Ибрагимова Меҳрибонунинг Тўдакўл сув омбори ихтиофаг қушлари


Тўдакўл сув омборининг қисқача тафсифномаси


Download 1.21 Mb.
bet10/31
Sana03.02.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1156600
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   31
Тўдакўл сув омборининг қисқача тафсифномаси
Ўтган асрнинг 50 – йилларида бир хил структурали тупроқдан ташкил топган, 100 м узунликдаги, баландлиги 120 м бўлган тўғон қурилган бўлиб, у Когон станциясидан 12 км шимолий-шарқ томонда, Қуйимозор станция-сининг эса шарқ томонидаги Қизилтепа тумани Тўдакўлшор ўтлоқ даласида жойлашган эди. Натижада Тўдакўл сув омбори юзага келиб, унинг асосий вазифаси ирригацион сувни тўплаш бўлган. Ушбу сув омбори Навоий вилоятидаги йирик, оқар сувдан тўлдириладиган сув омбори бўлиб ҳисобланади.
Тўдакўл сув омборининг майдони НПУ ҳолатида 22 минг гектарни ташкил этиб, ундаги сувнинг ҳажми 310 млн м ни ташкил этади. Тўдакўл сувининг максимал чуқурлиги 17 м, ўртача чуқурлиги эса 5-7 м.
Аму-Бухоро магистрал канали орқали Амударёдан 1965 йили сув келтирилгач Тўдакўл сув омборининг гидрологик режими ўзгариб кетди. Амударёдан сув келтирилмасдан олдин ушбу сув омбори Зарафшон дарёсининг ўтказувчи каналлар орқали ортиқча сувларини олиб келувчи сув тўплагич сифатида хизмат қилган. Сўнгра эса Амударёнинг суви Аму-Бухоро канали орқали тўғридан-тўғри Тўдакўлга қуйилиб, унинг фаунаси ҳам тўғридан-тўғри ушбу сув омборига қўшилиши учун йўл очилган.
Тўдакўл сув омборидан сувни чиқиши эса оқиб келувчи Зарафшон каналидан унчалик узоқда бўлмаган шлюзи орқали ўз оқими билан (канал Дойник) амалга ошади.
Тўдакўл сув омбори ирригацион оқими регуляция қилинадиган ва фаслларга қараб ўзгариб турадиган сув омборлари типига киради. У кузги-қишги фаслларда тўлдирилиб, унинг сувини пассайиши йилнинг ёғингарчилик микдорига қараб ҳар хил бўлади. Одатда апрел ва майдан сув оқиб чиқиши бошланиб, октябрнинг охиригача давом этади. Шунинг учун ҳам сувнинг миқдори сув омборида доимо ўзгариб туради. Ўзгариш чегаралари эса жуда кўп омилларга боғлиқ. Уларнинг асосийлари кириб келувчи Зарафшон ва Амударёларнинг ирригацион оқими, суғориш эҳтиёжига қараб сувни оқиб чиқиши ва сув юзасидан сувнинг парланиш тезлиги бўлиб ҳисобланади.
Кузатувларимиз давомида Phalacrocorax рygmaeus-Кичик қоравой, Nycticorax nycticorax–Ҳаққуш, Egretta alba-Катта оқ қарқара, Ardea cinerea-кулранг қарқара, Anas platyrhynshos–ёввойи ўрдак, Anas crecca-чуррак, Aythya nyroca- олақанот ўрдак, Circus aeruginosus-ботқоқ бўктаргиси, Haliaeetus albicilla-оқ думли сув бургути, Recurvirostra avosetta–бигизтумшуқ, Tringa ochropus– қорақанот балчиқчи, Larus ridibundus-кўл балиқчиси, Larus cachinnans–Хохотунья, Columba livia-кўк каптар, Pica pica–зағизғон, Corvus frugilegus–гўнг қарға, Corvus cornix-ола қарға каби қуш турларини кузатдик.

Тўдакўл сув омборида балиқ хўжалигини йўлга қўйилишига сабаб бўладиган омиллардан бири унинг Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятлари марказлари орасида жойлашганлиги бўлиб, балиқ махсулотига бўлган талаб жуда каттадир.



Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling