Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисида низом


Download 181 Kb.
bet1/9
Sana15.07.2023
Hajmi181 Kb.
#1660408
TuriКодекс
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
309-ПКМга Илова Низом 26.04.18г.




Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил 26 апрелдаги 309-сон қарорига
илова
Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган
шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси, “Ички ишлар органлари тўғрисида” ва “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари (кейинги ўринларда реабилитация марказлари деб аталади) фаолиятини тартибга солади.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
реабилитация маркази – муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни уларнинг шахси аниқлангунгача маъмурий суднинг ажрими асосида ўттиз суткадан кўп бўлмаган муддатга сақлаб туриш ва реабилитация қилиш учун мўлжалланган ички ишлар органлари тизимидаги давлат муассаса;
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс – шахсини тасдиқловчи ҳужжати, шунингдек, бирон–бир манзилда вақтинча ёки доимий пропискаси бўлмаган ёхуд яшаш жойи бўйича ҳисобда турмаган, ғайриижтимоий хулқ-атворли, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган 18 ёшдан ошган шахс;
профилактика суҳбати – реабилитация марказларига қабул қилинган шахсни жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларига риоя этишга ишонтириш, ғайриижтимоий хулқ-атворнинг ижтимоий ва ҳуқуқий оқибатларини ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун қонунда белгиланган жавобгарликни тушунтириш;
реабилитация қилиш – муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатиш, шунингдек, уларга жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини сингдиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи.
3. Реабилитация марказлари юридик шахс бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
4. Реабилитация марказлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларга амал қилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) реабилитация марказига монеликсиз кириш ҳуқуқига эга.
6. Реабилитация марказларида муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни сақлаш бўйича реабилитация марказларининг ички режимига мувофиқ қуйидаги махсус шарт-шароитлар таъминланади:
реабилитация марказларида сақланаётган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва уларни ташқи салбий таъсирлардан ҳимоя қилиш;
реабилитация марказлари ҳудудига бегона шахсларнинг эркин киришини
ҳамда бу ерда сақланаётган шахсларнинг марказ ҳудудидан эркин чиқишини чеклаш;
реабилитация марказларида сақланаётган шахсларни доимий ва узлуксиз назорат қилиш, шахсий кўрикдан ўтказиш, уларнинг буюмлари, олаётган ва юбораётган почта жўнатмалари ҳамда йўқловларини кўздан кечириш.
7. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни аниқлаш, сақлаш ва уларни реабилитация қилиш ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
8. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисидаги ишлар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий ишларни юритиш тўғрисидаги кодекси талабларига асосан маъмурий судлар томонидан юритилади.


Download 181 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling