинадиган бирикмалар ва уларнинг ҳаѐтий фаолиятидаги ўрнини
билиши ва улардан фойдалана олиши;
- ўрганилаѐтган бирикмаларни индивидуал ҳолатда
ажратиб олиш,
физик-кимѐвий усуллар ѐрдамида тузилишини аниқлаш каби
кўникмаларига
эга бўлиши керак.
III.
Асосий назарий қисм (маъруза машғулотлари)
1-мавзу. Ҳужайра ва геномлар
Ҳужайрага кириш. Прокариотлар ва эукариотлар. Эукариотларда
генетик ахбороти. Ҳужайра кимѐси ва биоэнергетикаси. Ковалент ва
ноковалент боғланишлар. Хужайра метаболизми. Ҳужайра компонентлари.