Идрок мавзусида ўтказиладиган метод. Фазовий муносабатларни идрок қилиш


Download 11.56 Kb.
Sana24.12.2022
Hajmi11.56 Kb.
#1051610
Bog'liq
Документ


Идрок мавзусида ўтказиладиган метод.
Фазовий муносабатларни идрок қилиш
Машғулотнинг мақсади: чиқарилаётган товуш манбаини аниқлаш ёрдамида эшитиш қўзғовчисининг фазовий чекланиш аниқлигини текшириш.
Машғулот учун зарур жиҳозлар: иккита танга, секундомер ёки секунд стрелкали соат.
Машғулотнинг бориши. Ўқувчи кўзи юмилган ёки боғланган ҳолда стулда қимирламай ўтиради. Бошловчи бош ва кўрсаткич бармоқлари орасига иккита тангани қисиб ушлаб, унинг олд томонида тик туради ва ўқувчининг бошидан бир хил узоқликда дам ўнгга, дам сўлга, дам орқага, дам олдинга қўлини чўзиб, тангаларини бир-бирига ишқаб (ҳар бир йўналишда 3—5 марта, бироқ узлуксиз эмас), улардан товуш чиқаради, жаранглатади. Ўқувчи овоз манбаи қайси томонда эканлигини кўрсатиб беради.
Ўқувчи бу вазифани бажаргандан сўнг, унга ўша хил вазифани бир қулогини бекитган ҳолда бажартириш лозим.
Машғулот натижаларини таҳлил қилиш. Қарор юритувчи ўқувчининг овоз манбаи йўналишини аниқлаш бўйича натижа кўрсатмаларини, тўғри жавоблар сонини, бу жавоблар учун кетган вақтни ҳисоблаб, жадвалда қайд қилиб қўяди.
Ўқувчи келаётган товуш ўрнини бир неча бор аниқлаганидан сўнг, товушнинг қайси томондан тарқалиш аниқлиги қуйидагича формула орқали ҳисоблаб чиқилади:
А — бир йўналишга оид тўғри жавоблар сони.
В — шу йўналишда олиб борилган машғулотлар сони.
Иш сўнгида товуш манбаи тарқалиш натижаларига оид умумий ҳисоблар икки қулоқ ва бир қулоқ билан эшитиб, аниқланган натижалар асосида таққосланади.
Шундай қилиб, ўтказилган барча машғулот натижалари ҳақида умумий хулоса чиқарилади.
Download 11.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling