Ii. Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари


IV. Амалий машғулотлар бўйича кўрсатма ва тавсиялар


Download 1.51 Mb.
bet3/6
Sana15.06.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1478911
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2 07 Тиббиёт техникаси ва янги тиббиёт техн

IV. Амалий машғулотлар бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Фан бўйича машғулотлар 50% назарий ва 50% амалий қисмдан иборат бўлган ҳолда ўтказилади. Амалий машғулот ва маъруза ўзаро боғлиқ ҳолда ўтказилади.
Амалий машғулотлар учун қуйидаги мавзулар тавсия этилади:

  1. Беморларнинг диспансеризациясида қўлланиладиган тиббий техника. Дастлабки ташхис муолажаларини тиббий техник таъминоти.

  2. Ультратовушга асосланган текширув усулларининг физикавий асослари.

  3. Лазернинг турлари ва уларнинг замонавий тиббиётда қўллаш усуллари.

  4. Тиббий визуаллаштириш усуллари. Магнит-резонанс томография, позитрон-эмиссион томографиясининг ишлашининг физикавий асослари.

  5. Кардиологияда қўлланиладиган тиббий усуллар ва техник воситалар.

  6. Жарроҳликнинг замонавий усуллари: лапароскопия, радиотўлқинли жарроҳлик.

  7. Замонавий физиотерапевтик усулларнинг қўлланилиши

  8. Замонавий тиббиётда нанотехнологияларни қўллаш истиқболлари.

Амалий машғулотлар мультимедиа қурилмалари билан жиҳозланган аудиторияда бир академик гуруҳга бир ўқитувчи томонидан ўтказилади.


Амалий машғулот давомида аниқ бир мавзуларни назарий жиҳатдан чуқур ўрганиш, услубий жиҳатдан долзарб бўлган мавзуларни чуқур тахлил қилиш, алоҳида муоммолар бўйича илмий жиҳатдан ишлаб чиқиш мақсадида савол-жавоб, суҳбат, доклад ва рефератларни муҳокама қилиш, ёзма назорат ишларини олиш, вазиятли масалаларни муҳокама қилиш ва тест саволларига жавоб бериш орқали эгалланилади. Шу билан бирга машғулот давомида интерфаол усуллардан ва компьютер, инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда назарий билимларни мустаҳкамлаш лозим.
Амалий машғулотларни ўтказишда қуйидаги дидактик тамойилларга амал қилинади:

  • Амалий машғулотларни мақсадини аниқ белгилаб олиш;

  • Ўқитувчининг инновацион педагогик фаолияти бўйича билимларни чуқурлаштириш имкониятларига талабаларда қизиқиш уйғотиш;

  • Талабада натижани мустақил равишда қўлга киритиш имкониятини таъминлаш;

  • Талабани назарий-методик жиҳатдан тайёрлаш.

Тиббиёт техникаси ва янги тиббиёт технологиялари фани бўйича ўқув машғулотини ўтиш даврида талабалар амалий кўникмаларни ўзлаштиришлари кўзда тутилган.





Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling