III BOB. MAYDON TRANZISTORLARINI TASHQI TASIRGA SEZUVCHANLIGINI O’RGANISH
3.1. Maydon tranzistoriga optik signallar, yorug’lik ta’sirini o’rganish
Физика бўйича каналнинг ҳажмли заряд соҳаси ёритилганда, затвор-канал ўтишида электрон-ковакли жуфтлик генерацияланиб, исток-затвор ўтишида фототок ҳосил қилади ва бу ўтишнинг қаршилигини камайтиради
(24)
бу эса ўз навбатида кучланишнинг пасайишига олиб келади ва сток-затвор токининг ошишини (каналнинг ўтказиш қисми қалинлигининг ошиши ҳисобига) таъминлайди. Бу ерда иккита параметр бўлади: ёпилиш кучланиши ва сток-затвор ўтишидаги фототок.
Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, қисқа туташув режимида зат-вор ва исток чиқишлари амперметр орқали қисқа туташтирилиб галоген лампа ёрдамида канални ёритиш интенсивлиги оширилганда, фототок тўғри чизиқликка яқинлашади (17-расм, 1-эгри чизиқ). Бунда сток-затвор кучланиши билан канални ёпилиш режимида сезгирлиги 0.0018 мкА/лк бўлган икки карра ортиқ фототокка эга бўламиз (17-расм, 2-эгри чизиқ). Ёпилиш кучланишига қараганда сток-затвор ўтиш фототоки анча информатив ҳисобланади, у маълум бўлган улаш режимлари ва стандарт фото қайд қилгичларнинг ёруғлик нуридан ҳосил бўладиган фототокдан икки марта ёки бир даража каттадир, бунда сток токи ва канал ёпилиши кучланишидан чизиқли характеристикаси билан фарқ қилади.
I-0.000048 мВ/лк =0.048 мкВ/лк, Uотс=0.97 В;
II-0.00001 мВ/лк = 0.01 мкВ/лк, Uотс=0.98 В
16-расм. Сток-затвор кучланиши билан каналнинг ёпилиш режимида затвор-исток ўтиши кучланишининг пасайишига ёритилганликнинг боғлиқлиги
|
17-расм. Қисқа туташиш (1) ва сток-затвор кучланиши билан каналнинг ёпилиш (2) режимида фототокнинг ёритилганлик интенсивлигига боғлиқлиги
|
Maydon tranzistoriga yorug’lik ta’sirini o’rganish uchun diod rejimida ulangan maydon tranzistorining kirishiga ikkita tejamkorlik kuchi 30 V bo’lgan bipolyar tranzistorlar Darlington sxemasiga binoan ulanadi va maydon tranzistoriga yorug’lik ta’sir ettirilganda chiqish kuchlanishining o’zgarishi kuzatiladi (2-rasm).
Do'stlaringiz bilan baham: |