Ii. Нефть ва газ конлари коллекторларининг тавсифи
Стандарт бўйича ҳимоя қувурларининг ўзаро бирикиши ва
Download 1.9 Mb. Pdf ko'rish
|
лекция
6.2. Стандарт бўйича ҳимоя қувурларининг ўзаро бирикиши ва
уларнинг турлари Стандарт бўйича ҳимоя қувурларини ўзаро бириктиришни беш тури (кўриниши) бўлиб, шундан тўрттаси муфтали бирикмадир: - қисқа учбурчакли резьбали - узайтирилган учбурчакли резьбали - трапецеидал резьбали (ОТТМ) - юқори герметик трапецеидал резьбали (ОТТГ) 6-расм. Конуссимон учбурчакли резьба профилининг катталиклари. Бешинчи тури - юқори герметик трапецеидал резьбали муфтасиз бирикмали (ТБО). Биринчи иккита турдаги қувурлар бурғилаш қувурлари (6- расм) га ўхшаш учбурчакли резьбага эга бўлиб, бир-бири билан резбаларининг узунлиги билан фарқ қилади; иккинчи турдагн бирикмаларнинг резьбалари узунлиги биринчисига нисбатан (қувурлариинг диаметрига боғлиқ) 25-М % каттадир. Қолган турдаги қувурларнинг бирикувчи резьбалари трапецеидал, профили 7-расмда кўрсатилган. Резьба профили томонлари тенг бўлмаган трапеция шаклига эга: профилнинг томонлари ўқ йўналишли кучланишини қабул қилувчи бўлиб, резьба ўқига томон 87° бурчак остида қийшайган, қолганлари эса кам кучланишли профиллар 80° ли бурчак остидадир. 7-расм. Россия стандарти бўйича трапецеидал резьба профили Натижада трапецияли бирикмаларнинг резьбасини қиялик бурчаги профил кучланган томони резьба ўқи томонида юқори бўлганлиги учун бошқа учбурчакли резьбали бирикмаларга нисбатан чўзилишга чидамлидир. ОТТГ ва ТБО қувурлари сўнгги қисмларида ва муфталарида конуссимон зичловчи силлиқ юза мавжуд (8-расм). Ниппель томонини куч билан қотириш вақтида бундай юза ОТТГ муфтаси юзасига зичлашиб қотиши туфайли (ТБО қувурининг муфтали томони), юқори герметик бирикишга эришилади. ОТТГ муфтаси бирикмаси ва ТБО нинг муфтали қисми бирикмаларида таянч бўртма мавжуд. Машина ёрдамида охиригача қотирилган бирикма, қувурни чети муфта таянч бўртмасининг четига тўлиқ юза бўйлаб тегиши лозим. Бундай бирикиш натижасида бир конуссимон юзани иккинчи юза билан қотириш меъёридан юқори бўлиб кетишини олдини олади. Стандарт бўйича қисқа учбурчакли резьбали ҳимоя қувурлари 19 та катталикда шартли равишда 114 мм дан 508 мм гача. Сифати ва аниқлиги қувурлар А ва Б кўринишда ишлаб чиқарилади. A кўринишдаги қувурларнинг аниқлиги юқоридир. Қувурлар унча катга бўлмаган овалликка эга бўлиши мумкин. Оваллик деб - энг катта ва энг кичик қувур диаметрларининг уларнинг ярим йиғиндиси фарқининг нисбатига айтилади. 8-расм. Юқори герметикли ОТТГ ва ТБО резьбали бирикмаларнинг схемаси Стандарт бўйича бир шартли диаметрдаги қувурлар деворининг қалинлиги (5.2 мм дан 16.5 мм гача бўлиб, бирикиш конструкцияси ва мустаҳкамлик гуруҳи, диаметри билан фарқ қилади) турлича бўлади. Россия стандартга мувофиқ ҳимоя қувурлари етти хил (Д; К; Е; Л; М; Р; Т) мустаҳкамликка эга бўлган пўлатдан тайёрланади. Муфтали ва муфтасиз қувурлар тайёрланиб бўлингандан кейин гидравлик синашдан ўтказилади. Гидравлик синаш учун босим шундай ҳисобланиши лозимки, диаметри 219 мм ли Б кўринишда ишлаб чиқарилган ҳимоя қувурига |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling