Идрок идрок ҳақида тушунча, Идрокнинг нерв-физиологик асослари, хусусиятлари ва қонуниятлари Идрокда объект ва фон, апперсепстия, идрокнинг константлиги, идрокда иллюзия ва галлюстинастия Вақт, ҳаракат ва фазони идрок қилиш


Download 169.58 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/10
Sana20.12.2022
Hajmi169.58 Kb.
#1036541
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ИДРОК (1)

Вақтни идрок қилиш 
Одамда инсон томонидан вақтни идрок қилиш асосан руҳий ҳодисалар, 
ҳолатлар, вазиятлар, хусусиятларнинг ўзаро ўрин алмашинуви туфайли 
намоён бўлади ва ўзига хос тўзилиши билан мазкур жараённинг бошқа 
шаклларидан фарқ қилиб туради. Вақтни идрок қилиш инсон томонидан акс 
эттирилаётган вақт бирлигининг объектив (ҳаққоний, холис) мазмунига,
шахснинг ўзига нисбатан муносабатига боғлиқ бўлиб, шу мезон орқали 
унинг маҳсулдорлиги ўлчанади. Масалан, шахснинг эҳтиёжи Мотивацияси,
қизиқиши ва интилишларига мутаносиб вақт бирлигини, идрок бирлигини 
идрок қилган тақдирдагина вақт объектив жиҳатдан кечинмалар, ҳис-
туйғуларга нисбатан шахснинг ижобий, ҳаққоний муносабатларида тез 
ўтгандай идрок қилинади, одатда ёқтирмаслик идрок майдонига (қамровига) 
номутаносиблик эса шахсда зерикиш, вақт “секин” ўтиш туйғусини уйғотади. 
Биз идрок қилиб турган нарса-ҳодисалар муайян вақт давомида пайдо 
бўлади, ўзгаради ва ўтиб кетади. Вақт материя мавжудлигининг асосий 
шаклларидан биридир. Вақтни идрок қилиш воқеликдаги ҳодисалар ва 
уларнинг мунтазамлигини акс эттиришдир. Вақтни идрок қилиш объектив 
реалликни акс эттириб, кишини ўраб олган муҳитда мўлжал олишига имкон 
беради. Вақтни мўлжал олиш ориентировкаси миянинг пўст бўлимлари 
ёрдамида амалга ошади. Лекин вақтни идрок қилувчи махсус аъзо мавжуд 
эмас. 
Вақтни идрок қилишда турли анализаторлар қатнашади, бироқ вақтлар 
оралиғинининг бир мунча аниқ фарқини кинестезик ва эшитиш сезгилари 
беради. 
Марказий асаб тизимида бош мия катта ярим шарларида қўзғалиш ва 
тормозланишнинг ритмик алмашинуви вақтни идрок қилиш асосида ётади. 


Агар бош мия пўстида қўзғалиш жараёни устунлик қилса, вақт “тез” 
ўтгандек, агар тормозланиш устунлик қилса, вақт “секин” ўтгандек идрок 
қилинади. Вақтнинг “тез” ёки “секин” ўтиши кишининг вақтга ва диққати
йўналтирилган объектга муносабатига ҳам боғлиқ. Масалан, бирор дарснинг 
ўтиши, кинофильмни кўриш, автобус ёки бирор кишининг келишини кутиш 
ва ҳоказо. Одамлар вақтни объектив белгилаш, унинг оралиғини тўғри 
фарқлашга имкон берадиган нарсалар ой, қуёш, юлдўзлар ҳаракатидан 
фойдаланиб келганлар. 

Download 169.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling