Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси
71
7-мисол
Ихтиро объекти - ЯНГИ ВАЗИФАГА ҚАРАБ ҚЎЛЛАНИШ
МПК
7
А61К31/135
ПАРА-АМИНОБЕНЗОЙ КИСЛОТАСИНИНГ ГЕРПЕС ВИРУСИ КЕЛТИРИБ
ЧИҚАРГАН ВИРУСЛИ КАСАЛЛИКЛАРНИ ДАВОЛАШ УЧУН ҚЎЛЛАНИШИ
Ихтиро тиббиётга, хусусан, герпес вируси келтириб чиқарган вирусли касалликларни
даволашга таалуқлидир.
Клиникада қўлланаётган вирусга қарши махсус вирусга турғун препаратлар маълум.
Уларга дезоксирибонуклеаза мансубдир. Бироқ амалда қўлланилган ДНК-азанинг вирусга
қарши таъсири амалда тегишли натижалар бермади.
Бундан ташқари, клиникада 5-йод-2-дезоксиуридин қўлланилиб, у заҳарлилиги
туфайли конъюнктива остига юборилмайди, балки томчилар кўринишида қабул қилинади.
Ушбу препарат томчиларининг 10 кундан ортиқ кабул қилиниши муғуз парда эпителийси
ва конъюнктивасига заҳарловчи таъсир кўрсатиши ҳамда фолликуляр аллергик
конъюнктивит, нуқтали кератит ҳодисаларини, хатто микропанус ҳодисаларининг
ривожини келтириб чиқариши мумкин. Шунинг учун хатто бу препаратни одам яхши
кўтарганда ҳам, уни 10 кундан ортиқ қабул қилиш тавсия этилмайди.
Шунингдек оксалин малҳами маълум бўлиб, у заҳарлилигидан ташқари қўзғатувчи
таъсирга эга (Машковский В.Д. Лекарственные средства. - М.: 1988, т.2, с. 303-380).
Парааминобензой кислотаси ПАБК (витамин Н
1
) маълум бўлиб, у бир қатор қишлоқ
хўжалиги ўсимликларининг маҳсулдорлигини оширишда, шунингдек парфюмерияда ёғ
упа ва лаб бўёқларига қўшимчалар кўринишида, терини УБ нурларининг зарар келтирувчи
таъсиридан сақлашда тўсиқ вазифасини ўтовчи заҳарсиз модда сифатида қўлланади.
Антибиотиклар кашф қилингунга қадар ПАБК тепкили терлама ва риккетсиозларга қарши
дори сифатида қўлланар эди.
ПАБК ХХ асрнинг бошидан бери маълум бўлганига ҳамда сўнгги йилларда унинг
кўплаб ижобий сифатлари аниқланганига қарамай, тиббиётда ҳануз кенг қўлланмай
келмоқда
(Васильева
С.В.
Механизмы
репарагенной
активности
витамина
парааминобензойной кислоты//Надежность биологических систем. Киев, 1985, с.64-65).
Ихтиро вазифаси - герпес вируси келтириб чиқарган вирусли касалликларни даволаш
учун салбий таъсирга эга бўлмаган, яъни инсон организми учун заҳарсиз бўлган воситалар
номенклатурасини кенгайтириш.
Бу вазифа герпес вируси келтириб чиқарган касалликларни даволаш учун восита
сифатида пара-аминобензой кислотаси (ПАБК) ни қўллаш орқали ҳал қилинди.
Пара-аминобензой кислотаси (ПАБК) биологик активликнинг кенг спектрига эга
бўлган бирикмани ҳосил қилиб, қуйидаги тузилишга эга: C
7
H
7
NО
2
М м 137Б15
ПАБК табиий бирикма бўлиб, к ўп миқдорда хамиртурушлар ва ниш урган буғдой,
ҳайвонлар тўқималари - жигар ва ўпкаси таркибида мавжуддир. Даволаш препарати
сифатида синтетик ПАБК дан фойдаланилади. ПАБК витамин Н
1
б ўлиб, фолий кислотаси
молекуласи таркибига (В витаминлар гуруҳи), шунингдек кўп сонли бошқа тадқиқ этилган
Do'stlaringiz bilan baham: |