«Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси» қўлланмасига
Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси
Download 0.83 Mb. Pdf ko'rish
|
ixtiroga patent olish
Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси
72 биологик бирикмалар таркибига киради ҳамда физиологик жиҳатдан актив метаболит ҳисобланади. ПАБК нинг кўп сонли физиологик актив ҳосилалари оғриқни қолдирадиган (новкаин, анестезин), гиполиподемик ва бошқа воситалар сифатида қўлланади. Новокаин организмнинг ички муҳитига юборилганда ПАБК ка ва фақат томир кенгайтирувчи таъсирга эга бўлган диэтиламиноэтанолга парчаланиб кетади. Организмда новокаин таркибидан бўшаб чиққан ПАБК ўзини худди фаол физиологик бирикмадек тутади. ПАБК мутаген эмас, боз устига, ПАБК антимутаген хусусиятларига эга бўлиб, супермутагенларнинг таъсиридан кейин ДНК репарацияси самарадорлигини оширади. ПАБК ғоят кучли репароген хусусиятларга эга бўлиб, ионлашувчи нурланишлар таъсиридан кейин бактериал хужайраларнинг генетик тузилишини тиклайди. ПАБКнинг яшаш учун муҳим бўлган ферментлар активлигини бошқариш хусусияти маълум бўлиб, у иссиқлик шоки, ультрабинафша ва ионлаштирувчи нурланишлардан кейин ушбу ферментлар активлигини тиклайди. Жумладан, ПАБК герпетик кератит, аденовирусли шикастланишлар ва бошқаларни келтириб чиқарувчи ДНК таркибли вирусларнинг ривожланиши ва кўпайишини тўхтатиш хусусиятига эга бўлган ДНК-азалар ва РНК-азаларнинг активлигини ошириш қобилиятига эга. Шулардан келиб чиқиб, кўриниб турибдики, ПАБК доривор восита сифатида вирусли касалликларда эндоген ферментатив тўқима тизимларининг вирусли инфекция билан курашишдаги активлигини ишга солиши мумкин. In vitro тажрибалари кўрсатганидек, ПАБК оддий герпес вирусига (ОГВ-Т, L 2 ) аниқ ифодаланган вирумицид таъсирига эга. ПАБК нинг ОГВ билан Игна муҳитида 90 минут давомида 20С да алоқага киришишида инфекцион титрнинг дозага тобе пасайиши кузатилди. 20000 мкг/мл бўлган максимал дозада назоратдаги фарқ 3,5 Ig ТЦ D50 ни ташкил қилди. ПАБК нинг самарадорлиги оқ сичқонларнинг экспериментал гернертик энцефалити моделида кўрсатилган. Сичқонлар ОГВ-1, L 2 культураси билан 10 ЛД 50 /0,2 мл дозада қорин пардаси ичидан инфекциялантирилди. Заҳарлантиришдан 4 соат вақт ўтгач, ПАБК юборила бошланди (қорин пардаси ичига, 5 мг/кг дозада). Инъекциялар тўрт кун давомида ҳар куни қилинди. Тажриба остидаги сичқонларнинг ўлим ҳолатлари назоратга нисбатан 30 фоизга пасайди. ПАБК шунингдек зарарланган сичқонларнинг ҳаётини назоратга нисбатан 4 кунга узайтирди. Самарали терапевтик дозада қўлланган ПАБК инфекциялашнинг 8-кунида оқ сичқонларнинг бош миясидаги ОГВ-1 репродукциясини назоратга нисбатан 15 марта камайтирди. ПАБК нинг даволовчи антивирусли таъсири препаратнинг клиник тажрибаларини ўтказиш жараёнида ҳам тасдиқланди. Аввалдан ўтказилган клиник синовлар ижобий нати- жаларни берди. Даволаш қуйидагича амалга оширилади: тегишли ташхис қўйилган беморларга конъюнтивал қопча ва конъюнктивал ости инъекцияларига инстилляция сифатида 210 -3 - 510 -3 фоиз концентрацияли физиологик эритма кўринишидаги ПАБК эритмаси юборилди. Касалликнинг оғирлиги ва бориши билан боғлиқ ҳолда инсталляциялар бир кеча-кундузга 3 мартадан то 8 мартагача тайинланди; конъюнктива остига эса бир кеча-кундузда бир марта худди шу концентрацияда 0,2-0,4 мл дан касалликнинг клиник белгилари йўқолгунга қадар инъекция белгиланди, кейин даволаш кунига 2-4 мартагача 7-10 кун мобайнида дори томизиш йўли билан давом эттирилди. Касалликнинг кечиши чўзилиб кетган ва бевосита бундан аввал 2-3 ой давомида маълум бўлган ўзига хос антивирусли ва ўзига хос бўлмаган дорилар билан даволанган беморларда ПАБК билан даволашдан олдин зарарланган кўз мугуз пардасининг криоаппликацияси амалга оширилди. ПАБК билан даволаш пайтида бошқа ҳеч қандай ўзига хос антивирусли дорилар қўлланмади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling