Ii боб. Буйруқ тартибида иш юритиш


-§. Суд буйруғини ижро этиш


Download 188.5 Kb.
bet8/11
Sana29.04.2023
Hajmi188.5 Kb.
#1401612
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2 Суд буйруги

6-§. Суд буйруғини ижро этиш

Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 2381-моддасига мувофиқ, суд буйруғи ижро ҳужжати кучига эга эканлиги белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасига кўра, суд буйруғи ижро ҳужжати ҳисобланади.


Суд буйруғи бўйича ундирув буйруқ берилганидан кейин ва суд қарорларини ижро этиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
7-§. Хўжалик процессида суд буйруғини бериш тартиби, асослари ва унинг фуқаролик процессида буйруқ тартибида иш юритишдан фарқли жиҳатлари

Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилиш, судларнинг мустақиллигини, суд ишларининг ошкоралигини таъминлаш ҳамда суд ишларини соддалаштириш борасида қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, хўжалик юритувчи субъектларнинг ижтимоийиқтисодий ҳуқуқларини тез ва самарали ҳимоя қилишга қаратилган процессуал қонунчиликни такомиллаштиришга алоҳида эътибор бериб келинмоқда.


Фуқаролик ишларини кўриб ҳал қилишнинг соддалаштирилган усулларидан фойдаланишнинг долзарблиги ортиб бораётган бир пайтда хўжалик ишларини кам харажатли ҳамда тарафлар ўртасидаги низоли бўлмаган хўжалик муносабатларини ортиқча сансалорликларсиз тартибга солишга қаратилган нормалари қарийб ўн йил муқаддам ХПКда мустаҳкамлаб қўйилганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз. нинг 1997 йил 30 августдаги Қонуни билан тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 30 августдаги Қарорига мувофиқ 1998 йил 1 январдан амалга киритилган ХПКнинг “Суд буйруғи” деб номланган 14бобида суд буйруғи асосида қарзни ундириш, суд буйруғи бериш бўйича талаблар, аризанинг шакли ва мазмуни, ариза қабул қилишни рад этиш асослари, суд буйруғи бериш тартиби ва уни беришни рад этиш асослари, суд буйруғининг мазмуни ва уни бекор қилиш каби масалалар ўз ифодасини топган.14
Давр талабидан келиб чиқиб, хўжалик ишлари бўйича суд буйруқларини чиқариш такомиллашиб бормоқда. Бунинг натижаси сифатида Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексига бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Адабиётларда ҳам хўжалик судининг иш юритувида соддалаштирилган ҳуқуқий жараёнлардан, хусусан суд буйруғига оид иш юритувидан фойдаланиш суд ҳимоясининг умумийлигини ва амалий натижасини оширишга олиб келиши, суд буйруқларининг мақсади кредиторларга қарздорларнинг ўзи низосиз деб тан оладиган талаблари юзасидан ижро кучига эга бўлган қарорларни олишни соддалаштириш, ушбу низосиз ишларнинг ҳажмини умумий иш юритувидан ажратиш ва улар учун мажбурий ундирувнинг янада соддароқ, қисқароқ ва арзонроқ шаклини яратиш, шу билан бирга ушбу шакл қарздорга унинг мажбурияти ҳақида эслатиш, кредиторнинг асосланган талабларини ихтиёрий равишда қаноатлантиришга рағбатлантириш эканлиги баён этилади.15
ХПКнинг 102-моддасида суд буйруғига таъриф бериб ўтилган бўлиб, унга кўра, суд буйруғи кредиторнинг пул суммасини ундириш ёки ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш ҳақидаги ёхуд қарздордан низосиз талаблар бўйича мол-мулкни талаб қилиб олиш тўғрисидаги аризаси бўйича судья чиқарган ҳужжатдир. Ушбу ўринда шуни таъкидлаш керакки, қонунда белгиланган мазкур таърифга Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ қўшимчалар киритилган. Унга кўра “Суд буйруғи кредиторнинг пул суммасини ундириш ёки ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш ҳақидаги” деган сўзлардан кейин “ёхуд қарздордан низосиз талаблар бўйича мол-мулкни талаб қилиб олиш тўғрисидаги”, деган сўзлар билан тўлдирилган. Бу эса суд буйруғи тартибида қарздордан мол-мулкни талаб қилиб олиш низосиз бўлиши лозимлигидан далолат беради. Зеро, хўжалик ишлари бўйича суд буйруқлари низосиз ишларни ҳал этишнинг энг қулай ва самарали усулларидан биридир. ФПКнинг 2381-моддасида белгилангани каби, хўжалик ишлари бўйича чиқарилган суд буйруқлари ҳам ижро ҳужжати кучига эга бўлади ва суд буйруғи бўйича ундирув буйруқ берилгандан сўнг ўн кунлик муддат ўтгач суд ҳужжатларини ижро этиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади (ХПКнинг 102-моддаси).
Судга буйруқни бериш ҳақидаги талаб билан бир вақтнинг ўзида бир неча ундирувчи мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин. Шунингдек, қарздор томонидан ҳам бир неча шахсларнинг жалб этилишига йўл қўйилади. Фуқаролик ишлари бўйича чиқариладиган суд буйруқларидан фарқли равишда хўжалик ишлари юзасидан кредитор суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризанинг нусхасини албатта қарздорга топшириши шарт бўлади. Лекин шундай бўлсада, суд буйруғи тарафларни чиқармасдан ва суд муҳокамасини ўтказмасдан чиқарилади.
Суд буйруқлари судья томонидан якка тартибда қонунда белгиланган талаблар асосида берилади. Суд буйруғи бериш бўйича талаблар ўз мазмунмоҳияти билан фуқаролик ишлари бўйича чиқариладиган суд буйруқларидан фарқланади. ХПКнинг 103-моддасига кўра, суд буйруғи судья томонидан қуйидаги ҳолларда якка тартибда берилади:

Download 188.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling