Ii боб халқ педагогикаси воситасида ўҚувчиларнинг ижтимоий фаоллигини оширишнинг педагогик шарт- шароитлари


Халқ педагогикаси воситасида ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини оширишнинг функционал модели


Download 204.66 Kb.
bet5/10
Sana18.02.2023
Hajmi204.66 Kb.
#1210662
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2-боб

2.2. Халқ педагогикаси воситасида ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини оширишнинг функционал модели

Халқ педагогикаси воситасида ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга йўналтирилган педагогик жараённи ташкил этишда дарс ҳамда синфдан ва мактабдан ташқари ишлар хам мухим ўрин тутади.


Мактаб ўқувчилари учун ташкил этиладиган педагогик жараёнларда жамият тузилиши, унинг ривожланишининг қонуниятли хусусиятлари, ижтимоий жараёнларда шахснинг роли тўғрисида илмий тасаввурга эга бўлишлари, яъни пировард натижада ҳар бир шахс агар билимдонлик, фаол позиция, иш натижасидан манфаатдорлик, ўз фикрини ҳосил қилиш ва ҳимоялаш, одамлар билан алоқага киришиб, шериклик муносабатларини ўрнатиш, уларнинг фикри ва манфаатини ҳисобга олиш сингари фазилатларга эга бўлса, ижтимоий жараёнларда сезиларли рол ўйнаши мумкин, лекин бу жараён халқ педагогикаси воситасида амалга оширилиши ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга хизмат қилади.
Булар фаол хатти-ҳаракат ва тиришқоқлик, меҳнатсеварлик ва ўзининг ижтимоий фаровонликка йўналтирилган ниятларини амалда рўёбга чиқаришда изчил бўлган халқ педагогикасига хос бўлишини сезиш қийин эмас.
Ижтимоий ривожланишнинг иқтисодий қонунларини ўрганиш ва билиш инсонга ижтимоий фаолиятида моддий-иқтисодий муносабатларнинг ролини тушуниш имконини беради, ҳаётда ўз ўрнини танлашда, ҳаётий масалаларни ҳал этишда амалийликни ишлаб чиқишда, ўз фаолиятини
режалаштиришда объектив шароитларни ҳисобга олишда кўмаклашади, жамият эҳтиёжлари ҳамда имкониятларини ҳаққоний баҳолаш, ўсмирларча ўжарликка хос бўлган жамиятга юқори талаблар қўймаслик имконини беради. Ижтимоий фаоллик масалаларини халқ оғзаки ижодиёти намуналари бўлган эртак, ривоят, достон, мақол, ҳикоялар ёрдамида ҳам тарғиб қилинганлиги англаб олиш мумкин.
Мазкур халқ педагогикаси намуналарида инсонларнинг мақсад ва интилишлари, мавжуд ижтимоий-иқтисодий вазиятга бўлган муносабатлари, меҳнат машаққатларини енгиллаштириш, меҳнат унумдорлигини ошириш ва турмуш шароитларини яхшилашга бўлган интилишлари ифодаланганлигининг гувоҳи бўламиз. Улар халқ оммасининг даҳоси, унинг талаб ва эҳтиёжлари асосида вужудга келиши баробарида кишиларнинг маънавий, ақлий, ахлоқий тараққиётига туртки берган, уларни фаолликка ундаган.
Афсона, эртак ва ривоятлар, достонлар каби барча асарлар ўтмишимизнинг энг катта тарихий ҳужжати, аждодларимиздан бизга қолган бебаҳо бойликдир. Улар муайян тарихий даврда қадимги давлатлар тараққиётининг маънавий ҳолатини ифодаловчи, кишилик жамиятининг моддий ва маънавий бойлигини акс эттирувчи тарихий манбалар ҳисобланади. «Тўмарис», «Широқ» каби қиссалар, «Алпомиш», «Қирққиз»,«Гўрўғли» сингари достонларда ҳам миллий ва умумбашарий қадриятлар ифодаланган. Шунинг учун ҳам уларда кишиларнинг манфаати йўлида фаоллик кўрсатиш ғоялари илгари сурилган.Айниқса халқ томонидан яратилган эртакларнинг маданий-маънавий, маърифий аҳамияти беқиёсдир. Улар улкан тарбиявий аҳамиятга эга бўлиши билан бир қаторда шахснинг билимлари, тушунчалари, дунёқарашини бойитиш, ҳис-туйғуларини ривожлантиришга ҳам хизмат қилади. Ибрат бўлмайдиган, кишиларга одамийлик, чин инсоний хислат ва фазилатлар, фаоллик ҳақида сабоқ бермайдиган бирорта ҳам ўзбек халқ эртаги топилмайди.
Аждодларимизнинг турли маросимлар билан боғлиқ фаолияти ҳам шахснинг ижтимоий фаоллигини тарбияловчи педагогик воситалардир. Ушбу воситалар жамиятнинг барча аъзоларини фаоллаштириш билан бир қаторда эзгуликка ҳам ундайди. Шунинг учунт ҳам мазкур воситалар
ривожланиб умуминсоний қадриятлар даражасига кўтарилади ва жаҳон халқлари маданиятининг таркибий қисмига айланади.
Марказий Осиё халқларининг турли маросимлари бугунги кунда ҳам инсонларни фаолликка ундовчи восита бўлиб хизмат қилади. Ўзбек халқининг йил фасллари алмашуви, ҳосилни йиғибтериб олиш билан боғлиқ умумхалқ байрамлари ҳам инсонларни фаолликка ундовчи ахлоқий мазмун моҳиятга эга. Улар орасида энг оммавий байрам – Наврўздир. Наврўз билан боғлиқ маросимлар маънавий, ахлоқий, маданий аҳамиятга эга бўлиши билан бир қаторда инсонларни фаолликка, юртни обод қилишга, гўзалликка интилишга ундаши билан ҳам беқиёс қадрият ҳисобланади. Ушбу байрам арафасида каттаю кичик барча фаол ҳаракат қилиб юртни обод, фаровон қилишга интилади. Гўзалликдан завқ олади.
Наврўз ўзбек халқининг табиат, ер ва унинг бойликларига бўлган муҳаббатининг ўзига хос ифодасидир. У Шарқ халқлари учун меҳнат, нафосат ва баҳор байрами ҳисобланади. Шунга кўра ўзида ниҳоятда катта тарбиявий имкониятни мужассамлаштиради ҳамда масъулиятлилик, меҳнатсеварлик, инсонпарварлик, ўзаро ҳурмат, муҳаббат, эзгулик, адолат, дўстлик ва бошқа ижтимоий қадриятларни мустаҳкамлашга имкон яратади.
Наврўз жуда қадимий байрам бўлиб, уч минг йилдан ортиқ тарихга эга. У ҳақида дастлаб «Авесто»да маълумот берилган. Маълумки, Наврўз байрами 21 мартда нишонланади. Бу пайтда деҳқонлар дастлабки уруғни қадашади, дарахтлар ўтқазишади, ерни «безаш»га фаол ҳаракат қилишади. Наврўз айни пайтда дўстлик байрамидир. Асрлар давомида у кишилар қалбига фақат жонажон ўлкага муҳаббат туйғуларини сингдирибгина қолмасдан, уларни ўзаро бирлашишга, тинчлик ва осойишталикка ҳам чорлаб келган. Наврўз кунларида ўзаро адоватларга чек қўйилган, келишмовчиликларга барҳам берилган, урушлар тўхтатилган, кўнгилсизликлар кечирилган.
Қадимги анъаналарга кўра бу пайтда ҳар бир инсон қуйидаги шартларни бажариши керак: кўча ва ҳовлиларни тартибга келтириш, атроф-муҳитни
тозалашда фаол иштирок этиш, дарахтларни оқлаш, кўчат (камида учта), ҳамда гуллар ўтқазиш, хушчақчақ ва шодумон юриш, бирбирларига яхши ниятлар тилаш, аразлашган кишилар билан ярашиш, ҳалол ва муносиб ҳаёт кечиришга интилиш мақсадида ижтимоий жиҳатдан фаол бўлиш кабилар.
Наврўз қадимда ҳам, ҳозир ҳам миллий ва умумхалқ байрами сифатида нишонланади. Шунинг учун ҳам у барча учун энг яхши ҳаётбахш анъаналар, одат ва расмрусумларни тиклаш асосида ўзбек халқи ҳаётида алоҳида аҳамият касб этади. Ўзбек халқ анъаналари миллий характер касб этиши билан бир қаторда бошқа халқларнинг урф-одатлари билан уйғунлашиши натижасида умуминсоний, байналминал хусусиятларга ҳам эга бўлади.
Халқ - тарих ва маданиятни, моддий ва маънавий бойликларини яратувчи буюк куч. Ҳар бир халқ асрлар давомида жуда катта ҳаётий тажриба тўплайди, шу тажрибани эса турли воситалар билан келажак авлодларга мерос қилиб қолдиради. Мақол ва ҳикматли сўзлар ҳам ана шундай бебаҳо меросимиз ҳисобланади.
Тарихнинг гувоҳлик бери ши ча, тафаккурнинг бундай дурдоналарини халқимиз асрлар о ша кўз қора чиғидай асраб-авайлаб, сайқал бериб, турли замон ҳаводисотларидан эсон-омон олиб ўтган. Узоқ йиллардан буён оғиздан оғизга, наслдан наслга кў чиб, пи шиб, халқ донолиги сингиб, янада сайқал топиб келган мақол ва ҳикматлар муҳим тарбиявий аҳамият касб этади. Бинобарин, у ёки бу мақолни э шитган ки шида ана шу мақолда акс этган воқеа-ҳодисага нисбатан аниқ муносабат юзага келади. Налижада мақол ки шига ғоявий йўнали ш беради. шунингдек ижобий идеалларнинг шакллани шига, ривожлани шига йўл о чади, ва ниҳоят шахсни, ўз идеаллари у чун актив кура шга уҳдайди.
Модомики, шундай экан, халқ оғзаки ижоди асарларини авайлаб-асраш, ўргани ш ҳамда келажак авлодларга еткази ш давлат аҳамиятидаги и шдир. чунки ота-боболаримиздан қолган бу муқаддас меросда биздан аввал ўтган не ча-не ча аждодларнинг беқиёс маънавий ва маданий бойликлари жамланган бўлиб, уларсиз ўзбек халқининг маънавий ҳаётини ва унинг ривожини тасаввур қилиб бўлмайди:

  • зарурлиги;

    • халқ педагогикаси воситасида ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга мақсадида фан ўқитувчиси ва ўқувчиларнинг функционал вазифаларини ўзгартириш зарурлиги;

    • бугунги шароитда ахборотларнинг кескин кўпайиб бораётганлиги ва уларни мактаб ўқувчиларига етказишда вақт омилининг чегараланганлиги;

    • халқ педагогикаси воситасида ўқувчиларнинг ижтимоий билимларга асосланган ижтимоий тафаккурдан ўз-ўзини реал баҳолаш ва назорат қилишга ўтиб борилиши;

    • халқ педагогикаси воситасида ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини оширишнинг энг мақбул йўли мажмуавий ёндашиш принципидан фойдаланишни тақозо қилиши.

Халқ педагогикаси воситасида ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга йўналтирилган педагогик жараённи ташкил этишда ўқитувчилар ва ўқувчилар муносабатининг ўзига хос жиҳати:

  • Халқ педагогикаси воситасида ўқувчилар мустақиллиги ва ўқув фаолиятини таъқиқлаш эмас, балки йўналтириш;

  • ўқув фаолиятини халқ педагогикаси воситасида ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ҳамкорликда ташкил этиш;

  • бирор-бир фаолиятни амалга оширишда халқ педагогикаси воситасида самарали ташкил этиш;

Шунга кўра халқ педагогикаси воситасида ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини оширишнинг асосий моҳияти шундаки, анъанавий ижтимоий таълимда кўзда тутилган натижаларни ижтимоий фаолликни оширувчи эркин таълим жараёнини самарали ташкил этиш орқали ўқувчилар ўртасида қизиқиш уйғотиш ва онгли интизомни ҳамда ўзаро ишончга асосланган интизомни вужудга келтириш лозим бўлади. Айниқса, ўқувчиларни муваффақиятли билим олишга йўлловчи ҳамкорликнинг пайдо бўлиши, мустақил фаолиятнинг ташкил этилиши, тегишли талабларни жамоа орқали қўллашни амалга ошириш муҳимдир.
Халқ педагогикаси воситасида ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга йўналтирилган педагогик жараённи ташкил этишда бундай муносабатларнинг вужудга келиши тафовутлаб ёндашишни талаб этади. Ижтимоий таълим жараёнини ташкил этишда ўқувчиларнинг билим, кўникма, малакаларини, тасаввур этиш ва уларнинг энг яхши сифатларини аниқлаш ва ривожлантириш, таълимда психологик-педагогик ташхисни қўллаш орқали ўқувчиларнинг шахсий қизиқиши, эҳтиёжи, қобилияти, шахсий сифатлари, ақлий фаолиятининг хусусиятларини аниқлаш лозим бўлади.
Шунга кўра ўқувчилар ижтимоий фаоллигини оширишга йўналтирилган педагогик жараённи ташкил этишда ўқитувчи ва ўқувчилар
муносабатини тўғри йўлга қўйиш ва ўқувчиларнинг ақлий билиш фаолияти ташкил этишда уларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда тегишли технологиядан фойдаланилади. Ҳатто бир нечта технологияни уйғунлаштирган ҳолда қўллаш мумкин.
Ўқувчилар ижтимоий фаоллигини оширишга йўналтирилган педагогик жараённи ташкил этишда фойдаланиладиган педагогик технологиялар онгли интизомининг юқори даражада бўлишини ўқувчилар онгли эҳтиёжининг ортиб боришига ижобий таъсир этади. Ана шундай технологиялар жумласига дидактик ўйин, муаммоли таълим, модулли таълим, коммуникатив таълими, ўқув материалларининг (жадвал ва белгили) моделлари, ҳамкорликда ўқитиш технологияси педагогик жараёнларни янада қизиқарлироқ олиб бориш, шу куннинг долзарб мавзуси билан дарсни боғлаш, бунда мамлакатимизда чоп этилаётган адабиётларда, газета ва журналларда босилаётган илмий ва бадиий мақолалардан кенг кўламда фойдаланиш зарур.
Бу каби дарс кўринишлари ўқувчи фаоллиги ва эркинлигини таъминлашга қаратилган бўлиб, бир вақтнинг ўзида ўқитувчидан катта масъулиятни талаб этади. Қуйида шу каби дарс жараёнини олиб бориш учун бир нечта шаклларни тавсия этамиз.

Download 204.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling