Ижтимоий фалсафа – инсоният фалсафий маданиятининг маҳсули
Ижтимоий - маданий тараққиёт мезони
Download 1.3 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жамият тараққиётига цивилизацияли ёндашиш.
Ижтимоий - маданий тараққиёт мезони. Ҳозирги замон цивилизацияси ўзига хос хусусиятларга эгадир. Энг муҳими, жаҳон цивилизациясини сақлаб қолиш ва уни янада ривожлантиришдир. Жаҳон цивилизациясини таназзулга олиб келадиган қатор таҳдидларни бартараф этиш, инсонни олий қадрият сифатида эъзозлаш, табиатни авайлаб-асраш, экологик хавфсизликни таъминлаш, оммавий қирғин қуролларини йўқ қилиш, давлатлар, халқлар ўртасидаги низоларни сиёсий йўл билан музокаралар орқали ҳал этиш, турли жиноий уюшмаларга барҳам бериш, халқаро терроризм ва гиёхвандликка, турли юқумли касалликларга қарши курашиш, кишиларда янгича дунёқараш ва сиёсий тафаккурни шакллантириш ҳозирги замон цивилизациясининг муҳим муаммоларидир. Бундай муаммоларни оқилона ҳал этиш учун турли мамлакат, минтақа халқлари ўртасида умумий ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликка бўлган интилиш тобора ортиб бормоқда. И. А. Каримовнинг қатор асарлари ва нутқларида таъкидланганидек, айрим минтақалардаги можаро ва зиддиятлар ўз вақтида оқилона ҳал этилмаса, жаҳон цивилизацияси ривожига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Турли фалсафий системаларда дунёнинг ижтимоий- маданий тараққиёти мезони турлича талқин этиб келинди. Хусусан, ишлаб 203 чиқарувчи кучларнинг ривожланиш даражаси, техник ва технологик ютуқлар, табиий географик омилга ижтимоий-маданий ривожланиш мезони сифатида қараб келинди. Ҳозирги пайтда қатор фалсафий адабиётларда шахс маънавияти ва унинг эркинлик даражаси ижтимоий- маданий тараққиёт мезони сифатида кўрсатиляпти. Жамият тараққиётига цивилизацияли ёндашиш. Фалсафа тарихида жамият ривожига турлича ёндашишлар вужудга келди. Булар: формацияли ёндашув, цивилизацияли ёндашув ва ҳ.о. Ижтимоий амалиёт, тарих тажрибаси инсоният жамияти тараққиётига формацияли ёндашишнинг бир ёқлама, сунъий эканлигини кўрсатди. Ҳозирги замон Ғарб фалсафасида У. Ростоунинг иқтисодий ривожланииш назарияси кенг ёйилди. О. Тоффлер назариясига кўра, бутун инсоният тарихи уч катта даврга: аграр жамият, индустриал жамият, посиндустриал жамият (информацион жамият) га бўлинади. Ижтимоий тараққиётга цивилизацияли ёндашиш ҳар бир халқ, мамлакат, минтақа тараққиётига ноёб ва такрорланмас жараён сифатида қарашга асосланади. Бундай ёндашиш моҳиятан формацияли ёндашишга зиддир. Цивилизацияли ёндашиш ҳар бир миллий маданиятнинг ўзига хослигини, ноёб ва бетакрорлигини сақлаган ҳолда ижтимоий ривожланишнинг тадрижий йўлдан боришини эътироф этади ва жаҳон цивилизацияси ютуқларига таянади. Ижтимоий тараққиётга цивилизацияли ёндашишнинг моҳияти, хусусиятлари ва мазмуни Президент И. А. Каримовнинг «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида...» ва бошқа асарларида ўз ифодасини топди. Download 1.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling