«Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси» қўлланмасига


ACETOBACTER METHYLOVORANS ВСБ-914 АЦИДОФИЛ МЕТИЛОТРОФ


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/61
Sana13.04.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1351076
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   61
Bog'liq
ixtiroga patent olish

ACETOBACTER METHYLOVORANS ВСБ-914 АЦИДОФИЛ МЕТИЛОТРОФ 
БАКТЕРИЯЛАРИ ШТАММИ - БИОМАССА ПРОДУЦЕНТИ 
Фойдаланиш соҳаси: микробиология саноати.
Вазифаси: ацидофил метилотроф бактерияларининг юқорироқ температурада 
ривожлана оладиган янги штамми селекциясини яратиш.
Ихтиро моҳияти: биомасса продуценти бўлган Acetobacter methylovarans ВСБ-914 
метилотроф бактерияларининг метанолли муҳитларда баланд температурада (39°С гача) ва 
рН муҳитининг паст қийматларида (3,0-6,0) биомассанинг метанолга чиқиши пасаймаган 
ҳолда ривожлана оладиган янги штамми таклиф этилди. Acetobacter methylovarans
ВСБ-914 метилотроф бактерияларининг таклиф қилинаётган штамми ностерил 
шароитларда рН 3,0-3,3 да, 38°С температурада метанолнинг термотолерант ачитқилар 
штамми билан ферментация жараёнида ҳосил бўлган спонтан микроб комплексидан 
ажратиб олинган ва кейин метанолли суюқ муҳитларда баланд температура ва рН нинг 
паст қийматларида узоқ пасталаш жараёнида селекция қилинган. 


Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси
64 
6-мисол 
Ихтиро объекти - МОДДА ВА УНИ ОЛИШ УСУЛИ 
МПК
7
А61К38/02 
МУДДАТИ УЗАЙТИРИЛГАН ТРОМБОЛИТИК ВОСИТА ВА УНИ ОЛИШ УСУЛИ 
Ихтиро тиббиёт соҳасига мансуб бўлиб, тромбоэмболик касалликлар терапияси учун 
мўлжалланган фибринолитик ферментларнинг янги ацилаланган ҳосилаларини 
ифодалайди. 
Қон томирларига тромб тиқилиб қолиши билан боғлиқ бўлган тромбозлар ва 
тромбоэмболиялар инсондаги юрак-томир касалликларининг ўлим билан тугалланиши 
мумкин бўлган энг кенг тарқалган ва оғир асоратларга олиб келадиган турларидан 
биридир. Тромбоэмболик касалликлар терапияси тромболитик агентларни юбориш билан 
олиб бориладики, булар томир ичидаги қуйилиб қолган қоннинг эришини келтириб 
чиқаради. Тромболитик агентларга қуйидагилар киради: тромб фибринини бевосита аста-
секин пасайтирадиган протеолитик ферментлар (плазмин, бриназа ва ҳ.к.) ва эндоген 
плазминогенни плазмага айлантирадиган плазминоген активаторлари (урокиназа, 
стрептокиназа, плазминогеннинг тўқимавий активатори ва проурокиназа), аста-секин 
пасаювчи тромб. 
Сўнгги ўн йилликларда клиникаларда асосан эски авлод плазминоген активаторлари 
қўлланиб келди: инсон сийдиги ёки буйрак хужайраларининг культурал суюқлигидан 
ажратиб олинадиган урокиназа ва гемолитик стрептококклар секрециясининг маҳсулоти 
бўлган стрептокиназа. Бироқ урокиназанинг ҳам, стрептокиназанинг ҳам фибринга махсус 
яқинлиги йўқ. Шунинг учун плазминогеннинг терапевтик самарага эришиш учун зарур 
бўлган катта дозалардаги иккала активатори нафақат тромбда, балки циркуляцияда ҳам 
плазминогенни плазминга айлантиради. Бу уларнинг фибриногеннинг емирилиши
плазминоген ва альфа-2-антиплазминнинг тугаб бориши ва б. каби гемостаз ҳолатига 
каттагина қўшимча таъсирларини юзага келтиради. 
Сўнгги йилларда тромбозлар терапиясида янги авлод тромболитик агентлари қўллана 
бошланди. Улардан бири тўқима туридаги плазминоген активатори бўлиб, у инсон 
меланом хужайраларининг культурал суюқлигидан (Collen D.J., Rijken D., Matsuo O.// 
Eur.Pat.Appl., 1981, Int.Cl. C 12 № 9/64, A 61 K 37/54) ҳамда ген инженерияси усули 
(Pennica D., Holmes W.E., Kohr W.J., Harkins R.N., Vehar G.A. et al.// Cloning and expression 
of human tissue-type plasminogen activator cDNA in E. Coli. Nature, 1983, V.301, P.214-221) 
билан олинади. 
Плазминоген тўқимавий активаторининг фибринга анча яқинлиги бор. Бироқ у, 
стрептокиназа ва урокиназага ўхшаб, циркуляциядан тез чиқариб юборилади: инсон 
плазмасида стрептокиназанинг нимҳаёт вақти 18 минутни, урокиназаники 16 минутни ва 
плазминоген тўқимавий активаториники 9 минутни ташкил қилади. Бу уччала 
активатордаги қон оқимидан клиренснинг тезлиги катта бўлганлиги сабабли, уларнинг 
даволаш дозасини кўп соатли инфузия йўли билан юбориш мураккабдир. Активаторларни 
мунтазам киритиш йўли билан беморни узоқ муддат даволаш фибринологик тизимни 
рағбатлантириб юборади, бунинг оқибати ўлароқ фибриногеннинг емирилиши туфайли 
ҳавфли қон кетишлар содир бўлади ҳамда бемор плазминоген камайиб кетиши натижасида 
ретромбозларга берилувчан бўлиб қолади. 
Янги авлод тромболитик агентининг бошқа бир вакили бу плазминогенстертокиназа 
активатор мажмуининг актив марказ бўйича ацилланган хосиласи - анизоил-плазминоген 
стрептокиназа активатор мажмуи (APSAC, «Eminase, BRL921, Beecham Phapmaceutical, 



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling