Қидирувда бўлган махсус машина топилиб, жарима майдонига қўйилди
Фуқаролик ишлари бўйича Тайлоқ туманларо судининг 2021 йил 18 октябрдаги суд ҳужжатига асосан қарздор «Мадина Мебел кредит» маъсулияти чекланган жамиятидан ундирувчи «Алоқабанк» филиали фойдасига 2 млрд. 86 млн. 378 минг сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро иши мавжуд бўлиб, ундирувни жавобгарга тегишли махсус машиналарга қаратиш белгиланган.
Бироқ, қарздор кредитни вақтида тўламаганлиги сабабли жавобгарга тегишли машиналарга нисбатан қидирув эълон қилинган. Олиб борилган қидирув ҳаракатлари давомида махсус автомашина Булунғур туманида жойлашган йўл ҳаракат ҳавфсизлиги пост-масканидан ушланиб жарима майдончасига қўйилди.
Илҳом МАЛЛАЕВ,
Бюронинг Самарқанд вилоят
бошқармаси катта инспектори.
Do'stlaringiz bilan baham: |