Ii. Нефть ва газ конлари коллекторларининг тавсифи


Тескари цементлаш усуллари


Download 1.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/55
Sana14.12.2022
Hajmi1.9 Mb.
#1004312
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   55
Bog'liq
лекция

11.5. Тескари цементлаш усуллари 
Тескари 
цементлаш. 
Агар 
қудуқни 
тескари 
цементлаш 
мўлжалланаётган бўлса, қудуққа тушириладиган ҳимоя калоннаси тескари 
клапансиз ва тўхташ ҳалқасисиз туширилади. Қудуқни ювиб бўлгандан 
кейин ҳимоя калоннасига цементлаш ускуна учи юқори босимли зулфинлар 
билан биргаликда ҳамда лубрикатор билан бирга қотирилади.Ускуна учи 
циркуляцион сиетемасига қувур ёрдамида туташтирилади. Калонна орти 
муҳити превентор билан герметикланади. 
Цемент эритмаси тўғридан тўғри калонна орти муҳитига ҳайдалади. 
Цемент эритмаси суриб чиқариладиган ювувчи суюқлик калонна ортидан 
ҳимоя калоннаси ичига, ҳимоя калоннаси ичидан ускуна учига, ускуна учи 
орқали қувурларга, қувурлардан циркуляцион системага чиқади. Тампонаж 
эритмасининг биринчи миқдори калоннанинг бошмоғига кириши билан 
насослар тўхтатилиб, қудуқ юзасидаги ускуна учининг зулфинлари ёпилади 
ва қудуқ тампонаж эритмаси қотгунича тинч ҳолатда қолдирилади. 
Агар тампонаж эритмаси билан ювувчи суюқлик зичлиги катта фарқ 
қилса, тампонаж эритмаси ҳажми юқори бўлса, қувур ортига ҳайдалаётган 
тампонаж эритмасининг тезлиги юқори бўлиб кетиши оқибатида, бу оралиқда 
босим атмосфера босимидан паст бўлиши мумкин. Натижада герметик 
бўлмаган қувурлар уланган оралиқларда хаво ютилиши ёки қатламлардан 
суюқликнинг оқиб кириши бошланади. Бу ҳолатларнинг олдини олиш учун 
ускуна учидаги зулфинларни қисман шундай ёпиш лозимки, ускуна учидаги 
босим ҳар доим атмосфера босимидан юқори бўлиб турсин. 
Тескари цементлашда энг оғир ҳолат бу тампонаж эритмасининг 
биринчи миқдори ҳимоя калоннасини бошмоғига кириб келганлигини 
билишдир. Буни ишончли амалга ошириш учун гамма-каротаждан 
фойдаланилади. Бу прибор қудуққа кабель билан ускуна учидаги 
лубрикатор орқали туширилади ва бошмоқдан (100-200 м) узоқликда 
жойлаштирилади. Тампонаж эритмасининг биринчи миқдори тезда емирувчи 


изотоп билан фаоллаштирилади. Калонна ичида ўрнатилган приборнинг 
чуқурлигини ва шу прибор ўрнатилган чуқурликдан ҳимоя калоннаси 
бошмоғигача бўлган қувур орти муҳити ҳажмини насосларнинг жами 
ҳайдаш сарфи бўйича бу оралиқни тўлдириб, қувур ичига кириб, уни 
тўлдириш вақтини осон ҳисоблаш мумкин. 
Тескари цементлашда қудуқ деворларига босим кам таъсир этади (бир 
поғонага нисбатан). Насосларнинг қуввати юқори бўлиши шарт эмас; бошқа 
цементлаш усулларига нисбатан қувур ортини тамонаж эритмаси тўлиқ 
эгаллайди. Шу билан биргаликда бу усулда тамонаж эритмасининг сифати 
қудуқнинг остки қисмида бир поғонали цементлаш усулига нисбатан ёмон. 
Чунки ажратувчи тиқинни ишлатиб бўлмаслиги сабабли, тампонаж эритмаси 
билан ювувчи суюқлик аралашиб қолиш кузатилади.
Тескари цементлашни қуйидаги ҳолларда қўллаш мумкин: 
а) агар ютилиш хавфи бўлган оралиқларда бир поғонали 
цементлашни ишлатиш имконияти бўлмаса;
б) агар бурғилаш майдончасига қудуқни бошқа усуллар билан 
цементлашга кучли насосларни етарли даражада тўплаш имконияти 
бўлмаса. 

Download 1.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling