Ii. Нефть ва газ конлари коллекторларининг тавсифи
Ҳимоя калоннасини ҳисоблаш
Download 1.9 Mb. Pdf ko'rish
|
лекция
8.2
Ҳимоя калоннасини ҳисоблаш. Ҳимоя калонналарини мустаҳкамликка ҳисоблаш принциплари Ҳимоя қувурларига таъсир этувчи баъзи кучларни уч гуруҳга бўлиш мумкин: - ўқ йўналишли; - ташқи ортиқча босим; - ички ортиқча босим. Бу кучлар калонналарга турли вақтда турли куч билан таъсир қилиши мумкин, шунинг билан ҳимоя калоннасининг остки участкасига энг катта ташқи куч, юқори қисмига эса энг катта ички ортиқча босим таъсир этади. Шунинг учун ҳам бурғилашда бу кучлар таъсир характери бўйича мустаҳкамликни ҳисоблаш, ҳар бир гуруҳ учун алоҳида ҳисобланади. Бундай йўл билан ҳисобланган чизма бир нечта секциядан иборат бўлади, бир-биридан бу секциялар пўлат маркаси ва қувур деворининг қалинлиги билан фарқ қилади. Ҳисоблашларни амалга оширишда барча ўтиш кесимларида мустаҳкамликни захира коэффициенти асосий мустаҳкамликка яқин бўлиши, энг хавфли кучлар таъсир этадиган оралиқларида мустаҳкамликнинг захира коэффициенти мустаҳкамликка тенг бўлишига йўл қўйилади. Кон - геологик шароити ўрганилган районда эксплуатацион калоннани ҳисоблаш принципларини мисол тариқасида кўриб чиқамиз. Ҳимоя калоннаси конструкциясини лойиҳалаш, ҳимоя калоннасини ички ва ташқи ортиқча босимлар таъсирида эзилишга қаршилик кўрсатишини ҳисоблашдан бошланади. Ҳисоблаш жараёнида қатлам суюқлигининг ҳалқа оралиғида қудуққа тушиш имконияти йўқ деб, қабул қилинади. Амалда эса бундай идеал ҳолат мавжуд эмас. Чунки цемент ташқи ҳимоя қувурининг мустаҳкамлигини оширади. Юқоридагиларни инобатга олмаслик мустаҳкамлик захирасини оширишга имконият яратади. Калоннанинг мустаҳкамлик шарти, пачоқланиш қуйидаги кўринишда ёзилади: эзил kp k P ич т P P (8.1) бу ерда Р т - ташқи босим, Па; Р ич. - ички босим, Па; Р кр - ҳимоя қувури учун критик босим, Па; k эзил. - эзилишни мустаҳкамлик захира коэффициенти; ҳимоя қувурларини хисоблаш кўрсатмасига мувофиқ, эксплуатацион объект чегарасида жойлашган секциялар учун k эзил. = 1.0-1.3 (тоғ жинсининг мустаҳкамлигига боғлиқ ҳолда); қолган секциялар учун k эзил. =1.0. Калоннани ҳаёлан учта участкага бўламиз. Остки - цементланадиган, аввалги ҳимоя калонналари тушириладиган оралиқ; Ўрта - цементланадиган, аввалги ҳимоя калоннасини ичида жойлашган; Юқориги - цементланмайдиган оралиқ. Ташқи босим остки участка атрофи учун қуйидаги қатлам босими қабул қилинади Р қат. : z g k P P b a кат . (8.2) бу ерда ч.сув. =1000 кг/м 3 ; р ч.сув. - чучук сувнинг зичлиги; g- эркин тушиш тезланиши, м/с 2 : k a - z чуқурликда аномаллик коэффициенти. Агар қудуқ кесими мустаҳкам жинслардан иборат бўлса, ўрта участкада ташқи босим қатлам босимидан юқори бўлмайди. Демак, (8.2) формуладан фойдаланиш мумкин. Йўл қуйиладиган хатолик мустаҳкамлик захирасига киради. Юқори участкадаги ташқи босим учун, цементланмайдиган участкада ҳалқа оралиғи суюқлик устининг босими қабул қилинади. Р устун. = п g z (8.3) бу ерда юв.сую. - ювувчи суюқликнинг зичлиги, кг/м 3 Агарда юқорида ётувчи жинсларда ундан ҳам юқорида ётувчи қатламларнинг босими натижада сиқилиб чиқиши содир бўлса, шу сиқилиб чиқадиган қатламнинг баландлигида +50 м (сиқилиб чиқарилган жинснинг ости ва устидан 25 м дан ), ташқи босим учун геостатик босим қабул қилинади: Р устун. =ρ ўр. g z (8.4) бу ерда ρ ўр. - юқорида жойлашган тоғ жинсларининг ҳажмий массаси ўртача оғирлиги; ρ ўр. - чуқурлик ошган сари ўзгаради, лекин тақрибий ҳисоблашлар учун ρ ўр. ≈2300 кг/м 3 деб қабул қилинади. Ташқи ортиқча босим вақт ўтиши билан кўпчилик оралиқларда ўзгармайди. Энг катта ташқи ортиқча босим ички босимнинг тушиши жараёнида ҳосил бўлиши мумкин. Масалан, маҳсулдор қатламдан суюқлик оқимини олиш мақсадида қудуқни ўзлаштириш жараёнида ёки эксплуатация тугаш босқичларида. Нефтли қудуқларда энг кичик ички босим қуйидаги формула билан ҳисобланади. Р ич. = сую. g(z-z сн ) (8.5) Газли қудуқлар учун газли суюқлик билан тўлдирилган участкаларда эксплуатация сўнгида энг кичик ички босим, яъни z сн Download 1.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling