Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси
70
РЕФЕРАТ
МУДДАТИ УЗАЙТИРИЛГАН ТРОМБОЛИТИК ВОСИТА ВА УНИ ОЛИШ УСУЛИ
Фойдаланиш соҳаси: фармацевтика, тиббиёт.
Вазифаси: асосан тромб соҳасида узоқ вақт давомида амал қиладиган ҳамда тизимли
циркуляцияда фибринолиз ҳолати ва фибриноген таркибига катта таъсир к ўрсатмайдиган
тромболитик воситани яратишда.
Ихтиро моҳияти: ацилацияланган ферментлар ҳосилалари сифатида фибринолитик
ферментларнинг 4-(N,N,N,-триметиламино)-циннамониал ҳосилалари таклиф қилинади.
урокиназа, плазминоген, плазминнинг тўқимавий активатори, плазминстрептокиназ ва
плазминогенстрептокиназнинг
активатор
мажмуалари.
Ацилацияланган
ҳосила
ферментларини
олиш усули шундан иборатки, бунда фибринолитик ферментлар актив
марказ серини бўйича 4-(N,N,N,-триметиламино)-долчин кислотасининг 4-нитрофенил
эфирининг ортиқчаси билан ацилланади. Ациллаш 0-25°С температурада ва pH 7,0-8,5 да
10-70 минут давомида органик эритгичсиз ўтказилади. Сўнгра
олинган ацилферментлар
таъсирга киришмаган ацилацияланаётган агентдан ва ҳосил бўлган 4-нитрофенол
эфиридан гельфильтрация ёки ультрафильтрация йўли билан ажратиб олинади ва оқсилли
фракциялар лиофиллаштирилади.