Ижодий фаолиятга ўргатиш мақсад ва вазифалари Ижодий фаолият турлари
Download 226.47 Kb.
|
2-amaliy
Биринчи босқичда болаларга улардан ижодий фаолиятда дастлабки йўналишни талаб қиладиган топшириқлар берилади:Тарбиячининг (ўзинг яса, бир нарса ўйла, қидириб топ, ўзгартир каби) кўрсатмалари бўйича болалар педагог билан бирга ишлаб, ижодкорлик элементларини намоён этадилар.Иккинчи босқичда болаларни аниқ мақсадга мувофиқ ишлашга ва изланишга даъват этувчи топшириқлар берилади. Бола тарбиячи билан бирга ишлаб, ўзлаштирган кўникмаларни комбинациялаш ва ўзгартириш мумкинлигини тушуна бошлайди.Ниҳоят, учинчи босқич — болани турли фаолиятда фикрлаш бўйича мустақил ҳаракат қилишга, ўз ишларини режалаштиришга, тасвирлаш воситаларини танлашга ўргатадиган топшириқлардан иборатдир.Тарбиячи болаларга топшириқни эмоционал тарзда тушунтиради. Тарбиячининг изоҳи болаларни қизиқтириши, бунинг учун тарбиячи гоҳо ўйин элементларидан, ўйин ҳаракатларидан фойдаланиши мумкин. Болалар кўз ўнгида қўғирчоқлар пайдо бўлади. Улар биргаликда томоша қўйишни сўрайдилар. Бундай эртак персонажларнинг кутилмаганда пайдо бўлиши болаларни суюнтириб юборади. Ўйинчоқларнинг ҳаракатларини кўриб, болалар севиниб кетадилар, тарбиячи уларга қараб мурожаат қилаётганидан мамнун бўлади.
Download 226.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling