205
тарбиялаш миллий тараққиётнинг муҳим талаби, таълим-тарбия соҳасида
амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош вазифасидир.
Тараққиётимизнинг ҳозирги босқичида юксак маданиятли инсонни
тарбиялаш, қонунчиликка амал қиладиган, фуқаролик
бурчини адо
этадиган, фуқаролик жамияти талабларига риоя қиладиган, ҳар қандай
келишмовчилик ва ихтилофларни оқилона ҳал қила оладиган, жаҳон
стандартлари талабларига жавоб берадиган
цивилизацияли баркамол
шахсни шакллантириш вазифаси турибди.
Шундай қилиб, маданият ва цивилизация бир-бирини тақозо этадиган
ҳодисалардир. Миллий мустақиллик йилларида ижтимоий-сиёсий ва
иқтисодий соҳада эришилган ютуқлар мамлакатимизнинг цивилизацияли
тараққиёти учун пухта замин яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: