Ii. Нефть ва газ конлари коллекторларининг тавсифи


 Резьбали бирикмаларда герметиксизликни


Download 1.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/55
Sana14.12.2022
Hajmi1.9 Mb.
#1004312
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55
Bog'liq
лекция

 
13.4. Резьбали бирикмаларда герметиксизликни 
бартараф этиш 


НКК (насос компессор колонна)нинг остки қисми мустаҳкамлиги 
бузилган чегарадан пастки оралиқда бўлиши лозим. НККга навбати билан 
ҳажми 100 м бўлган қувурлар оралиғига ҳажмига тенг дизель ёқилғиси 
маълум миқдорли қотувчи материал билан бирга ГТМ-3 гидрофобли 
тампонаж материали, иккинчи порция 100 м қувур ичи бўшлиғи ҳажмига 
тенг миқдорда дизель ёқилғисининг ҳажми 150-200 м қувурлар орти 
бўшлиғини ҳажмига тенг. Қачонки НККдан ГТМ-3 чиқиб, қувурлар 
оралиғига кириши билан қудуқ юзаси герметизация қилинади. НКК эса 0.5-
1.0 соат қудуқ юзаси босим остида ушлаб турилади. Сўнгра босим 
туширилиб, 120-150 м юқоридаги эритма аралаштирилади. Қувурлар 
бўшлиғи ёрилиб, яна НККда босим ҳосил қилинади. Бу жараён (операция) 
ГТМ-3 эритмаси нуқсонли оралиғи (участка)дан юқорига чиқиб қолгунга 
қадар давом эттирилади, сўнгра (колонна)калонна ювилиб, ГТМ-3 тўлиқ 
чиқариб олинади. 
Назорат саволлари. 
1. Кўприк деб нимага айтилади ва улар қандай хом ашё (материал)дан 
қуйилади? 
2. Кўприклар қуйиш жараёнини тушунтиринг. 
3. Ажратиш - таъмирловчи ишлари деганда нимани тушунасиз? 
4. Нуқсонли оралиқ (горизонт)ларнинг жойлашган ўрни қандай 
аниқланади? 
5. Резьбали бирикмаларда герметик (мустаҳкам) сизликни қандай 
бартараф қилинади? 


XIV. Отилишга қарши ускуналар жамламаси 
Таянч иборалар: плашкали превентор - юқориги ва пастки 
плашкалардан иборат превенторлар; ОҚУ (ПВО) - отилишига қарши 
ускуналар. 
Адабиётлар: 1, 3, 5, 12, 13. 
 
14.1. Нефть ва газларни отилиш (фаввора) дан сақлаш 
ускуналари 
Отилишга қарши бўлган ускуналар қудуқ устини ёки юзасини герметик 
сақлаш мақсадида, яьни очиқ фавворалардан ва бурғилаш вақтида ҳосил 
бўладиган фаввора, отишлардан текширишда, синашда ва қудуқни 
ўзлаштиришда ишлатилади. 
Фаввора ҳосил бўлишининг асосий сабабларидан бири қатлам 
босимининг бурғилаш эритмасининг устун босимидан юқори бўлишидир. 
Қатлам босими ҳар 10 метрда тахминан 0.1 мПа га ортади, лекин шундай 
қатламлар мавжуд бўлади, улар ўзгарувчан (аномал) паст босимли ёки 
аномал юқори босимли қатламлар бўлиши мумкин. Бу қатламлар юқоридаги 
тенгликка бўйсунмайди. 
Очиқ фавворалар ва отилишлар хизмат кўрсатаётган шахсга хавф 
туғдиради ва атроф-муҳит ифлосланишини ҳамда ёнғин содир бўлишини 
келтириб чиқаради. Шунинг учун фавворага қарши ускуналар ишончли ва 
доим юқори даражада тайёр ҳолатда туриши лозим. 
Фавворани олдини олиш учун қуйидаги технологик жараён 
(операция)лар бажарилган бўлиши лозим: 
1. Муфтали мустаҳкамловчи қувурлар ва қулф бирикмали бурғилаш 
қувурлари айланишга ўтишда тортиб олиш шароитига эга бўлиши керак; 
2. Қатламга қарши босим ҳосил қилиб, ёпиқ циркуляция ҳосил қилиш; 
3. Қатламга бурғилаш эритмасини бурғилаш насослари билан ҳайдаш. 


Фавворага қарши мослаштирилган ускуналар таркибига 
қуйидагилар киради: 
1) Превенторлар; 
2) Крестовина; 
3) Превентор устига ўрнатиладиган катушка; 
4) Кенгайтирилган (ажраладиган) металл нов.
Бурғилаш эритмаси таркибида нефть, газ ҳосил бўлганда бошқариш
қулай бўлиши учун превентор ва манифольдларни бошқариш станцияси 
мавжуд. 
Нефть - газларни отилишдан сақловчи ускуна қудуқ усти билан 
бурғилаш минорасининг поли остида жойлашади. Нефть газ саноатида 
хавфсизликни сақлаш учун фавворага қарши ускуна қидирув майдонларини 
бурғилашда, газ - конденсатли ва газли конларда ҳамда аномал юқори 
қатлам босимли қудуқларда ўрнатилиши шарт. 
Қудуқ юзаси кондуктори ва оралиқ калонналарни цементланиб 
бўлгандан кейин превентор билан жиҳозлалади. 
Фавворага қарши ускуналар герметик ва мустаҳкамлигини қудуқ устига 
жойлаштирилгандан кейин текшириб кўрилади. 
Мустаҳкамликка синаётганда синов босими Р рухсат этилган ишчи 
босим Р
иш
га қараб аниқланади. 

Download 1.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling