Ii. Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси
Download 0.56 Mb. Pdf ko'rish
|
Биокимё-2-курс
Фаннинг вазифаcи:
амалий шифокор фаолиятига йўналтирилган мутахассис тайёрлаш даврида организмда паст ва юқори молекулали бирикмаларнинг турли хил динамик ўзгаришлари ҳақида тушунча бериш; соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш; клиник-ташхис лабораторияларда кенг ўтказиладиган лаборатор текширув натижаларини тўғри таҳлил этиш кўникмаларга эга бўлишини таъминлаш; бўлажак мутахассис-шифокорга организм физиологик вазифаларининг молекуляр асослари, касалликлар патогенезининг молекуляр механизмлари (молекуляр ва ирсий патология), касалликларининг олдини олиш ва даволашнинг биокимёвий асослари, касалликларни ташхис килиш ва даволаш самарадорлигини назорат қилишни ўргатиш. 4 Фан бўйича талабаларнинг билим кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар қўйилади. Талаба: организмда кечадиган биокимёвий жараёнларнинг ўзаро боғлиқлиги; гомеостаз ва бу жараёнларнинг бошқарилиш механизмлари; паст ва юқори молекулали бирикмаларнинг турли хил динамик ўзгаришлари; организм физиологик вазифаларининг молекуляр асослари, касалликлар патогенезининг молекуляр механизмлари (молекуляр ва ирсий патология); баъзи патологик холатарда: қандли диабет, атеросклероз, гепатит, ошқозон касалликлари, ўт тоши ва сийдик тоши касалликлари, гипертония, ирсий касалликлар, панкреатит, подагра каби патологик ҳолатларда, ирсий касалликларда модда алмашинувининг бузилиши ҳақида тасаввурга эга бўлиши; қон константаларининг биокимёвий (оқсил, углевод, липид алмашинув кўрсаткичлари, ферментлар спектри) кўрсаткичларини; ошқозон ширасининг меъёрда ва патологик ҳолатлардаги биокимёвий константаларини; меъёрда ва патологик ҳолатларда сийдикнинг биокимёвий кўрсаткичларини; организмдаги тўқима ва аъзолардаги модда алмашинувининг биокимёвий асосларини; ошқозон шираси кислоталигини ва патологик таркибий қисмларини аниқлашни; сийдик таҳлилини ўтказишни ва унинг таркибидаги патологик моддаларни аниқлашни; соғлом турмуш тарзини тарғибот қилишни; ферментлар фаоллиги ва турли биосуюқликлардаги метаболитлар миқдорини реактивлар тўплами ва биотестлардан фойдаланган ҳолда аниқлашни билиши ва улардан фойдалана олиши; – периферик қонда глюкоза миқдорини глюкометр асбобида ўлчаш; – қон зардоби таркибидаги умумий холестеринни Илька усули билан аниқлаш; – қон зардобида аминотрансфераза фаоллигини аниқлаш; – қон зардоби ва сийдикда сийдикчил миқдорини ферментатив усулда аниқлаш; – қон зардобида билирубин миқдорини диазореактив ёрдамида унификацияланган усулда аниқлаш; – тест таёқчалар ёрдамида сийдикнинг меёрий ва патологик компонентларини аниқлаш амалий кўникмаларига эга бўлиши керак. Download 0.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling