Iii-мавзу
Download 380 Kb.
|
Ergashev E.Q Kurs ishi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иқтисодиёт назарияси фанидан КУРС ИШИ Мавзу: Мулкчилик муносабатларининг моҳияти ва уларнинг ҳуқуқий - иқтисодий жиҳатлари Бажарди
- Текширди
- Асосий таянч тушунчалар................................................................................. 34-35
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ ИҚТИСОДИЁТ ФАКУЛТЕТИ “Иқтисодиёт назарияси” кафедраси Иқтисодиёт назарияси фанидан КУРС ИШИ Мавзу: Мулкчилик муносабатларининг моҳияти ва уларнинг ҳуқуқий - иқтисодий жиҳатлари Бажарди: Эргашев Э. Қ Текширди: доцент Умаров О. Тошкент-2022 Мавзу: Мулкчилик муносабатларининг моҳияти ва уларнинг ҳуқуқий - иқтисодий жиҳатлари Кириш…………………………………………………………………………................................. 3-4 1. Мулкчилик муносабатларининг моҳияти ва иқтисодий мазмуни………… 5-8 2. Мулк объектлари ва субъектлари………………………………………..............……. 9-14 3. Мулкчиликнинг турли шакллари ва уларнинг иқтисодий мазмуни……… 15-21 4. Ўзбекистонда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш мақсади, йўллари ва усуллари………………………………………….................……..... 22-33Асосий таянч тушунчалар................................................................................. 34-35 Хулоса ва таклифлар........................................................................................ 35-36 Фойдаланилган адабиётлар.......................................................................... 37 Кириш Мавзунинг долзарблиги. Мулк ва унга оид муносабатлар тўғрисида меъёрий хужжатлар ва юридик адабиётларда тарифлар берилган. Мулк – моддий ва маънавий неъматларнинг муайян кишилар эгалигида бўлиши ва улар томонидан ўзлаштирилишидир. Мулкка эгалик ҳуқуқи ҳамда мулк объектларига эгалик, уларни бўлиш, тақсимлаш бўйича кишилар ўртасида юзага келадиган иқтисодий муносабатлардир. Мулк объекти ер ва ер ости бойликлари, корхона, бино, иншоотлар, машина ва ускуналар, тайёр маҳсулот, пул, қимматли қоғозлар, санъат ва адабиёт асарлари, илмий ва техникавий ишланмалар ва бошқалар бўлиши мумкин. Моддий ва маънавий неъматларни амалда ўзлаштирувчилар мулк субъектлари, яъни эгалари ҳисобланади. Буларга айрим кишилар, оилалар, жамоалар ва давлат киради. Мулкдан амалда фойдаланиб, бундан наф кўриш мулкни иқтисодий тасарруф қилишдир. Кишиларнинг моддий неъматларни яратишдаги, уларни тақсимлаш ва истеъмол этишдаги ўрни, сиёсий ҳаётда тутган мавқеи, асосан, ишлаб чиқариш воситаларига эгалик қилишларига боғлиқ. Жамият тараққиёти тарихида эгалик қилиш шаклига кўра мулкнинг бир неча тури бор: ибтидоий жамоа тузумида ишлаб чиқарувчи кучлар ғоят паст ривожланганидан кишилар биргаликда, гуруҳ-гуруҳ бўлиб меҳнат қилишган. Шубҳасиз, шундай шароитда меҳнат қуроллари ва маҳсулотлари жамоанинг умумий мулки бўлган. Меҳнат қуроллари ва меҳнат малакаси юксалгач, кишилар якка ҳолда меҳнат қила оладиган бўлди. Бу ўзгариш туфайли жамоа мулки парчаланиб, хусусий мулкка айланган.Хусусий мулк – бу мулкни ўзлаштиришнинг хусусий усулига асосланган шакли. У икки хил бўлади: 1. Индивидуал – якка хусусий мулк, яъни айрим шахслар ёки оилаларга тегишли мулк; 2. Корпоратив хусусий мулк, бу ҳам айрим кишиларга қарашли, лекин акциядорлар жамиятидаги умумий мулкнинг бир кисми сифатида мавжуд бўлган мулк. Корпоратив мулк дивиденд келтирувчи мулкдир. Download 380 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling