I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
жахон фалсафаси
Жан Жак
Руссо (1712-1778) эса энг паст табақадан чиққан машҳур мутафаккирдир. У «Фанларнинг хулқ-атворларга таъсири 263 ҳақида», «Сиёсий иқгисод ҳақида мулоҳазалар», «Ода ўртасида тенгсизликнинг келиб чиқиши ва унинг сабаб ҳақида мулоҳазалар», «Жамоатчилик шартномаси ҳақ; «Эмиль ёхуд тарбия ҳақида», «Янги Элоиза» каби асарлар] муаллифидир. Руссонинг ижодий фаолияти хилма-хилл билан ажралиб туради. У ўз асарларида фан цивилизациянинг танқиди, иқтисодий муаммола ижтимоий-сиёсий масалалар, давлат ва ҳуқуқнинг асосла кабиларни кенг тадқиқ қилган. Юқоридаги муаммоларнинг хилма-хиллигип> қарамасдан, Руссонинг диққат-эътибори битта — кишилар ўртасидаги тенгсизлик ва уни бартараф этиш масаласига < қаратилган. Унинг таъкидлашича, ҳозирги замон цивилизацияси тенгсизлик цивилизациясидир, илм-фаннинг равнақи инсон хулқ-атворини баркамол этишга хизмат қилмади. У фан афзалликларини рад этмоқчи эмас, балки ахлоқий фазилатларнинг барқарор бўлишини мақсад қилиб қўяди. Ижтимоий ҳаёт асосини моддий эҳтиёжлар-ташхил этади. Маънавий-руҳий эҳтиёжлар мустақил аҳамиятга эга бўлмасдан, моддий эҳтиёжларнинг безагидир. У биринчилардан бўлиб, маданият равнақи «сунъий эҳтиёжлар»ни келтириб чиқаришини, уларни қондириш эса баҳсли эканлигини кура билди. Бундай шароитда одамлар ўзларидек бўлишни эмас, балки бошқача бўлиб кўринишга интиладилар. Маданият ва санъат оммадан узокдашади, улар ҳукмрон ижтимоий табақаларнинг хизматини адо этади. Руссонинг фикрича, мулкий тенгсизлик, жамиятнинг бой ва қашшоқларга бўлиниши ижтимоий тенгсизликнинг биринчи босқичидир. Иккинчи босқич эса давлатнинг пайдо бўлиши билан боғлиқдир. Учинчи босқичда ҳокимият зулм, адолатсизлик ҳокимиятига айланади. Жамиятнинг табиий ҳолати шундай ҳолатки, унда инсон ҳеч бир кимсага карам бўлмайди. Бундай жамият ҳолатини Руссо идеаллаштиради. Давлатнинг келиб чиқишини бой ва камбағалларнинг ўзаро келишуви, жамоат шартномаси билан изоҳлайди. Умуман, 264 Иуссонинг кўпгина фикр-мулоҳазалари жамият тараққиети туғрисидаги ғояларни янада теранлаштиришга даъват этади. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling