I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/118
Sana24.04.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1394954
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   118
Bog'liq
жахон фалсафаси

«Отам Фармощулийи Марғилоний, 
Онам Ашурбиби Куцоний, 
Алар белбоқчи-бўзчи эрди касби
Ҳамиша макайидин эрди нони. 
Ки «бўзчи бедбоққа ёлчимас доим» 
Яна экуфт бўлмас эрди чопони»
140
,— деб ёзган эди. 
Анбар Отинни етти ёшлигида маҳалласидаги «Отин 
ойиси» Дилшод Барно мактабига берганлар. Дилшод Барно 
Нодира, Увайсий анъаналарини давом эттириб, узбек тили, 
бадиияти нахви, сарфи, адабий тил қоидалари, шунингдек, 
форс-тожик тили асосларини Ҳофиз, Навоий, Бедил 
асарлари, Нодира ва Увайсий шеърияти намуналари бўйича 
ўқитади. Дилшод Отиннинг гувоҳлик беришича, унинг 
мактабидан Анбар Отин, Ҳафиза Отин, Баҳри Отин, 
450 


Гўгиқиз, Хайринисо каби бир қатор истеъдодли шоиралар 
стишиб чиққан»
141

Ҳаётидаги фожиаларнинг дебочаси бўлган ота-
онасининг ажралиб кетиши Анбар Отиннинг мактабда 
ўқишига имкон бермагач, мустақил тарзда мутолаа билан 
маълумотини ошира боради. Бошқа устоз Шоираларга эргашиб 
дастлабки назм парчаларини ёза бошлаган Анбар Отин 
машқларидан бохабар бўлиб турган Дилшод Барно шоиранинг 
шеъриятга бўлган салоҳияти, ўткир зеҳни, қобилиятига 
алоқида меҳр билан қарайди ва ўзининг «Тарихи муҳожирон» 
асарида унинг келажақда эътиборли шоира бўлиб етишишига 
умид билдиради. 
Қашшоқлик, ҳаётида рўй берган фожиалар, айниқса, 
икки оёғи синиб шол бўлиб қолиши, бунга ўпка касалининг 
қўшилиши, даволанишларнинг натижа-сизлиги, сўнгра, 
маълум муддат қўлтиқгаёқца юриб, яшаши, ижод қилиш 
машаққатлари Анбар Отин ижоди, дунёқараши ва ижтимоий-
фалсафий қарашларида ўзига хос из қолдирган. 
У, айниқса, тенглик, адли-инсоф, одамгарчилик, 
хотин-қиз муштипарларга нисбатан замонавий муносабатда 
бўлиш лозимлигини ёқлаб, шеър, ғазал, мухаммаслар, 
назиралар ёзганлиги, доимо оддийлик ва камбағалпарварлик 
мавқеида турганлиги учун кибор табақалар, бой-бадавлат 
хонимларга ёқмас, уларга қарши ёзган ҳажвиялари эса унга 
фожеа, кулфатлар олиб келар эди. Шунинг учун унинг ижоди 
ва дунёқарашида бой-бадавлатлилик одамийликка зид, 
камбағаллик, қашшоқлик, одамийлик эса эзгулик тимсоли 
деб, тасвирланишини кўрамиз. Бу унинг «Қаролар фалсафаси» 
асарида яққол намоён бўлган. 
Анбар Отиндан бизга анча жиддий ва мазмунан ранг-
баранг илмий, бадиий, фалсафий мерос қолган. Ўғли 
Усмонхўжа Зохидов орқали етиб келган Анбар Отин умрининг 
ниҳоясида ўзи тузган қўлёзма «Девон» ҳозирда Қўқон адабиёт 
музейи хазинасида сақланади. Шоиранинг қизи Бибихоним 
оиласида сақланаётган «Қаролар фалсафаси» рисоласининг 
қўлёзмаси, Хўжанд шаҳрида ўратепалик шеърият мухлиси 
451 


Ғафуров воситасида қўлга киритилган кичик шеърий тўплам, 
Анбар Отин ўз номланишига кўра, «Якка байтлар тўплами», 
шунингдек, шоиранинг набираси Юсуф Акбаров орқали етиб 
келган тўртта шеър - икки ҳажв, йкки лирик шеъри мавжуд. 
Шоира «Қаролар фалсафаси» асари охирида, унинг қолган 
қисмини «Мушоира» рисоласида ўқиш мумкинлигини ёзган. 
Демак, у шундай номли рисола ёзишни бошлаган ёки 
режалаштирган. Аммо, бу рисоласи ҳали топилмаган. 
Анбар Отиннинг бадиий-фалсафий салоҳияти, ҳаётий 
йўли ва дунёқарашини бир бутун тавсифлайдиган бўлсак, у 
мукаммал мусулмон маълумотини олган, Шарқ маърифати 
анъаналари, қадрият ва мезонларидан келиб чиқиб, фаолият 
олиб борган. У ўзи учун устоз сифатида Ҳофиз, Навоий, 
Бедил, Нодира, Увайсий, Муқимий, Фурқат, Завқийларни 
доимо маънавий мадад олган. Айни пайтда ўша тарихий давр 
шарт-шароити, шахсий ҳаёт машаққатлари туфайли бироз 
қашшоқпарварлик қадриятлари йўналишини давом этгирган 
бўлсада, Туркистон бадиий-фалсафий фикри тараққиётида 
ўзига хос ўринга эга бўлган. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling