I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти
Алексавдр Иванович Герцен
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
жахон фалсафаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Николай Гаврилович Чернишевский
Алексавдр Иванович Герцен
А.И.Герцен (1812-1870) фалсафа ва табиатшунослик, умумиилик ва алоҳидалик, ақлий ва эмпирик, моддий борлиқ ва тафаккурнинг ўзаро муносабати муаммоларига алоҳида эътибор қаратади. Унинг анализ ва синтез, индукция ва дедукция тўғрисидаги ғоялари ғоят қизиқарли ва самаралидир. Фалсафа «метод ва дунёқараш сифатида конкрет фанлар эришган маълумотларга мурожаат қилмас экан, ундан ҳеч қандай наф йўқ. Аммо фан ҳам фалсафий метод, мантиқсиз яшай олмайди» 116 . Герцен билишда файласуфларни икки гуруҳга бўлади. Булар: эмпириклар («классиклар») ва идеалист- рационалистлар («романтиклар»). Улар эмпирияни ақлий мушоҳададан, ақлий мушоҳадани эса эмпириядан ажратиб қўядилар. Тажрибадан, эмпириядан ташқарида фаннинг мавжуд бўлиши хом хаёл, аммо ақлий мушоҳадани менсимайдиган фан бўлиши ҳам амримаҳолдир, — деб фикр юритади. Николай Гаврилович Чернишевский Рус маърифатпарвари Н.Г. Чернишевский (1829-1889) ўзининг Петропавлов қалъасида, қамоқда ёзган утопик ва нигилистик руҳдаги «Нима қилмоқ керак?» асари билан замондошларига катта маънавий таъсир кўрсатди 117 . Унинг «Санъатнинг воқеликка эстетик муносабатлари тўғрисида» мавзуидаги диссертациясида шаклланган назарияси «Фалсафада антропологик тамойил» асарида мукаммаллаштирилди. 393 Чернишевский оламни билиш муаммоларига алоҳида аҳамият беради. Унинг таъкидлашича, инсон онгида умуман мавжуд нарсалар, жараёнлар тўғри акс эттирилади. У, биз нарсалар тўғрисидаги билимларга эмас, балки нарсалар тўғрисидаги тасаввурлар ҳақидаги билимларга эгамиз, деган фикрга қўшилмаган. У катчиликка хос агностицизмни қабул қилмайди, агностицизмни «иллюзионализм»дан бошқа нарса эмас, деб фикр юритган. Билимнинг тўғри ёки нотўғри эканлиги амалий ҳаёт томонидан аникланади. Амалиёт фақат ишларда эмас, балки барча ҳиссиёт ва мулоҳазаларда ҳам ёлғон-яшиқни фош этувчи воситадир. «Шунинг учун у эндиликда барча баҳс-мунозараларда муаммоларнинг муҳим критериуми (мезони) сифатида қабул қилинган» 118 , - деб ёзади Чернишевский. Чернишевский билиш назариясида «абадий», «мавҳум» ҳақиқатлар мавжудлигини тан олган. Унинг фикрича, ҳакиқат доимо муайян тарзда рўй беради. У тарихий шарт-шароит, макон ва замонга боғлиқцир. Масалан, ёмғир зарарлими ёки фойдалими, деган саволга ҳеч качон бир хил аниқликда жавоб бериб бўлмайди, чунки саволнинг ўзи мавҳум қўйилган. У Монтескье, Гердер, Кант, Гегель, Нибур ва бошқалар жамият ҳаёти учун муҳим ҳисобланган кишиларнинг моддий шароитига кам эътибор қаратганларини таъкидлаб ўтади. Унинг ёзишича, моддий иқтисодий шароит жамият ҳаётида муҳим аҳамият касб этади. Бундай шароит турар жой, озиқ- овқат, яшаш учун зарур воситаларни ишлаб чиқариш кабилардан иборат. Улар ҳаётда муҳим ўрин эгаллайди, ҳатто, айтиш мумкинки, ҳаётнинг юқори қатламида содир бўладиган деярли барча ҳодисаларнинг туб сабабини ташкил қилади. Н. Г. Чернишевскийнинг фалсафий, социологик, эстетик қарашлари М. А. Антонович (1835-1918), Н.В. Шелгунов (1824- 1891) кабилар томонидан давом эттирилди ва ривожлантирилди. Антонович ва Шелгуновлар Гегель, Шеллинг, Юркевич, Славянофилларнинг идеализмини, Достоевскийнинг диниймистик ғояларини кескин танқид остига олганлар. Улар фалсафа ва табиатшуносликда 394 учрайдиган агностицизм (юнон. §по$1§ - билим. Инсон имкониятларига шубҳа билан қаровчи таълимот) ва скептицизм кўринишларига салбий муносабатда бўлганлар. Инсон акл-заковатига комил ишонч революцион демократлар дунёқарашининг мухим жиҳати бўлган. Эстетика соҳасида Антонович ва Шелгунов санъатда халқчиллик, реализм ва ғоявийлик анъаналарини давом эттириб, «соф санъат» назарияси тарафдорлари илгари сурган тамойилларни рад этганлар. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling