Ichindagi ichindadur
Download 278.75 Kb.
|
Toshtemirova Iroda J.Rumiyning “Ichindagi ichindadur” asaridagi axloqiy tarbiyaga oid qarashlar
MUSTAQIL ISH J.Rumiyning “Ichindagi ichindadur” asaridagi axloqiy tarbiyaga oid qarashlar ASFT Instituti 21- PBT 11 guruh talabasi Toshtemirova Iroda 2023 yil Reja 1.Asarning mazmun-mohiyati 2.J.Rumiy merosining umuminsoniy madaniyatda tutgan o`rni 3.J.Rumiy hikmatlari Бу асар инсонни фикрлашга, фикрлаш орқали ўзлигини, ўзлиги орқали Ҳақни — Яратганни тушунишга ундайди. Шунинг учун ҳам «Ичиндаги ичиндадур»га бир марта ошно бўлган кўзи очиқ инсонки бор, умрбод ундан айрилмасам, дейди. Чунки асар, аввало, ўша инсон ҳақида — сиз ҳақингизда, мен ҳақимда, умуман, ҳаммамиз ҳақимизда. Бизнинг ўзлигимизни билишимиз ҳақида. Ахир оламда бундан қизиқарлироқ, бундан муҳимроқ яна нима бор? Б у асар инсонни фикрлашга, фикрлаш орқали ўзлигини, ўзлиги орқали Ҳақни — Яратганни тушунишга ундайди. Шунинг учун ҳам «Ичиндаги ичиндадур»га бир марта ошно бўлган кўзи очиқ инсонки бор, умрбод ундан айрилмасам, дейди. Чунки асар, аввало, ўша инсон ҳақида — сиз ҳақингизда, мен ҳақимда, умуман, ҳаммамиз ҳақимизда. Бизнинг ўзлигимизни билишимиз ҳақида. Ахир оламда бундан қизиқарлироқ, бундан муҳимроқ яна нима бор? Машойихлар «Ўзини билган авлиё бўлади» дея бежиз айтишмаган. Ҳазратнинг ўзи шундай дейди: «Ривоят қиладиларки, бир подшоҳ ўғлини ҳунармандлар тўпига қўшиб қўйибди. Улар болага турли билимлардан, жумладан, илму нужумдан дарс беришибди. Шоҳ ўғли бутунлай аҳмоқ бўлгани ҳолда ўзига ўргатилган нарсаларни пухта эгаллаб олибди. Кунлардан бир кун подшоҳ уни имтиҳон қилмоқ учун ҳовучига узугини беркитиб, ўғлига «Бунда не бор?» дебди. Бола «Қўлингдаги думалоқ, сариқ ва ичи бўш нарсадир» дегач, ҳукмдор ҳайратда қолиб «Аломатларини тўғри айтдинг, исмини айт» деб буюрибди. Ўғил «Ғалвир бўлса керак» деб жавоб беради. Подшоҳ «Олган таҳсилинг шарофати билан мени ҳайрон этиб аломат — белгиларни аниқ айтинг-у, аммо ғалвирнинг ҳовучга сиғмаслигига қандай қилиб фаросатинг етмади?» деди афсус чекиб. Худди шундай, — деб давом этади Румий ҳазратлари — замонамиз олимлари ҳам қилни қирқ ёрадилар, ўзларига боғлиқ бўлмаган нарсаларни жуда яхши биладилар, аммо ўта муҳим, ўзлари учун қолган барча нарсалардан янада яқин бўлганни, яъни ўзларини билмайдилар. Ҳамма нарсадан яқин бўлган борлиқ бу — уларнинг менлиги». Мавлоно Румий инсонни, аввало, кўзини очишга ва очилган кўзлар билан ўз моҳиятига назар ташлашга ундайдики, бу билан ул валий зот инсоннинг ўзи бир бутун олам — кичик олам эканлигини уқтиради. «Ичиндаги ичиндадур» асари улуғворлик ва соддаликнинг бир макону бир замонда сиғишиб яшашининг гўзал намунасидир. Албатта, комил инсон — авлиёлик асрори ҳақида кўплаб олиму фузалоларнинг хилма-хил асарлари мавжуд. Лекин уларнинг айримларини мутолаа қиларканмиз, ўзимизни худди эртак ўқиётган боладек сезамиз. Чунки уларда тасвирланган авлиё ёки комил инсон гўё осмонда учиб юрган эркин қушчаю, сизу биз зиндонда — темир панжарадан уни умидсизлигини кузатиб ётган махбус. Қушнинг озодлигидан, чарх уриб айланишидан, бахтидан махбусга не наф? Қайтага у ана шундай ҳур парвози билан бу бечоранинг ўз ҳолига кўникиб кетишига тўсқинлик қилиб, изтиробини орттиради, холос. Румийда эса ундай эмас. Румий шоҳу гадога ҳам, олиму авомга ҳам бирдек хитоб қилади. Ва ҳар кимнинг қаршисига ўз ҳикматларидан бир кўприк ташлаб, бошқалар нима деса деяверсин, лекин сенинг ҳам бу йўлдан ўтишга ҳаққинг бор, ки сен ҳам ундан ўтишга муносиб ва қодирсан, фақат ғайрат қил-да, кел!» дейди гўё. Бошқача айтсак, Жалолиддин Румийнинг «Ичиндаги ичиндадур» асари инсонлик ва илоҳийлик ўртасига қўйилган мустаҳкам кўприкдир. . Ҳа, асар мутолааси инсон кўнглида мудраб ётган умиднинг қайта уйғонишию қад ростлашига кўмак беради, ўзининг мавжудияти ва ҳақиқатига ишонч ҳосил қилади. Бу жуда муҳим. Чунки Ишонч — инсон фаолиятининг доимий ташаббускори, тинимсиз ҳаракатларининг рағбатлантирувчиси бўлиши билан бирга одамзотни муаллақ ҳолдан, ёлғизлик ва унинг азобидан қўрувчи ҳамдир. Ғарбнинг маълум фалсафий оқимининг асосида инсон — ташландиқ, яъни у бу дунёга ташлаб кетилган ва бинобарин, унинг ўзидан ўзга ёрдамчиси ҳам, халоскори ҳам йўқ, деган қараш мавжуд. Ҳаёт бунинг каби юзлаб, минглаб «назариялар» учун асос бераверади. Ҳатто айтиш мумкинки, даҳрий учун ҳам, диндор учун ҳам бу дунёда оқлов-сабаблар тўлиб- тошиб ётибди. Эҳтимол, одамзотнинг ўзидан ўзга таянчи йўқ, деган даҳриёна қараш Ғарб дунёсининг моддий-техникавий жиҳатдан илгарилаб кетишига сабаб бўлган ўнлаб, юзлаб омиллардан биридир. Швейцар психиатри Карл Густав Юнг эса Шарқ инсонининг руҳий жиҳатдан бақувватлигига ҳавас билан қарайдики, Румийда айни шу нарсанинг моҳияти билан чуқур танишиш имкони бор. Румийни бир миллат, бир жамият ёки бир замонгагина тааллуқли қилмай, уни ҳамма учун ва ҳамма замонлар учун қадрли айлаган асос ҳам шунда — ҳазратнинг сифат ва аломатларга эмас, балки моҳиятга — инсоннинг ўзагига эътибор берганлиги билан изоҳланса, ажабмас. Чунки зоҳир — ташқи кўринишга қаралганда инсонлар ҳар хил, уларнинг моҳияти илдизи, табиати, эҳтиёжлари, борар жойи… эса муштарак. Шунга кўра инсон қайси миллат, қайси жамият, қайси гуруҳ ва қайси замонга алоқадорлигидан қатъи назар, ўзига тегишли мавзулар теран ва асосли тарзда талқин қилинганидан Румий асарлари атрофида гўё бир оиланинг фарзандларидай тўпланишади. Бунинг учун кишида маълум бир тайёргарлик, юқори руҳий-маънавий даража зарур, албатта. Яъни Румийни тушуниш учун у ёнган гулханнинг ҳеч қурса бир учқуни ўқувчининг кўнглига тушган бўлиши жуда ҳам муҳим. Шунда у моҳият асроридан воқиф бўла бораркан, ўзини Инсон ўлароқ ҳис этади! Дунёга келишдан муддао «йўлини қилиб кун кечириш — еб, ичиб, насл қолдириб ўтиш» каби биологик эҳтиёжларни қондириб яшашдангина иборат бўлмай, аксинча, булар воситаю, мақсад — руҳоний, демакки, инсоний эканлигини қалбан англайди. Пайғамбар Саллаллоҳу алайҳи Васаллам буюрадики: Олимларнинг ёмони амирларни зиёрат қилгани, амирларнинг яхшиси олимларни зиёрат этганидир. Фақирнинг эшигига келган амир нақадар хуш ва амирнинг эшигига борган фақир нақадар нохушдир. Халқ бу ҳадиснинг зоҳирий маъносинигина қабул қилган, яъни бир олим ёмон (олим) бўлмаслик учун амирни йўқламаслиги лозим, амирни бориб кўриш унга муносиб эмас, деб билган. Аслида фикрнинг ҳақиқий маъноси халқ ўйлагандай эмас, балки шундай: Олимларнинг ёмони амирдан ёрдам олгани ва улар воситасида ўз аҳволини яхшилагани, кучга кирганидир. Амирлар менга инъом берадилар, мени иззат-икром қиладилар ва бир яхши жой эҳсон этадилар, деган тушунча билан ва уларнинг қўрқуви остида ўқиган кимса олимларнинг энг ёмонидир. Шу ҳолида бу кимса амирлар тарафидан ислоҳ бўлган, билимсизликлардан биладиган аҳволга келган ҳисобланади. Олим бўлганда ҳам амирлар қўрқувидан ва уларга ёмонлик қилмасликдан тарбия кўрган бир инсонга айлангандир. Энди у истаса-истамаса, ҳамма вақт бу йўлга уйғун тарзда ҳаракат этмоғи керак бўлади. Хуллас, бу важдан зоҳиран хоҳ у амирни кўргани борсин, хоҳ амир унинг ҳузурига келсин, барибир, у зиёрат қилган, амир эса зиёрат қилинган бўлади. С ўз ҳақиқатнинг сояси ва парчасидир. Модомики соя ўзига тортар экан, у ҳолда ҳақиқат янада яхшироқ жазб этади. Сўз баҳонадир. Бир инсонни бошқа бир инсонга тортган нарса сўз эмас, балки иккаловида мавжуд бўлган руҳий бирликдан бир парчадир. Агар бир инсон юз минг мўъжиза ва каромат кўрса, аммо унда валий ва набийга уйғун бир бўлак бўлмаса, бирлашмайдилар ва бунинг фойдаси ҳам йўқ. Уни валий ва набийга боғлаган, улар севгисини кўнглида орттирган нарса ўша омухта — ўртоқ парчадир. `Агар бир жисм таркибида оҳанрабо билан муштарак бўлган бир парча бўлмаса, у жисм ҳеч қачон оҳанрабо тарафига кетмайди, яъни тортилмайди. Улар орасидаги бир хиллик гизли бир нарсадир, кўзга кўринмайди.
Download 278.75 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling