Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси
36
Yangi
talabnoma beruvchi
Talabnoma beruvchining pochta manzili
Telefon: Faks: E-mail:
Yozishmalar uchun manzil (to‘liq pochta manzili , oluvchining ismi yoki nomlanishi)
Telefon: Faks: E-mail:
Patent vakili (to‘liq ismi, ro‘yxatdan o‘tkazilgan raqami)
Patent vakilining manzili (to‘liq pochta manzili)
Telefon: Faks: E-mail:
Arizaga ilova(lar):
patent bojini belgilangan miqdorda to‘langanligini
tasdiqlovchi hujjat
davomi uchun varaqlar
boshqa hujjatlar (ko‘rsatilsin)
nusxalar
soni
betlar soni
Imzo va muhr
Avvalgi talabnoma beruvchi: Imzolangan sanasi:
Yangi talabnoma beruvchi: Imzolangan sanasi:
Patent vakili: Imzolangan sanasi:
2-илова
1-мисол
Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси
37
Ихтиро объекти -
ҚУРИЛМА
МПК
7
D 01 В 1/02
ПАХТА ЧИГИТИНИ ТУКСИЗЛАНТИРИШ МАШИНАСИ
Ихтиро пахта саноатига тааллуқли бўлиб, аниқ экиш учун чигитни ҳам, пахта мойини
олиш учун техник пахта чигитини ҳам яланғочлаш учун мўлжалланган машина кон-
струкцияларига тегишли.
Пахта чигитини яланғочлаш учун машина маълум бўлиб, у концентрик ўрнатилган
ҳамда қарама-қарши томонларга айланиш имкониятига эга бўлган
ишлов берувчи
барабандан ва эластик парракларга эга бўлган ишчи барабандан таркиб топган [SU
348647].
Бундай машина чигитларни шикастламайди ва кам ифлосланган линт беради.
Ушбу маълум машинанинг камчилиги унинг иш унумдорлигининг пастлигидир.
Машинанинг бошқа тенг шароитлардаги унумдорлиги ишлов берувчи юза майдонига
тўғри пропорционал бўлиб, бу юза барабаннинг берилган баландлигида ишлов берувчи
юзанинг кўндаланг кесимдаги периметрига тўғри пропорционалдир. Ишлов берувчи
юзанинг майдони ишлов берувчи барабан ички диаметрининг ортиши ҳисобига
катталашганда, ишлов берувчи барабан кўндаланг кесимининг чигитни яланғочлаш учун
ишлатилмай қолган қисми ҳам катталашади, яъни машинанинг ишчи қисми
эгаллаган
ҳажм унумли ишлатилмайди.
Ихтиронинг вазифаси - габарит ўлчовларини оширмай туриб, ишлов берувчи юза
майдонининг ошиши ҳисобига юқори иш унумдорлигига эга бўлган машина ишлаб чиқиш.
Қўйилган масалани ҳал қилиш учун, корпус ҳамда концентрик ўрнатилган ва турли
томонларга айланиш имкониятига эга бўлган ишлов
берувчи барабан ва эластик
парракларга эга бўлган ишчи органдан таркиб топган пахта чигитини яланғочлаш учун
машинанинг корпусида бир нечта ишчи органлар ўрнатилган бўлиб, корпус чигитни ишчи
органларга узатиш учун радиал каналлар ва атрофида ишчи органлар жойлаштирилган
марказий вал билан таъминланган, валда эса узатма элементлар ўрнатилган бўлиб, улардан
бири ишлов берувчи барабанларни, бошқаси эса эластик парракларга эга бўлган
барабанларни айлантиради.
Ихтиро чизмалар воситасида изоҳланиб, бунда 1-шаклда таклиф этилаётган машина
кесимда. 2-шаклда эса худди шунинг қисман кўндаланг кесимли юқоридан кўриниши
тасвирланган.
Машина чигитдан сидириб олинаётган делинтни сўриб олиш учун дарчалар 2
билан
таъминланган корпусдан 1, марказий воронка 4, тешикли 6 радиал каналлар 5 ва
воронкаларга эга қопқоқдан 3 ҳамда юқори учи қирралар 9 билан таъминланган марказий
валдан 8 таркиб топган. Ишчи барабанлар 10 юқорида дарчаларга 11 эга ҳамда ўзининг
бутун узунаси бўйлаб хордалар бўйича жойлаштирилган эластик парраклар 12 билан
таъминланган. Ишлов берувчи барабанларнинг 13 ички юзаси кесувчи элементлар билан
таъминланган бўлиб, улар ишчи барабанларнинг айланиш томонига қараб энгаштирилган
чўзиқроқ тешикларнинг қайтариб қўйилган чеккалари кўринишида бажарилган. Қирралар
15 билан таъминланган дисклар 14 ишчи барабанлар 10 билан уланган. Машина қия
каналлар 16 ва шнек 17 билан таъминланган. Ишлов берувчи барабанларнинг 13 айланиши
марказий валнинг 8 пастки қисмида маҳкамланган шкив 18 орқали, марказий валнинг 8
устки қисмида маҳкамланган тишли ёки функционал ғилдирак 19 орқали ҳамда ишлов
берувчи барабанларга 13 маҳкамланган ва маарказий ғилдиракка 19 илинтириладиган
тишли ва функционал ғилдираклар 20 орқали электрмотордан (шаклда кўрсатилмаган)