«Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси» қўлланмасига
Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси
Download 0.83 Mb. Pdf ko'rish
|
ixtiroga patent olish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ихтиро моҳияти
- Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси 44 2-мисол Ихтиро объекти - ҚУРИЛМА
Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси
43 РЕФЕРАТ ПАХТА ЧИГИТИНИ ТУКСИЗЛАНТИРИШ МАШИНАСИ Фойдаланиш соҳаси: пахта саноати. Вазифаси: габарит ўлчовларини оширмай туриб, ишлов берувчи юза майдонининг ошиши ҳисобига юқори иш унумдорлигига эга бўлган машина ишлаб чиқиш. Ихтиро моҳияти: пахта чигитини яланғочлаш учун машина корпусдан ҳамда концентрик ўрнатилган ва турли томонларга айланиш имкониятига эга бўлган ишлов берувчи барабан ва эластик парракларга эга бўлган ишчи барабандан иборат бўлиб, корпус ичига жойлаштирилган ишчи органдан таркиб топган. Корпусда бир нечта ишчи органлар ўрнатилган. Корпус чигитни ишчи органларга узатиб берадиган радиал каналлар ва атрофида ишчи органлар жойлаштирилган марказий вал билан таъминланган. Валда узатма элементлар ўрнатилган бўлиб, улардан бири ишлов берувчи барабанларни, бошқаси эса ишчи барабанларни айлантиради. Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси 44 2-мисол Ихтиро объекти - ҚУРИЛМА МПК 7 Н 04 В 17/02 ТЎҒРИ КЎРИНИШДАГИ РАДИОРЕЛЕЙЛИ АЛОҚА ТИЗИМЛАРИ ТРАССАЛАРИДА ЧАСТОТАЛИ-СЕЛЕКТИВ СЎНИШЛАР ИМИТАЦИЯСИ УЧУН ҚУРИЛМА Ихтиро радиоэлектрон ўлчамлар соҳасига тегишли бўлиб, тўғри кўринишдаги радиорелейли алоқа тизимлари трассаларида частотали-селектив сўнишлар имитацияси учун қўлланиши мумкин. Таклиф этилаётган қурилмага ўзининг техник моҳиятига кўра энг яқини тўғри кўринишдаги радиорелейли алоқа тизимлари трассаларида частотали-селектив сўнишлар имитацияси учун қурилма бўлиб, у кенг полосали сигнал генератори, тармоқлатгич, сумматор, бошқарилмайдиган фаза айлантиргич, бошқарилувчи фаза айлантиргич, бошқариш блокидан таркиб топган, бунда кенг полосали сигнал генераторининг чиқиши тармоқлагичнинг киришига уланган бўлиб, тармоқлагичнинг биринчи чиқиши бошқарилмайдиган фаза айлантирувчининг киришига, иккинчи чиқиши эса бошқариладиган фаза айлантирувчининг киришига уланган, бошқарилмайдиган фаза айлантирувчининг чиқиши сумматорнинг биринчи киришига, бошқариладиган фаза айлантирувчининг чиқиши сумматорнинг иккинчи киришига уланган, бошқариш блокининг чиқиши бошқариладиган фаза айлантирувчининг бошқариш киришига уланган [Маримонт Ю.И., Павлюк Ю.П. Имитатор частотно-селективных замираний на трассах радиорелейных систем связи прямой видимости // Труды Научно-исследовательского института радио, 1984. № 2. М.: Радио и связь. С.50-55]. Ушбу қурилманинг камчилиги - тўғри кўринишдаги радиорелейли алоқа тизимлари трассаларида реал шарт-шароитларда юзага келадиган частотали-селектив сўнишлар (ЧСС) имитацияси сифатининг пастлиги, чунки қурилмада имитацияланаётган частоталиселектив сўниш частотаси полосаларининг чуқурлиги, кенглигини ва унинг марказий қисмининг қийматини ростлаш имконини берадиган элементлар мавжуд эмас. Ихтиронинг вазифаси - тўғри кўринишдаги радиорелейли алоқа тизимлари трассаларида реал шарт-шароитларда юзага келадиган частотали-селектив сўнишлар имитацияси сифатини ошириш имконини берадиган қурилмани яратиш. Қўйилган масалани хал қилиш учун, кенг полосали сигнал генератори, тармоқлатгич, сумматордан таркиб топган тўғри кўринишдаги радиорелейли алоқа тизимлари трассаларида частотали-селектив сўнишлар имитацияси учун қурилма частота ўзгартиргичи, полосали фильтр, бошқариладиган кучайтиргич, бошқариладиган полосали- тўсувчи фильтр, кучайтиргич, биринчи, иккинчи, учинчи рақамли-аналогли ўзгартиргичлар билан таъминланган, бунда кенг полосали сигнал генераторининг чиқиши частота ўзгартиргичининг киришига уланган бўлиб, частота ўзгартиргичининг чиқиши полосали фильтр киришига уланган, полосали фильтрнинг чиқиши тармоқлатгичнинг киришига уланган бўлиб, тармоқлатгичнинг биринчи чиқиши бошқариладиган кучайтиргичнинг киришига, иккинчи чиқиши эса бошқариладиган полосали-тўсувчи фильтрнинг киришига уланган, бошқариладиган кучайтиргичнинг чиқиши сумматорнинг биринчи киришига, бошқариладиган полосали-тўсувчи фильтрнинг чиқиши кучайтиргичнинг киришига уланган бўлиб, унинг чиқиши сумматорнинг иккинчи киришига уланган, биринчи рақамли-аналогли ўзгартиргичнинг чиқиши бошқариладиган полосали-тўсувчи фильтрнинг биринчи бошқариш киришига, иккинчи рақамли-аналогли |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling