Ижарада яшовчи талабаларнинг геоинформацион тизимини яратиш масалалари и. А. Юлдошев, Ғ. О. Яхшиев
Download 17.77 Kb.
|
Статья ЮЛДОШЕВ И.А., Ғ.О.ЯХШИЕВ
ИЖАРАДА ЯШОВЧИ ТАЛАБАЛАРНИНГ ГЕОИНФОРМАЦИОН ТИЗИМИНИ ЯРАТИШ МАСАЛАЛАРИ И.А.Юлдошев, Ғ.О.Яхшиев Қарши ДУ Ёшлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш ишларини самарали ташкил этиш борасида республикамиздаги олий таълим муассасаларида сезиларли даражада ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, хотин-қизлар ва ёшларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож, турмуш шароити оғир, ишсиз ва касб-ҳунарга эга бўлмаган, ҳуқуқий ва маънавий-психологик қўллаб-қувватлашга зарурати бўлган фуқароларга давлат томонидан манзилли кўмаклашиш бўйича мутлақо янгича тизим жорий қилинди [1, 2]. Шунингдек, сўнги йилларда республика олий таълим муассасаларида ижарада ва яқин қариндошларнинг уйида яшовчи талабалар билан ишлаш мавзусига куннинг долзарб масалаларидан бири бўлиб қолмоқда. Бу борада талабалар яшаш шароити ва ҳаракатланиши мониторингини таҳлил этиш борасида геоинформацион тизим яратиш зарурияти туғилмоқда [3, 5]. Аввало геоинформацион тизим ҳақида сўз кетганда, ҳар доим жисмоний объектларнинг фазовий йўналиши ёки оддий қилиб айтганда, уларнинг географик жойлашуви ҳақидаги билимлар инсонлар учун жуда муҳим бўлган. Масалан, ибтидоий овчилар ҳар доим ўз ўлжасининг жойлашишини билишган ва уларнинг ҳаёти ёки ўлими бевосита уларнинг география билимларига боғлиқ бўлган. Худди шундай, замонавий жамият ким ва қаерда жойлашганлиги ҳақидаги маълумотларга асосланиб яшайди, ишлайди ва ҳамкорлик қилади. Хариталар ва коинот ҳақидаги маълумотлар кўринишидаги амалий география кашфиётлар қилишга ёрдам берди, савдо-сотиқни ривожлантирди, камида охирги 3000 йил давомида инсон ҳаёти хавфсизлигини оширди ва хариталар бизнинг цивилизациямиз тарихидан ҳикоя қилувчи ҳужжатлардан бирига айланди [4]. Кўпинча, география бўйича билимларимиз кундалик ишларга қўлланилади, масалан, нотаниш шаҳарда тўғри кўчани топиш ёки иш жойимизга энг қисқа юриш масофасини ҳисоблаш. Шунинг учун геоинформацион тизим яратиш орқали ишарада яшовчи талабаларнинг яшаш жойи статуси аниқлаш бўйича лойиҳа яратиш орқали унинг моделини қуриш лозим. Одатда геоинформацион тизимнинг дастурий таъминотини ишлаб чиқиш олти босқичдан иборат [4]: 1. Геоинформацион тизимнинг дастурий таъминоти талабларини таҳлил қилиш; 2. Спецификациялар таърифи; 3. Тизим дизайни танлаш; 4. Алгоритмик тилни танлаш; 5. Дастурий тизимни синовдан ўтказиш; 6. Фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатиш масалари. Download 17.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling