Ii. Нефть ва газ конлари коллекторларининг тавсифи
XIII. Қудуққа кўприк қуйиш ва ажратиш таъмирлаш ишларини
Download 1.9 Mb. Pdf ko'rish
|
лекция
XIII. Қудуққа кўприк қуйиш ва ажратиш таъмирлаш ишларини
олиб бориш Таянч иборалар: истиқболли горизонт – маҳсулдорлиги юқори бўлган горизонт; калибрланган штифт – белгиланган босимда кесилувчи штифт; тампонаж - тош - коксли қувур ортида тампонаж тошининг ёрилишидан ҳосил бўлган ёриқлар, дарзликлар. Адабиётлар: 1, 2,3, 9, 12, 13. 13.1. Қудуққа кўприк қуйиш Кўприк деб, қудуқ остки қисмини юқори қисмидан ажратувчи сунъий иншоотга айтилади. Кўприклар резинали, пластмассали, металли, цементли ва бошқа бурғиланадиган материаллардан бўлиши мумкин. Уларни очиқ стволда ҳамда ҳимоя калоннасининг ички қисмида ўрнатиш мумкин. Истиқболли горизонтларни синаш жараёнида қатлам синагичи учун таянч вазифасини бажарувчи сунъий забой сифатида, шунингдек ўтказувчан горизонталларни қувурнинг ички қисми билан туташган оралиқларини бир-биридан вақтинчалик ёки доимий ажратиш мақсадида ҳимоя калоннаси ичида кўприклар қуйилади. Кўприк тайёрлашнинг энг самарали усули қуйидагича. НКК остки қисмига резьба ёрдамида қотирилган ичи ғовак (бўш) контейнер билан ҳимоя калоннаси ичига туширилади. Контейнернинг ичида марказий ўтиш каналига эга бўлган манжетли тиқин калибрланган штифтлар ёрдамида қотирилган. Контейнер қуйилиши лозим бўлган кўприкнинг остки чегарасида жойлаштирилади. Қудуқ тўлиқ ювиб бўлинганидан кейин НККнинг ичига биринчи ажратиш тиқини жойлаштирилиб, устидан ҳисобланган миқдорда тампонаж қоришмаси ҳайдалади. Сўнгра цементлаш ускуна ичидаги иккинчи ажратиш тиқини қўйиб юборилиб, устидан белгиланган миқдорда босувчи суюқлик ҳайдалади. Тампонаж қоришмасининг зарур миқдори қуйиладиган кўприк ҳажмини тахминан 120 % га тенг бўлса, босувчи суюқликни зарур ҳажми эса НККнинг ички ҳажмига тенг. Биринчи ажратиш тиқини, манжетли тиқингача бориб, унинг ўриндиғига жойлашади ва ўтиш каналини ёпади. Босувчи суюқликни ҳайдалиб туриши натижасида НКК ичида босим тезда ошади. Босим 3 МПа босимга етган вақтда калибрланган штифтлар кесилиб, манжетли тиқин (биринчи ажратиш тиқини билан бирга) контейнерлардан чиқади ва кенгайиб ҳимоя калоннаси деворларига зичлашади. Тампонаж қоришмаси манжетли тиқин остидан қувур орти муҳитига сиқиб чиқарилади. Иккинчи ажратувчи тиқин НККнинг контейнер билан бириктирувчи ўрнатиб берувчи (переводник)нинг ўриндиғига жойлашиши билан босувчи суюқликнинг қувурлар калоннаси ичида ҳаракатлана олмайди ва яна цементлаш ускуна учида босим тезда ошади. Шу вақтда суюқликни ҳайдаш тўхтатилади. Сўнгра НККни шундай кўтариш лозимки, контейнер кўприкнинг юқоридаги чегарасидан 20-25 м юқорисида бўлсин. Қудуқ яна тескари (айланма суюқлик ҳаракати) циркуляция усули билан тўлиқ ювилади. Ювиш жараёнида иккиламчи ажратиш тиқини юза қисмига чиқариб юборилади. Тампонаж қоришмаси қотганидан кейин бурғи билан бурғилаш қувурлари туширилиб, кўприкнинг юқори чегараси чуқурлиги аниқланади. Унинг кучсиз юқори қисми бурғиланади ва суюқлик устуни босимини камайтириш орқали герметиклиги текшириб кўрилади. Агар кўприк герметик бўлмаса, унда уни бурғилаб ўтилиб, кўприк қуйиш жараёни такрорланади. Download 1.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling