Иев а. ҲОжиев ҳозирги узбек тилида форма ясалиши педагогика институтларининг филология факультетлари студентлари учун „махсус курс“ материали Ўзсср маориф Министрлиги тасдиқлаган тошкент—„ЎҚитувчи —1979 Жамоатчилик асосида филология фанлари


Download 184.09 Kb.
bet17/22
Sana15.06.2023
Hajmi184.09 Kb.
#1483028
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
Hozirgi o\'zbek tilida forma yasalishi. 1979. A.Hojiyev

айтиб юборган бу сўзидан ўзи ҳам хурсанд бўлиб, тишининг оцини кўрсатди. (Ш. Тошматов.)
Модал маъно ифодаловчи формалар сўзловчининг ҳаракатга бўлган муносабатини кўрсата­ди. Бундай формалар ҳам ҳозирги ўзбек тилида анча- гина миқдорни ташкил этади.
Бу турдаги формалар ҳаракат процессининг характе­ристикасини кўрсатадиган аналитик формалардан фарқ- ланувчи қуйидаги хусусиятларга эга: 1) модал маъно билдираднган аналитик форма юқоридаги каби кўмакчи феъллар, тўлиқсиз феъл, ҳатто феъл бўлмаган ёрдамчи сўзлар ёрдамида ҳам ясалади: келса керак, келсин эди каби; 2) бу турдаги формани ясовчи ёрдамчи сўзлар асосий феълга равишдош формасидан бошқа формалар ёрдамида ҳам бирикади: ўциган бўлди каби; 3) бу турдаги аналитик формада кўмакчи феълнинг етакчи феъл билан бир хил кўринишда (айт-цўй каби) қўл- ланиши учрамайди.
Модал маъНо ифодалайдиган форма ясовчи махсус ёрдамчи сўзлардан ташқари юқорида кўриб ўтилган кўмакчи феъллар ҳам баъзи модал маъно ифодаловчи аналитик формалар ясайди. Ҳозирги ўзбек тилида мо­дал маъно ифодаловчи қуйидаги аналитик формалар кенг қўлланади:
-а/-й ол формаси. Бу форма ҳаракатни бажаришга қодирлик маъносини билдиради: бажара олади, ўта олади, ўқий олади каби.

Download 184.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling