I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти


-боб. Қадимги ва ўрта аср Ҳиндистон фалсафаси


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/118
Sana24.04.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1394954
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   118
Bog'liq
жахон фалсафаси

2-боб. Қадимги ва ўрта аср Ҳиндистон фалсафаси. 
Ведалар, упанишадлар, йога, буддизм, жайнизм 
Ҳиндистон жаҳон маданиятининг қадимий ўчоқларидан 
бири. Тарихий манбалар ва археологик қазилмалар қадимги 
Хиндистонда тахминан 4000 йил аввал Ҳинд дарёси 
воҳаларида юксак даражада ривожланган маданият мавжуд 
бўлганлигидан далолат беради. 1921 йилда Харапп «Ғарбий 
Панжоб»да топилган маданият ўчоғи катта илмий аҳамиятга 
моликдир. 
19 


Ҳиндлар тарихида милоддан аввалги II минг 
йилликнинг 1-минг йиллиги ўрталаригача бўлган тарихий 
давр «Веда» даври деб аталади. «Веда» (билим) — ўша даврдан 
қолган муқаддас матнлар тўплами бўлиб, бир неча қисмдан 
иборат. Шундан бизга Ригведа-(мадҳиялар, дуолар тўплами), 
Самаведа (қўшиқлар тўплами), Яжурведа (қурбонлик қилиш 
йўллари) ва Атхарваведа (сеҳрли фикрлар тўплами) кабилар 
етиб келган. 
Ведалар ичида энг қадимийси Ригведа ҳисобланиб, у 
10 китобдан иборат. Бу китобларда табиат ҳодисалари ўзига 
хос ғайритабиий куч сифатида намоён бўлади. Масалан, 
Индра — момақалдироқ худоси, Митра — қуёш худоси, 
Варуна — осмон худоси, Агни — олов худоси, Яма — ўлим 
худоси, Сома — ой худоси, Рита — коинот қонуни сифатида 
гавдаланиб, улар шарафига ҳамду санолар айтилган, уларга 
атаб қурбонликлар қилинган. Ўша давр одамларининг 
тасаввурларига кўра, инсон ҳаёти, унинг бахт-саодати, умри 
худоларга қилинган қурбонликларга боғлиқ бўлган. 
Самаведа, Яжурведа, Атхарваведаларда Ригведадаги 
қўшиқларга бағишлаб куйлар тўқилган, мавжуд диний 
эътиқод ва фалсафий тасаввурлар ўз аксини топган. Улар да 
жамиятнинг турли томон ва жиҳатлари, жумладан, унинг 
сиёсий ташкилотлари, муайян ижтимоий ва оилавий 
муносабатлар, иктисодий ва маънавий ҳаёт, афсонавий 
тасаввурлар ва ҳоказолар баён этилган. 
Ведаларнинг асосий фалсафий қисми упанишадлардир. 
Упанишадлар, асосан, диний-фалсафий таълимотларга оид 
рисолалар бўлиб, уларда фалсафий фикр жараёнининг турли 
хил қўринишлари ифодаланган. Масалан, Ригведада қуйидаги 
фикрлар берилган: «Ҳеч нарсага таянмаган ва 
ёпиштирилмаган қуёш нега қулаб тушмайди?», «Кечаси қуёш 
қаерга кетади?», «Кундузи юлдузлар қаерда бўлади?», 
«Шамол қаерда пайдо бўлади ва қай томон боради?», 
«Оламнинг асосини нима ташкил қилган» каби саволларга 
улар сув, ҳаво, олов деб жавоб беришган. 
20 


Упанишадларда фалсафий муаммоларга кенг ўрин 
берилган. Ведада «брахман» сўзи кўп қиррали бўлиб, бир неча 
маънода ишлатилган. Чунончи, брахман — коҳинлар 
варнасининг аъзоси, брахманлар — ведаларнинг қисмлари, 
Брахман — веда худоларидан бирининг исми. Брахман 
фалсафий категория сифатида ҳам турлича маъноларни 
англатиб келган. Кўп ҳолларда брахман — муайян шахе билан 
боғлиқ бўлмаган универсал космик тамойил. У аввалги расм-
русумлардан холи бўлган ва абадий, фазовий тасаввурлардан 
юқори турган қўп қиёфали оламнинг моҳиятини ҳам 
ифодалайди.
3
Брахман-жавҳар барча борлиқнинг ибтидоси 
ва интиҳоси, нарса-ҳодисаларнинг асоси сифатида 
тушунилади. Упанишадларда «Барча нарсалар ўшандан пайдо 
бўлади, ўша билан яшайди ва ўлгач ўшанга (брахманга) 
қайтади», дейилади. 
«Атман» сўзи ҳам бир неча маънода ишлатилган. Атман 
—нафас, руҳ, жон, умумий жон, брахманга яқин бўлган 
руҳий жавҳар каби маъноларга эга. Упанишадларда «барча 
нарсалар брахмандир, брахман эса атмандир», деб уктирилади. 
С.Радхакришнан ўзининг «Ҳинд фалсафаси»да реалликни 
«атман-брахман» деб атаб, унинг субъектив жиҳати атманни 
ҳам, объектив томони бўлмиш брахманни ҳам кўрсатиб ўтади. 
Шунинг учун ҳам упанишадларда жон ва тана ўзаро бирлиги 
атман-брахманга алоҳида эътибор қаратилган. 
Моддий олам, жумладан, инсон ҳам атман-брахмандан 
пайдо бўлган ва охир-оқибат яна унга қайтади. Унинг ҳаёти 
барча нарсалар қатори умумий қонуният — сансара ва 
тақцирланиш қонуни (карма) билан узвий алоқада бўлади. 
Инсон ҳаёти — туғилиш ва ўлишни чексиз занжирнинг 
муайян шакли сифатида талқин этиш Ҳинд қадимги илк 
анимистик тасаввурларидан бошланган. Бундай тасаввурлар 
аслида табиатда содир бўладиган муайян даврий ҳодисалар 
ҳамда уларнинг ўзига хос тарзи билан ҳамоҳангдир. Сансара 
таълимоти (ҳаётнинг чексиз туғилиши ва ўлиши ҳақидаги 
таълимот)нинг баъзи унсурларини брахманларда ҳам учратиш 
мумкин, аммо упанишадларда бу фикр мутлақлаштирилиб, 
21 


фалсафий мавзунинг муҳим жиҳатига айлантирилган. Инсон 
мақсадга эришиши учун муайян ахлоқий қонун-қовдаларга, 
тамоиилларга, карма ва дхарма таълимотига риоя қилиши 
шарт қилиб олинган. Карма қонунига кўра, ҳар бир инсон 
ер юзидаги саъй-ҳаракатлари, қилмишига яраша 
тақдирланади. 
Таносуҳ — жоннинг кўчиб юриши ҳақидаги таълимот 
шу қонунга асосланган. Упанишадлар таълимотига кўра, ҳар 
бир инсоннинг ўз дхармаси — ҳаёт кечириш тарзи бўлиб, у 
илохий куч томонидан азалдан белгилаб қуйилган. Инсон 
томонидан дхарма бузилса, карма қонунига биноан унинг 
жони — руҳи аросатда қолиб, келгусида ҳайвон ёки ҳашорат 
жисмида яна дунёга келиши мумкин. Инсон ўз дхармасини 
бузмаса, келгусида унинг жони юқори табақалар (масалан, 
брахманлар, кшатрийлар, вайшьялар табақалари)га мансуб 
инсон жисмида яна дунёга келади. 
Упанишадлардаги бу қоидалар қадимги ҳинд 
жамиятидаги мавжуд ижтимоий-сиёсий кучлар, табақалар, 
уларнинг реал мавқеларини фалсафий жиҳатдан ёритиб 
беришга хизмат қилганлигини кўрсатади. Шуниси муҳимки, 
инсон кармаси унинг муайян табақага мансублигидан эмас, 
балки маънавий камолоти, ахлоқий етуклиги ёки маънавий 
қашшоқлиги билан белгиланади. 
Упанишадлар ҳинд фалсафаси тарихида энг қадимги 
замондан то ҳозирги даврга қадар муҳим роль ўйнаб келмоқца. 
Уларда шаклланган ғоялар турли дунёқарашнинг илк 
куртаклари бўлиб хизмат қилиб келган. Веда ва упанишадлар 
Ҳиндистонда кейинги асрларда вужудга келган ва 
ривожланган фалсафий фикрларни тушунишда муҳим роль 
ўйнади. 
Ҳиндистонда узоқ асрлардан бери яшаб келаётган барча 
фалсафий йўналишларни икки гуруҳга бўлиш одат тусига 
кирган. Веда ва упинишадларнинг асосий талаб ва 
тамойилларини ўзига дастуруламал — асос деб ҳисобловчи 
расмий фалсафий тизимга миманса, веданта, йога, санкхья, 
ньяя ва вайшешика, норасмий фалсафа тизимига локаята-
22 


чарвака, буддизм ва жайнизм кабилар киради. Аслида эса 
иеда ва упанишадларнинг бевосита ёки билвосита таъсиридан 
холи бўлган фалсафий қарашларни топиш амримаҳол бўлиб, 
уларнинг ўзаро муносабатлари бирмунча мураккабдир. 
Турли фалсафий фикрларнинг илк куртакларини 
қадимги ҳинд эпоси «Маҳабҳорат» ва «Рамаяна»да учратиш 
мумкин. «Маҳабҳорат»нинг алоҳида боби «Бхагаватгита»да, 
асосан, фалсафий муаммолар ҳақида фикр-мулоҳазалар 
юритилади. Жавоҳарлаъл Нерунинг таъкидлашича, 
«Бхагаватгита» бир неча асарлар давомида мутафаккирлар 
ва фалсафий йўналишлар учун ғоявий манба бўлиб келди.

Қадимги Ҳиндистон фалсафий мактабларидан 
қуйидагиларни қўрсатиб ўтиш мумкин: 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling