Ii. Нефть ва газ конлари коллекторларининг тавсифи


 Цементлаш жараёнида ишлаш шароити


Download 1.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/55
Sana14.12.2022
Hajmi1.9 Mb.
#1004312
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   55
Bog'liq
лекция

8.1.2 Цементлаш жараёнида ишлаш шароити 
Ҳимоя калоннасини ҳаракатлантириб цементлаш даврида қувурни 
туширишда таъсир этувчи кучлар таъсир этиб, бу кучларнинг айрим 
катталиклари ўзгаради. Одатда қувурлар ҳаракатланиши даврида 
тезланиш, туширишга нисбатан кичик бўлади. Лекин гидродинамик 
босимлар натижасида ўқ йўналишли кучлар сезиларли даражада ўсиши 
мумкин: 


- зичлиги бурғилаш эритмасига нисбатан катта бўлган цемент эритмаси 
калоннада ҳаракатланиши даврида оғирлик кучи юқори бўлади;
- калонна орти муҳитидаги тампонаж эритмаси сиқиб кўтариш кучи 
юқори бўлади;
- радиал босимлар юқори бўлади. 
Тўхташ ҳалқасига (стоп кольца) босувчи тиқин жойлашиш моментида 
гидравлик зарба ҳосил бўлади.
Масалан: ҳимоя калонналарини ҳаракатлантирмасдан цементлаш 
жараёнида қатор қудуқларда ўқ йўналишли юқори кесимларда 15-25% га,
цемент эритмасини ҳайдаш бошланиши вақтига нисбатан ошган. 
Цементлаш жараёни тугагандан кейин цементлаш даврида таъсир этган 
инерцион кучлар ва гидродинамик босим кучлари таъсири тўхтайди. Цемент 
эритмасида ғоваклик босимнинг тезда камайиши натижасида Архимед кучи 
ва ташқи радиал кучлар камаяди. 
Қудуқ тубида ҳарорат қанча юқори бўлса, қудуқни ювиш ва цементлаш 
жараёнида қудуқнинг остки участкаси (оралиғи) да ҳарорат камаяди. 
Юқорида эса ҳарорат ошади. Цемент эритмасининг қотиши натижасида 
калоннанинг юқори кесимида ўқ йўналишли кучлар, калоннанинг 
оғирлигига яқинлашади, айрим ҳолларда, ҳатто калоннанинг оғирлигидан 
ҳам ошиб кетади. Шу даврда ҳимоя калонналарининг ишдан чиқиши 
кузатилади. 
 
8.1.3 Бурғилаш жараёнида ишлаш шароити
 
Ҳалқа оралиғида цемент тоши ҳосил бўлганидан кейин, ҳимоя қувури 
белгиланган куч билан (тортиб) кўтариб кўрилади ва олдинги ҳимоя қувури 
билан бириктирилади. 
Қудуқдаги ҳар қандай босим ёки ҳароратнинг ўзгариши ҳимоя 
калоннасининг деформацияланишига олиб келади. Агар деформация содир 
бўлмаса, бурғилаш даврида ҳароратнинг ва босимнинг ўзгариши туфайли 


қатор кучлар таъсир этади; бурғилаш даврида калоннанинг ўз оғирлик кучи; 
боғлаш манифольд жараёнида (чўзилиш) тортиш кучи; ҳарорат ва босимнинг 
ўзгариши жараёнида радиал ва ўқ йўналишли кучлар; қудуқнинг қия 
оралиқларида ёки қия қудуқларда эгилиш кучлари; даврий равишда, масалан 
тушириб кўтариш операцияси вақтида ҳимоя калоннасига динамик кучлар 
таъсир қилади. Бурғилашда ҳимоя калоннасининг ички қисмида бурғини 
бурғилаш қулфлари ва бошқа предматларнинг ишқаланиши тушириб-
кўтариш операцняси бурғилаш калоннасининг айланиш вақтида 
емирилиши рўй беради. Бу эксплуатацион ҳимоя қувурида 
кузатилмайди. 

Download 1.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling