Ii. Нефть ва газ конлари коллекторларининг тавсифи


 Ажратиш - таъмирлаш ишлари


Download 1.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/55
Sana14.12.2022
Hajmi1.9 Mb.
#1004312
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   55
Bog'liq
лекция

13.2. Ажратиш - таъмирлаш ишлари 


Таъмирлаш ишлари қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади, улар 
қуйидагилар: 
- Таъмирлов - цементлаш ишлари - қатлам суюқликлари бир 
горизонтдан бошқа бир горизонтга ёки атмосферага тампонаж тоши 
каналлари ёки ёриқларидан чиқиб кетишини олдини олиш ва бартараф этиш 
мақсадида; 
- Калонна орти муҳитида бирламчи мустаҳкамлаш ёки цементлаш 
жараёнида тамонаж қоришмаси баъзида эритма билан тўлдирилмаган 
участкалар; 
- Ҳимоя калоннаси герметик бўлмаган оралиқлар ажратилади. 
Таъмирлаш - ажратиш ишларини бошлашдан аввал нуқсон мавжуд 
участкаларни ва герметик бўлмаган участкани лой, зангдан тозалаш ҳамда 
улар орқали бўладиган циркуляциянинг жадаллигини аниқлаш. 
 
13.3. Нуқсонли участкаларнинг жойлашган ўрнини аниқлаш 
Нуқсонли оралиқ (участка)ларни жойлашган ўрнини аниқлаш. Бу 
масалани аниқлашни, бир нечта усуллари мавжуд. Биринчи усулда остки 
қисмида пакер бўлган бурғилаш қувурлари ҳимоя калонналарининг ўртасида 
бўлган чуқурлигига туширилиб, қувурлар оралиғи пакеровка қилиниб, 
превенторлар ёпилади. Сўнгра қувур ичига сув ҳайдалиб, қудуқ юза босими 
Р
юза
ҳосил қилинади ва 0.5 – 1.0 соат ичида қувур ичидаги ва қувурлар 
орасидаги босим назорат қилиб турилади. Агар шу вақт мобайнида босим 
ўзгармаса, демак ҳимоя калоннасининг остки қисми герметик деб 
ҳисобланади. 
Бунда босим туширилиб, пакер озод қилинади. Бурғилаш қувурлари 
юқори участкаси ўртасигача кўтариб, яна пакеровка қилинади ва юқоридаги 
ишлар такрорланади. Агар қувурлардаги синаш босими камайса, лекин 
қувурлар орасидаги босим ўзгармаса, унда нуқсонли участка аввалги пакер 
қўйилган оралиқ билан пакеровка қилинган оралиқда жойлашган бўлади. 


Ушбу оралиқ таянч тенг икки участкага бўлинади. Пакер участкаси 
ўртасига қўйилиб, пакеровка қилинади ва пакер ости муҳити синаб 
кўрилади. Синаш жараёни шундай олиб борилиши керакки, нуқсонли участка 
10-20 метрли масофада қолдирилиб, сўнгра ажралиш ишлари амалга 
оширилади. 
Герметик бўлмаган резьбали бирикмаларни аниқлашнинг энг самарали 
усули ҳаво билан синаб кўришдир. Ҳимоя калоннасининг резьбали 
бирикмалари герметиклигини синаб кўриш учун ҳимоя калоннаси ичига 
НКК туширилади. 
Қудуқ юзаси герметикланганидан кейин, қудуқ тоза сув билан 
ювилади. Ҳимоя калоннаси билан НКК орқали ўлчов идишга сув чиқариб 
олиниши йўли билан қудуқ ичидаги сув сатҳи 50-100 м га камайтирилади. 
Сўнгра НККнинг юқори қисмидаги (кран) зулфин ёпилиб, компрессор билан 
ҳаво босими 12-16 мПа гача оширилади ва 0.5-1.0 соат вақт оралиғида 
қувурлар оралиғидаги ва қувур орти муҳитида босим монометрлардан 
кузатиб турилади. Агар босим ўзгармаса, юқори оралиқ (участка)лардаги 
резьбали бирикмалар герметик деб ҳисобланади. НККдаги зулфин очилиб, 
сувнинг сатҳи яна 50-100 метрга камайтирилади. Зулфин ёпилиб, ҳаво босими 
яна 12-16 МПа гача оширилади ва монометрларнинг кўрсатиши назорат 
қилинади. Агар навбатдаги синаш жараёнида босим қувур орти муҳитида 
кўтарилса, нуқсонли оралиқ сўнгги сув сатҳи туширилган калонналар орти 
муҳитида бўлади. 
Агар босимнинг ўсиши суст бўлса, сувли суюқлик сатҳини яна 50-100 м 
га туширилади ва синаш давом эттирилади. Янги оралиқда калонна орти 
бўшлиғида босимнинг жадал ўсиши резьбали бирикмаларда герметиклик 
йўқлигини билдиради. 

Download 1.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling