Ибтидоий жамият тарихи (Жаҳон тарихи)


Уруғ-жамоа тузумининг ташкил топиши


Download 0.99 Mb.
bet18/57
Sana31.12.2022
Hajmi0.99 Mb.
#1073641
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   57
Bog'liq
11 Darslik (Ibtidoiy jamiyat tarixi-Djurakulov M)

3. Уруғ-жамоа тузумининг ташкил топиши
Ишлаб чиқариш кучларининг ўз даврига нисбатан кенг ривожланиши жамоа ташкилотининг ҳам йирик ўзгаришига олиб келди. Одамзоднинг янги технология билан қуролланиши унинг табиат билан курашиб, нисбатан доимий, муқим хўжалик коллективининг вужудга келиши ва ривожланишига олиб келди. Бу ҳолат меҳнат унумдорлигини доимий равишда оширишни талаб қиларди. Маълумки, ибтидоий тўда даврида коллектив бирлашмалар ҳали ожиз эди, эндиликда бу тизим ўз жойини муайян даражада такомиллашган ва мустаҳкам ижтимоий ташкилотга бўшатишни тақозо қиларди.
Бу ижтимоий ташкилотнинг характерини бир қатор омиллар белгилаб берган. Биринчидан, илк палеолит тараққиёт босқичида вужудга келган одамзод бирлашмалари ҳали жуда ожиз, нозик, тасодифий характерга эга бўлиб, қон-қардош бўлиб яшардилар. Иккинчидан, тартибсиз жинсий муносабатлар натижасида фарзанд туғилиши, авлоднинг давом эттирилиши ота томонидан эмас, балки она, аёллар томонидан деб тушуниларди. Учинчидан, муайян тўхтамга эга ташкилотда асосий рол аёллар томонидан олиб бориларди. Хўжалик бошлиғи ҳам, доимий олов эгаси ҳам, болаларга ғамхўрлик қилиш ҳам оналар, аёллар томонидан олиб бориларди. Бу каби ижтимоий ташкилот шаклига эга хўжалик ва турмуш она уруғи билан белгиланиб, аёллар томонидан бошқариларди. Бундай ҳолат тараққиётини этнографик маълумотлар ҳам тасдиқлайди. Шундай қилиб, она уруғдошлик тизими юзага келди. Археологик маълумотларга қараганда ҳам она уруғи жамоаси тизимига ўтиш ўрта палеолитдан сўнгги палеолит даврига ўтиш оралиғида содир бўлган. Масалан, ориньяк тараққиёт босқичига оид Ғарбий Овропадан, жумладан, Воронежга яқин жойда ўрганилган Костенка манзилгоҳлардан топилган қатор яшаш кулбаларининг ўрганилиши бу вақтга келиб бирмунча мустаҳкамланган она уруғдош жамоаларининг вужудга келганлигидан далолат беради. Шундай қилиб, юқорида эслатилган тараққиёт босқичидан бошлаб уруғнинг бошланиши она томонидан ҳисобланган. Сўнгги палеолит маконларидан аёлларни тасвирловчи ва ифодаловчи ҳайкалчаларнинг топилиши она уруғи билан боғлиқ культ ёки сиғинишнинг вужудга келганлигидан гувоҳлик беради. (Расм-15) Уруғдошликнинг бир йўналишда ёки она уруғи йўналишида бўлганлигини экзогамия урф-одати ҳам тасдиқлайди. Бу урф-одатга биноан бир уруғ ичида никоҳ ман қилинган. Кўпгина олимларнинг фикрига қараганда, иккита экзогам қардош гуруҳдан эндогам қабилавий бирлашмалар вужудга келган. Бироқ қиз томон уруғдошлар қабиланинг икки асосий қисмини ташкил қилиб, улар бир-бирларини қариндош деб биларди. Морган бу ҳолатни фратирия (дўстлик, биродарлик) деб атади. Аммо экзогамия ва уруғдошлик тизимининг вужудга келиш муаммоси фанда мулоҳаза сифатида ҳамон давом этмоқда.
Хуллас, фанда давом этаётган турли мулоҳазалардан қатъий назар уруғчилик жамоаси ибтидоий тўдалар бирлашмаларидан кескин фарқ қилиб, Ф.Энгельс таъбири билан айтганда, «тайёр» жамоа тизими шаклланди. Шундай қилиб, уруғчилик тузуми сўнгги палеолитга келиб тўла шаклланди ва у ибтидоий жамият тарихида ибтидоий коллективизмнинг вужудга келиши билан белгиланарди. Шунинг билан бирга уруғчиликнинг ташкил топиши ижтимоий томондан янада ривожланиб, янги ишлаб чиқариш коллективи – уруғчилик жамиятининг пайдо бўлганлигидан гувоҳлик беради.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling