Ii. Нефть ва газ конлари коллекторларининг тавсифи


 Қатламни очишда атроф-муҳит муҳофазаси


Download 1.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/55
Sana14.12.2022
Hajmi1.9 Mb.
#1004312
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   55
Bog'liq
лекция

4.3. Қатламни очишда атроф-муҳит муҳофазаси 
 
Атроф-муҳит (атмосфера, тупроқ, артезиан ва шифобахш сув 
манбалари) қудуққа отилиш фаввора ҳосил бўлиши ёки қувур орти 
бўшлиғидан флюидларнинг оқиб чиқиши, бу қатлам флюидлари таркибида 
олтингугурт, углеводородлар, натрий тузлари, кальций, магний ва бошқа 


элементлар, шунингдек ювувчи суюқликларнинг ташлаб юборилиши 
натижасида ифлосланиш рўй беради. 
Атроф-муҳит ифлосланишини бартараф этишга қаратилган асосий 
ташкилий ишлардан бири, қудуқдан 100-200 метр шамол йўналиши бўйлаб иш 
бошлашдан аввал, қудуқдан чиқиши кутиладиган қатлам суюқлиги учун катта 
ховуз тайёрланади. Ховузга қудуқни ўзлаштириш, синаш, текшириш ва 
бошқариладиган фаввора жараёнида чиққан қатлам суюқлиги тушиши 
режалаштирилади. 
Айрим ҳолларда, агар бошқариб бўлмайдиган фаввора (яъни фавворага 
қарши ускуналар мавжуд бўлмаса, ускуна ишламаса ёки ишдан чиққанида) 
ҳосил бўлса, тезда ер юзаси бўйлаб ариқ (канал) қазиб, қудуқдан оқиб 
чиқадиган суюқликни қабул қилиш ва қудуқ юзасидан бир неча юз метр 
узоқликда йиғиш тавсия этилади. 
Бошқа бир фойдали ташкилий ишлардан бири, аномал қатлам босими 
юқори бўлган маҳсулдор горизонтни (фаввора ҳосил қилган қатлам) 
қопламаси юқорисида қувур орти қисмида пакеровка қилишдир. Агар 
пакеровка қилиш имконияти бўлмаса, қувур орти бўшлиғига цемент 
эритмаси ҳайдалиб, ички ортиқча босим цемент қотгунга қадар ушлаб 
турилади. 
Ювувчи суюқликка аралашиб чиқадиган газ (факел)да ёндирилади ёки 
утилизация қилиниб, саноат газ йиғиш тармоғига юборилади. 
Агар қатлам сувида олтингугурт мавжуд бўлса, бундай қатлам изоляция 
қилиниши ва олтингугурт қўшилган суюқлик нейтрализация қилиниши 
керак. 
Олтингугурт сув билан гранулярли қатламни кольматация қилиш учун 
самарали стабилизаторлар (масалан, КМЦ-600, карбофен, крахмал) 5-10% ли 
сувда эрувчан мис, темир, магний, никель ёки қўрғошин тузлари сув ва 
зарурият туғилса, оғирлаштирувчи ва гил кукунлари билан ванна қилиш 
таклиф қилинади. 


Ювувчи суюқликдаги олтингугуртни нейтраллаштириш учун мис ёки 
темир купороси сувли эритмаси қўшилади. Йўлдош ёки табиий газга 
олтингугурт аралашиб келган вақтда бу газлар факел орқали ёқиб юборилса, 
у ҳолда ёнган олтингугурт - олтингугурт газига айланади ва кучли заҳарловчи 
газ пайдо бўлади. Шунинг учун ёқиб юбориш тармоғига юборишдан олдин 
олтингугурт нейтрализация қилинади ва факелга жўнатилади. 
Нейтрализация қилиш усулларидан бири қуйидагича амалга 
оширилади, отқинга қарши ускунанинг чиқиш линиясига ёки фаввора 
арматурасининг чиқиш линиясида сувга эрувчи икки гидроксидли металлар 
қўшиб юборилади. 

Download 1.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling