Ички ишлар органлари ходимларига малака тоифасини бериш ва малака тоифасига эга ходимлар ҳисобини юритиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги буйруқ юзасидан


Download 69.5 Kb.
bet1/4
Sana21.04.2023
Hajmi69.5 Kb.
#1369979
  1   2   3   4
Bog'liq
МАЛАКА ЎЗГАРИШЛАР



Ички ишлар органлари ходимларига малака тоифасини бериш ва малака тоифасига эга ходимлар ҳисобини юритиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги буйруқ юзасидан
МАЪЛУМОТ

Ходимларга хизмат фаолияти давомида “Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом”нинг


128-бандига мувофиқ тўрт турдаги малака тоифаси берилади
(ПҚ–3413-сон қарор).


Яъни, қарорнинг 128-банди:
Хизмат вазифаларини виждонан бажариб келаётган, юксак касбий тайёргарлик ва маънавий-ахлоқий хислатларга эга, шунингдек ўз фаолиятида юқори натижаларни кўрсатган ходимларга ҳар ойлик қўшимча тўловни назарда тутувчи «учинчи тоифа мутахассиси», «иккинчи тоифа мутахассиси», «биринчи тоифа мутахассиси» ва «уста» малака тоифалари берилади.

Айни кунга қадар, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2018 йил 10 январдаги “Ички ишлар органлари Ички ишлар органлари ходимларига малака тоифасини бериш тартиби тўғрисида”ги 10-сон буйруғи асосида ходимлардан малака тоифаси бўйича синовлар қабул қилинган бўлиб, қуйидаги асосий камчилик ва муаммолар қужудга келган:




- жисмоний тайёргарлик натижалари умумий натижаларга таъсир ўтказмаслиги ходимлар ўртасида минимум ўтиш баллига тайёргарлик кўриш муҳитини шакллантирган;


- ходимларнинг касбий салоҳият даражасини аниқлаш борасидаги тест синовлари замонавий талабларга мос келмайди;


- тест синовлари ходимларнинг лавозим тоифасидан (раҳбар ёки инспектор, сафдор ёки офицер) қатъий назар бир хил савиядаги саволлар доирасида қабул қилинади;


- илмий салоҳиятли ходимлар, танлов ва мусобақа ғолибларига тоифа беришда имтиёзлар белгиланмаган;


- ходимларга малака тоифасига кўра, устама ҳақ тўлашларда июнь ойидан бошлаб, то янги буйруқ чиққунига қадар 3 ойдан 6 ойгача узилишлар бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ–10-сон қарорида ходимларга малака тоифасини бериш тартибини қайта кўриб чиқиб, унда ходимларни касбий билимлари, жанговар ва жисмоний тайёргарлик даражаси, ахборот технологияларидан фойдалана олиши ҳамда Кодекс қоида ва талабларини ўзлаштирганлиги бўйича синовдан ўтказиш тизимини жорий этиш белгиланди.


Ушбу вазифа ижросини таъминлаш мақсадида, Ички ишлар вазирининг 2023 йил 31 март кунидаги “Ички ишлар органлари ходимларига малака тоифасини бериш ва малака тоифасига эга ходимлар ҳисобини юритиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 165-сон буйруғи тасдиқланди.


Унга кўра, малака тоифаси бўйича ўтказиладиган синовларда қуйидаги асосий талаблар белгиланди:


1. Малака тоифаси бўйича синовлар икки босқичда (амалий ва назарий) 100 баллик тизимда амалга оширилади. Хусусан, ходим малака тоифаси бўйича синовларда максимал баллнинг 50 (%) фоизини амалий босқичда (қўл жанги усулларини бажариш, жисмоний тайёргарлик бўйича нормативлар ҳамда ўқ отиш тайёргарлиги), қолган 50 (%) фоизини эса назарий босқичда (тест синовлари) тўплайди.


2. Амалий босқичда максимал 50 балл қуйидаги тартибда жамғариб борилади:

Download 69.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling