«Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси» қўлланмасига


VII. Патентни рўйхатга олиш, чоп этиш ва бериш


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/61
Sana13.04.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1351076
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   61
Bog'liq
ixtiroga patent olish

VII. Патентни рўйхатга олиш, чоп этиш ва бериш 
 
Патент бериш ҳақидаги қарор қабул қилинганидан кейин, 
белгиланган патент божлари тўланиши шарти билан, Вазирлик ихтирони 
Ихтиролар Давлат реестрида рўйхатга олади ҳамда патент рўйхатга 
олинганлиги 
ҳақидаги 
маълумотларни 
Вазирликнинг 
«Расмий 
ахборотнома»сида нашр этади. 
Патент (муҳофаза ёрлиғи), унга ихтиро тавсифи, формуласи ва график 
материаллар (уларга зарурат бўлса) илова қилинган ҳолда, талабнома 
берувчига рўйхатга олинганлик тўғрисидаги маълумотлар «Расмий 
ахборотнома»да эълон қилинган санадан эътиборан ўн кун ўтганидан 
кейин берилади. 
Патент бевосита патент эгасига ёки унинг вакилига ишончнома 
Қонуннинг 
21-23-
моддалари 
Қонуннинг 
21-23-
моддалари 


Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси
34 
асосида берилади ёки ёзишма олиб борилган манзил бўйича жўнатилади. 
Агар бир нечта шахс патент эгаси бўлса, битта муҳофаза ҳужжати 
берилади. 
VIII. Расмий нашрда эълон қилинадиган ахборот 
 
Вазирлик ҳар ойда чиқиб турадиган «Расмий ахборотнома» 
бюллетенини нашр этади. 
Ушбу ахборотномада хусусан қуйидаги маълумотлар чоп этилади: 
• 
ихтироларга берилган талабномалар ҳақида; 
• 
рўйхатга олинган патентлар ҳақида; 
• 
патентлар мақомининг ўзгарганлиги ҳақида; 
• 
ҳуқуқни ўтказиш ҳақида рўйхатга олинган шартномалар ҳақида; 
• 
норматив актлар ва уларга киритилган ўзгартишлар; 
• 
Апелляция кенгашининг қарорлари. 
IX. Патент божлари 
 
Ихтирога патент олиш билан боғлиқ юридик аҳамиятга эга бўлган 
ҳаракатларнинг амалга оширилганлиги учун патент божлари ундирилади, 
улар Вазирликка тўланади. 
Патент божларининг миқдори ва тўлаш муддатлари Ўзбекистон 
Республикаси «Давлат божлари тўғрисида»ги қонун билан тартибга 
солинади.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling